203
хатоликлардан иборат бўлиши эҳтимолидан келиб чиқиб, ундаги
хатоларни бартараф этиш лозим бўлади.
Анкеталарни таҳрир этишда учраб турувчи типик камчиликлар:
− сўров жараёнларини бузилиши: сўровноманинг нотўғри
шаклидан фойдаланиш; кераксиз респондент сўров қилинган; анкета
ёки саволномани идентификация қилувчи шифрларнинг йўқлиги;
− анкеталарнинг охиригача тўлдирилмаганлиги;
− респондентлар жавобларининг номутаносиблиги;
− жавобларнинг мавжуд бўлмаган кодлари;
− респондент ёки интервьюер томонидан саволларни нотўғри
талқин қилиш.
Бундай хатоларнинг бир қисми, агар маълумот йиғиш босқичида
топилса, интервьюер билан суҳбат
натижасида, бошқа қисми эса
респондентга қайта мурожаат йўли билан тузатилади. Агар бунинг
имкони бўлмаса, унда шу анкетадан воз кечилади.
Маълумотларни таҳрир қилиш жараёни баъзи (катта)
тадқиқотларда узоқ давом этадиган, мураккаб ва кўп босқичли
бўлгани ҳолда, бошқаларида оддий анкета-сўровномаларни кўриб
чиқиш билангина чегараланади. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам
муайян ҳужжат, яъни – қандай хатоларга эътибор бериш кераклиги
ва уларни тузатиш йўлларини кўрсатувчи таҳририй йўриқнома ишлаб
чиқилиши керак.
Кодлашнинг мақсади – тўпланган маълумотни электрон шаклга
ўтказиш. Кўпинча сўровномалар
яратилиш даврида кодланади
ва респондент ўз жавобига мос кодни белгилайди. Аммо бундай
сўровномаларда ҳам кейинчалик кодлашни талаб қиладиган очиқ
саволлар шаклидан фойдаланилган бўлиши мумкин.
Интервью бланкалари тўлалигича очиқ саволлардан иборат
бўлиб, сўров ўтказилгандан сўнг махсус кодлашни талаб қилади.
Маълумотларни таҳлилга тайёрлашнинг муҳим қисми уларни ҳар
томонлама назорат қилиш ва топилган хатоларни тузатишдан ибо рат.
Бундай хатолар асосан электрон ҳолатга ўтказишдан
олдинги бос-
қичларда вужудга келади. Тадқиқот қанчалик кенг кўламли бўлса,
ундаги хатоларни тузатиш шунчалик мураккаб бўлади. Тадқиқотчи
қандай хатолардан биринчи бўлиб халос бўлиш керак ва қандайлари
унча муҳим эмаслигини ўзи учун яхши билмоғи, тушунмоғи лозим.
Маълумотларни тўғрилаш жараёни уч босқичдан иборат: хатоларни
204
топиш, бирламчи ҳужжатлар – анкета, бланкалардаги кодларнинг
ҳақиқий миқдорини топиш, маълумотларни тўғрилаш.
2. Маълумотларни ЭҲМга киритиш.
Ушбу босқичда таҳрир қилинган ва кодланган анкеталар ЭҲМга
киритилади. Бунинг учун социологик маълумотларни ЭҲМда
статистик ишловга олиш мақсадида компьютер дастурларидан
фойдаланилади. Бу борада социологик тадқиқот
марказлари шу
пайтгача турли компьютер дастурларидан фойдаланиб келган.
Бугунги кунда эса энг оммалашган ва самарали дастур бу – SPSS
(Statistical Package for Social Sciences) дастуридир.
SPSS дастури билан ишлашнинг кўп қирралиги шундаки,
бошқа дастурлардан фарқли ўлароқ ушбу дастур нафақат эмпирик
маълумотларни ўзгарувчанларга айлантириш, балки қисқа
вақт ичида частотали таҳлил қилиш,
статистик маълумотларни
график маълумотларга айлантириш, электрон ҳисобот тайёрлаш
имкониятларига эга. Бундан ташқари, ушбу дастурда статистик таҳлил
қилиш енгилроқ саналиб, бунинг учун статистик кўрсаткичларни
ҳисоблашнинг формулалари мавжуд эмас.
Ушбу дастур билан ишлаш алоҳида тайёргарликни талаб қилиши
боис мазкур ўқув қўлланмада у билан ишлаш усуллари батафсил
ёритилмайди ва уни мустақил ўзлаштиришни тавсия қиламиз.
3. Маълумотларнинг сифатини текшириш ва хатоларни тузатиш.
ЭҲМга киритилган маълумотлар аксарият ҳолларда тадқи қот-
чининг шошиши, диққатини кўчувчанлиги,
компьютер савод хон-
лигининг пастлиги ёки бошқа сабаблар таъсирида маълум хатолар
билан амалга оширилиши мумкин. Айрим пайтларда SPSS дастурида
кодлар алмашиб кетиши ёки эмпирик маълумотлар ўзгарувчанларга
нотўғри айлантирилган бўлиши мумкин. Ушбу босқичда барча шу
каби хатолар тузатилади.
4. Статистик таҳлил.
SPSS дастурига киритилган маълумотлар тадқиқот мақсади ва
гипотезасидан келиб чиқиб статистик ишловга олинади.
Мазкур дастур ёрдамида статистик таҳлилнинг қуйидаги
методлари асосида эмпирик маълумотларни ишловга олиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: