НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Эмпирик маълумотларни таҳлил қилиш социологик
тадқиқотнинг қайси босқичида амалга оширилади?
2. Эмпирик маълумотлар нечта босқичда таҳлил қилинади?
3. Социологик маълумотларни талқин қилиш деганда нимани
тушунасиз?
4. Маълумотларни статистик ишловга олиш босқичларига
нималар киради?
5. Маълумотларни таҳрир этишда қандай типик камчиликлар
кузатилиши мумкин?
6. Эмпирик маълумотларни кодлаш деганда нимани тушунасиз?
7. Маълумотлар қай тартибда ЭҲМга киритилади?
8. SPSS дастури қандай имкониятларга эга?
9. Маълумотларни статистик таҳлил қилишда кластерли
методнинг амалий аҳамиятини қандай баҳолайсиз?
10. Дискриминантли таҳлил нима?
11. Кластерли таҳлил билан дискриминантли таҳлилнинг
ўртасида қандай фарқлар мавжуд?
12. Регрессияли таҳлил қайси формула асосида амалга оширилади?
13. Қайси ҳолларда маълумотларни статистик ишловга олишда
омилли таҳлилни қўллаган маъқул, деб ҳисоблайсиз?
14. Мустақил ва боғлиқ ўзгарувчанларнинг ўзаро таъсирини
таҳлил қилиш дисперсион метод орқали қандай амалга оширилади?
15. Социологик прогноз нима?
16. Социологик прогноз қандай вазифаларни амалга оширади?
17. Социологик прогноз объектига кўра қандай таснифланади?
18. Социологик прогноз ҳудуд мезонига кўра қандай турларга
бўлинади?
19. Социологик прогноз вақт мезони бўйича қандай тоифаларга
бўлинади?
20. Норматив ва қидирув прогнозларининг фарқли жиҳатлари
нимада?
21. Социологик тадқиқот натижалари бўйича қандай турдаги
ҳужжатлар тайёрланиши мумкин?
21. Социологик тадқиқот ҳисоботи нечта турга бўлинади?
216
22. Социологик тадқиқот ҳисоботининг тузилиши қайси
қисмлардан иборат?
23. Социологик тадқиқот ҳисоботи мазмунига қандай талаблар
қўйилади?
ТЕСТ САВОЛЛАРИ
1.
Маълумотни таҳрир қилиш ва кодлаш босқичининг мақсади
нима?
А. Анкетадаги маълумотни электрон ҳолатга ўтказишга тайёрлаш.
Б. Эмпирик маълумотларни ЭҲМга киритиш.
В. Эмпирик маълумотларни талқин қилиш.
Г. Эмпирик маълумотларни гуруҳлаштириш.
2.
Эмпирик маълумотларни статистик ишловга олиш алгоритмига
кўра маълумотларнинг сифатини текшириш ва хатоларни тузатишдан
кейин қайси иш амалга оширилади?
А. Маълумотни таҳрир қилиш.
Б. Маълумотни кодлаш.
В. Маълумотларни ЭҲМга киритиш.
Г. Статистик таҳлил.
3.
Кластерли таҳлил қандай статистик метод саналади?
А. Кўп сонли ўзгарувчанларни (тадқиқот предметига таъсир
кўрсатувчи омиллар) гуруҳлаштириш ва уларни умумлаштирувчи
омилларнинг минимал миқдорига қўшиш имконини берувчи метод.
Б. Тадқиқ этилаётган ўзгарувчанлар ўртасида статистик
боғлиқликни аниқлаш методи.
В. Тадқиқ этилаётган гуруҳлар ўртасидаги фарқларни аниқлаш
методи.
Г. Объектларни муайян аломатларига кўра таснифлаш методи.
4.
Дискриминантли таҳлил қандай статистик метод саналади?
А. Кўп сонли ўзгарувчанларни (тадқиқот предметига таъсир
кўрсатувчи омиллар) гуруҳлаштириш ва уларни умумлаштирувчи
омилларнинг минимал миқдорига қўшиш имконини берувчи метод.
217
Б. Тадқиқ этилаётган ўзгарувчанлар ўртасида статистик
боғлиқликни аниқлаш методи.
В. Тадқиқ этилаётган гуруҳлар ўртасидаги фарқларни аниқлаш
методи.
Г. Объектларни муайян аломатларига кўра таснифлаш методи.
5.
Регрессияли таҳлил қандай статистик метод саналади?
А. Кўп сонли ўзгарувчанларни (тадқиқот предметига таъсир
кўрсатувчи омиллар) гуруҳлаштириш ва уларни умумлаштирувчи
омилларнинг минимал миқдорига қўшиш имконини берувчи метод.
Б. Тадқиқ этилаётган ўзгарувчанлар ўртасида статистик
боғлиқликни аниқлаш методи.
В. Тадқиқ этилаётган гуруҳлар ўртасидаги фарқларни аниқлаш
методи.
Г. Объектларни муайян аломатларига кўра таснифлаш методи.
6.
Омилли таҳлил қандай статистик метод ҳисобланади?
А. Кўп сонли ўзгарувчанларни (тадқиқот предметига таъсир
кўрсатувчи омиллар) гуруҳлаштириш ва уларни умумлаштирувчи
омилларнинг минимал миқдорига қўшиш имконини берувчи метод.
Б. Тадқиқ этилаётган ўзгарувчанлар ўртасида статистик
боғлиқликни аниқлаш методи.
В. Тадқиқ этилаётган гуруҳлар ўртасидаги фарқларни аниқлаш
методи.
Г. Объектларни муайян аломатларига кўра таснифлаш методи.
7.
Дисперсион таҳлил қандай статистик метод саналади?
А. Кўп сонли ўзгарувчанларни (тадқиқот предметига таъсир
кўрсатувчи омиллар) гуруҳлаштириш ва уларни умумлаштирувчи
омилларнинг минимал миқдорига қўшиш имконини берувчи метод.
Б. Битта ёки бир қанча мустақил ўзгарувчанларнинг бир ёки бир
қанча боғлиқ ўзгарувчанларга таъсирини аниқловчи метод.
В. Тадқиқ этилаётган гуруҳлар ўртасидаги фарқларни аниқлаш
методи.
Г. Объектларни муайян аломатларига кўра таснифлаш методи.
218
8.
Қуйидагилардан қайси бири социологик прогнознинг
вазифалари саналади?
А. Объектив ва субъектив омиллар таъсирида ижтимоий
муҳитнинг ўзгаришини олдиндан кўра билиш.
Б. Ижтимоий соҳа ривожланишининг истиқболини аниқлаш,
яъни ижтимоий бошқарув предмети бўлган жамият фаолияти билан
боғлиқ барча жиҳатлар назарда тутилади.
В. Жамият тараққиётига бевосита таъсир этувчи иқтисодий ёки
сиёсий қарорлар қабул қилишнинг ижтимоий оқибатларини аниқлаш.
Г. Барча жавоблар тўғри.
9.
Социологик прогноз объектига кўра қандай тавсифланади?
А. Умумий ва индивидуал.
Б. Қисқа, ўрта ва узоқ муддатли.
В. Маҳаллий, минтақавий ва республика миқёсида.
Г. Қидирув ва норматив.
10.
Қидирув прогнози ...
А. Ижтимоий жараёнлар, тизимлар ва объектларнинг ривож-
ланиш тенденцияларини аниқлаш, маълум ижтимоий-иктисодий,
сиёсий шароитларга мос ҳолда бундай тенденцияларни узайтириш га
қаратилган.
Б. Аксарият ҳолларда иқтисодиётга оид бўлиб, олдиндан
аниқланган, махсус ишлаб чиқилган, ўрганилган ижтимоий мақсадлар,
ғоялар, норма ва стандартлар асосида ишлаб чиқилади.
В. Турли даврларда ўхшаш ижтимоий шароитларда пайдо
бўлган икки ва ундан ортик бир-бирига ўхшаш ҳодисаларни тарихан
таққослаш усули.
11.
Норматив прогноз ...
А. Ижтимоий жараёнлар, тизимлар ва объектларнинг ривожла-
ниш тенденцияларини аниқлаш, маълум ижтимоий-иқтисодий,
сиёсий шароитларга мос ҳолда бундай тенденцияларни узайтиришга
қаратилган.
Б. Аксарият ҳолларда иқтисодиётга оид бўлиб, олдиндан
аниқланган, махсус ишлаб чиқилган, ўрганилган ижтимоий мақсадлар,
ғоялар, норма ва стандартлар асосида ишлаб чиқилади.
219
В. Турли даврларда ўхшаш ижтимоий шароитларда пайдо
бўлган икки ва ундан ортиқ бир-бирига ўхшаш ҳодисаларни тарихан
таққослаш усули.
12.
Аналогия ...
А. Ижтимоий жараёнлар, тизимлар ва объектларнинг ривожланиш
тенденцияларини аниқлаш, маълум ижтимоий-иктисодий, сиёсий
шароитларга мос ҳолда бундай тенденцияларни узайтиришга
қаратилган.
Б. Аксарият ҳолларда иқтисодиётга оид бўлиб, олдиндан
аниқланган, махсус ишлаб чиқилган, ўрганилган ижтимоий мақсадлар,
ғоялар, норма ва стандартлар асосида ишлаб чиқилади.
В. Турли даврларда ўхшаш ижтимоий шароитларда пайдо
бўлган икки ва ундан ортиқ бир-бирига ўхшаш ҳодисаларни тарихан
таққослаш усули.
13.
Оралиқ ҳисоботда нималар акс эттирилади?
А. Тугалланган тадқиқот натижалари тўлиқ, ҳар томонлама ва
чуқур очиб берилади.
Б. Ёки тугалланмаган тадқиқот натижаларини тўлиқ шаклда ёхуд
тадқиқот натижаларининг бирламчи, дастлабки таҳлили.
В. Буюртмачи ва тадқиқот натижаларини ўқувчи бошқа шахслар
томонидан зарур ҳолларда танишиш ва қиёслаш учун миқдорий,
чизмали, видео ва аудиоматериаллар (агар мавжуд бўлса), шунингдек,
барча услубий ҳужжатлар (анкета, бланка, тестлар, саволномалар).
Do'stlaringiz bilan baham: |