«Севимли онажоним!
Кеча асрдан сўнг чойхонада чой ичай дедим.
Чойхоначининг ёрдамчиси чой келтирди ва чўн-
тагидан бир хат чиқариб, «шуни ўқиб берсангиз,
эшитсам», – деди. Ўқидим. Тугагач, мактабга нега
бормаганини сўрадим. У оҳ тортди:
– Улар юбордилару, мен қочдимми, биродар, –
деди. Сўнгра тушунтира бошлади. Ўгай она қўлида
ўсибди. Ундан она сифатида уч нарса кўрдим дейди:
тундлик, ёмон сўз, таёқ... Бу учаласидан ортиқ
бирон нарса кўрдим десам, ёлғон бўлади. – У кўзла-
ри ёшланганини яшириш учун деразадан ташқарига
қаради. Мен девордаги расмларга қараган бўлдим.
Айтишича, отаси асабий одаммиш.
«Ҳар оқшом дастурхон атрофига йиғилганимизда
ўгай онам:
149
149
– Бугун бадбахт ўғил у ишни қилди, бу ишни
қилмади, – деб тўкиб соларди. Отам:
– Хоним, беш дақиқа сабр эт, бола овқат-повқа-
тини еб олсин, сўнг хоҳлаганингдай ураман, – деса:
– Мен уринг демаяпман, фақат қилганини айтаяп-
ман, холос. Қанча мажбурласам ҳам тўхтатолмадим,
мана ўзининг юзи, – деб мени кўрсатди. Мен энди
икки баробар таёқ ейишимни исмимни билгандай
аниқ билиб, индамадим. Отам:
– Хоним, асабимга тегма, жаҳлимни қўзғама! Қо-
нимни қайнатсанг, сенинг боланг ҳам ҳаққини олади.
Бу айб қиладию, сеники тинч турадими? Сенинг
боланг осмондан тушганми? Қайси кун ўғлингнинг
хатосини айтдинг? Худодан қўрқмайсанми?
– Менинг фаришта ўғлим нима қилди? Яширилади-
ган айби борми унинг? Ё туҳмат қилайинми боламга?
– Хўп, меники ҳар кун айб қиладими? Ҳеч тўғри
иши йўқми бечоранинг? Бир кун бўлса ҳам кўнглим
учун яхши бир иш қилди десанг, нима қилади? –
дея ёлворса ҳам ўгай онамнинг мен ҳақимдаги яхши
гапни отам ҳеч эшитмади.
– Ҳар кун шу! Ёлғон гапирайми? Қилганини қил-
мади дейми?
Отам дастурхондан қўл тортиб, туради:
– Ҳар кун таёқ еб тўймадингми, ақлинг кирмадими!
Етар энди! – деб роса уради. Сўнг онамга ташланади.
– Бу етим бола сен туфайли шунча таёқ еди.
Мен бунинг жавобини қандай бераман, – деб мендан
икки баробар кўпроқ уни ҳам уради. Кейин:
– Энди юмшадингиз. Ўтиринглар, – деб бизни
дастурхон атрофига ўтқизади. Кўз ёшлари билан
емаган овқатимизни едиради. Ўгай онамнинг юзлари
гезариб кетган. Ора-сира менга қараб қўяди. Бу
эртага сенга кўрсатиб қўяман, дегани. Ҳақиқатан
кўрсатади. Отам бўлмаганида:
150
– Разил бола, сен туфайли калтак едим, – деб
устимга бостириб келади. Ушлаб олса, тўйгунча уради.
Мана, ука, сенга бир оқшом воқеасини айтдим.
Бу ҳар оқшом давом этишини айтсам сенга ғалати
туюлиши мумкин, балки ишонмассан. Аммо булар-
нинг ҳаммаси менинг бошимдан ўтган... Отам йўқ
пайтларда овқатланишга ўтирамиз. Ўгай онам, ўгай
укам ва мен. Агар овқатда менинг олдимдан гўшт
бўлаги чиқиб қолса, у зудлик билан укамнинг ол-
дига суриб қўйилади. Уйда бирон тансиқроқ таом
тайёрланса, овқат пишар маҳали мени уни келтир,
буни келтир деб югуртирарди. Ишлар битгач, дас-
турхон бошига келиб укамдан қолган овқатнигина
кўрардим. Баъзан укамга хитобан:
– Ол, қўзичоғим, сен ҳам ҳамма қатори еявер,
қорнинг очқаб кетганини кўриб турибман, – дер эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |