Каттақўрғон тумани хтб га қарашли 70-умумий ўрта таълим мактабида



Download 39,4 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi39,4 Kb.
#86546
Bog'liq
70-мактаб пед кенгаш


Каттақўрғон тумани ХТБ га қарашли 70-умумий ўрта таълим мактабида
ўтказилган педпгогик кенгаш йиғилишининг -сонли
БАЁННОМАСИ.

28 август 2020 йил Ёнбошсой МФЙ


Педагогик кенгаш раиси: Расулов З
Котиби: Ҳамдамов Б
Аъзолари: Т.Зоиров
С.Муротқобилов
И.Нарзуллаев

Педагогик кенгашга таклиф қилинган 15 кишидан 15 киши қатнашди-сабабли-0,сабабсиз-0.


Кун тартиби:

  1. Мактабнинг 2020-2021 ўқув йилига мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш тўғрисида.

  2. Ўқитувчилар касб-маҳорати синфдан ташқари ишларига қўшимча ҳақ тўлаш учун махсус комиссия таркибини сайлаш ва тасдиқлаш.

  3. Педагогик ходимларнинг ҳафталик дарс соатлари,хизмати ва лавозим вазифалари тақсимоти,мактаб жамоасининг ички тартиб тўғрисида.

  4. Фанлар бўйича услуб бирлашмалари ташкил этиш ва раисларини сайлаш.

Биринчи масала юзасидан мактаб директори З.Расуловнинг маъруза-ахбороти тингланди.
«Таълим тўғрисида» ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ва ВМ нинг «Умумий ўрта таълим ташкил этиш» тўғрисидаги қарорларни ташкил қилиш,тартиб интизомни йўлга қўйиш,кадрларни мутахасисликлари бўйича ўз ўрнига қўйиш,ўқитувчилар меҳнатига қўшимча ҳақ тўлаш,турли мусобақалар,фан олимпиадалари ва танловлар ўтказиш,ўқувчиларни таълим тарбияга жалб қилиш борасида сўз юритди ва мактабнинг 2020-2021- ўқув йилига мўлжалланган иш режаси лойиҳасини ўқиб берди.
Музокарага чиққан ўқитувчилардан Ҳамдамов Исматилло,Нарзуллаев Илёслар ушбу режани маъқулладилар ва ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Йиғилиш қарор қилади:


1.Мактабнинг 2020-2021 ўқув йилига мўлжалланган иш режаси маъқуллансин.
2.Ушбу режа асосида барча ўринбосарлар иш режалари қайта кўриб чиқилсин ва иш режа асосида ишлар ташкил этилсин.
Иккинчи масала юзасидан мактаб директори З.Расулов сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикаси ВМ сининг «Халқ таълими тизими ходимларини меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» ги 823-сонли қарорини мазмунини тушунтириб берди.Ушбу қарорни мактаб фаолиятига жалб этиш мақсадида ўз касбига содиқлик ва ташаббускорликни юқори касб даражасида намоён этаётган иқтидорли ўқитувчиларни рағбатлантириш,уларни иш фаолиятини оқилона баҳолаш мақсадиди мактабда махсус комиссия таркибини ва доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳ таркибини тузиш лозимлигини айтиб ўтилди ва 5 нафар ўқитувчилардан,2 нафар ота оналардан комиссия номзодларини ўқиб эшиттирди.
Сўзга чиққан ўқитувчилар махсус комиссия аъзолари таркибига бошланғич синф ўқитувчиси Жўраев Исомидин,мактаб психологи ва касаба уюшмаси раиси Зоиров Тоштурди,математика ўқитувчиси Ўринов Машраб номзодларини,ота оналардан Норқулов Алишер,Эргашев Бахтиёрлар номзоди кўрсатилди ва бир овоздан маъқулланди.

Йиғилиш қарор қилади:


1.Мактабда фаолият юритувчи ўқитувчилар касб-маҳорати ва синфдан ташқари ишларини холисона баҳолаш учун махсус комиссия таркиби қуйидагича тузилсин:
Комиссия раиси мактаб директори З.Расулов
Котиби ЎИБДЎ Б.Ҳамдамов
Аъзолари : Жўраев И
Зоиров Т
Ўринов М
Норқулов А
Эргашев Б
2.Мониторинг гуруҳи аъзолари:
Раиси : ЎИБДЎ Б.Ҳамдамов
Котиби: Р.Зойиров
Аъзолари : И.Жўраев
М.Ўринов
С.Ахмедов лар сайлансин.
Учинчи масала юзасидан ЎИБДЎ Б.Ҳамдамовнинг маърузаси тингланди.Ўзбекистон Респуликаси ВМ сининг 2017 йил 15 мартдаги «Умумий ўрта таълим тўғрисида» ги низомни тасдиқлаш ҳақидаги 140-сонли ва 2017 йил 6 апрелдаги «Умумий ўрта ва ўрта махсус касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида» ги 187-сонли қарорига мувофиқ шу йилнинг 27-июлда Халқ таълими вазирлигининг «Умумий ўрта таълим мактабларининг 1-11 синфлари учун 2020-2021 ўқув йилиг мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисидаги 191-сонли буйруғи қабул қилинди.Унга кўра Ўзбекистон Республикаси умумий ўрта таълим муассасалари учун 2020-2021 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режа тасдиқланди.
Мактабда барча фанлар мутахасис ўқитувчиларга тақсимланди.Айрим фанлардан мутахасис ўқитувчилар етишмаганлиги сабабли қуйидагича тақсимланди:
1.Она тили ва адабиёт фанидан мутахасис ўқитувчи етишмаганлиги сабабли
6-синфдаги 6 соат она тили ва адабиёт дарси олий маълумотли педагог Зойиров Равшанга мутахасис ўқитувчи топулгунча берилиши айтилди.
7-синфдаги 6 соат она тили ва адабиёт фани вақтинча ўқитиш учун олий маълумотли педагог Нарзуллаев Морқага берилиши айтилди.
2.География фанидан мутахасис ўқитувчи етишмаганлиги сабабли 5-10 синфлардаги география дарси олий маълумотли биология фани ўқитувчиси Ҳамраев Эркинга мутахасис ўқитувчи топулгунча берилиши айтиб ўтилди.
3.Расм ва чизмачилик фанидан мутахасис ўқитувчи етишмаганлиги сабабли ўрта махсус маълумотли меҳнат фани ўқитувчиси Рахмонова Рабохатга мутахасис ўқитувчи топулгунча берилиши айтилди.
4.Физика фанидан мутахасис ўқитувчи етишмаганлиги учун 6-7 синфлардаги физика дарс соатларини олий маълумотли технология фани ўқитувчиси Зоиров Тоштурдига,8-9-10 синфлардаги физика дарс соатларини олий маълумотли математика фан ўқитувчиси Уринов Машрабга мутахасис ўқитувчи топулгунга қадар берилиши айтилди.
Йиғилиш қарор қилади:

  1. Ўзбекистон Республикаси ХТВ нинг 2017 йил 27 июлдаги «Умумий ўрта таълим мактабининг 1-11 синфлари учун 2020-2021 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида» ги 191-сонли буйруғи маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

  2. Мактабда айрим фанлардан мутахасис ўқитувчи етишмаганлиги ёки йўқлиги сабабли 2020-2021 ўқув йили учун қуйида исм фамилияси келтирилган ўқитувчиларга:

1.Она тили ва адабиёт фанидан мутахасис ўқитувчи етишмаганлиги сабабли
6-синфдаги 6 соат она тили ва адабиёт дарси олий маълумотли педагог Зойиров Равшанга мутахасис ўқитувчи топулгунча берилсин.
7-синфдаги 6 соат она тили ва адабиёт фани вақтинча ўқитиш учун олий маълумотли педагог Нарзуллаев Морқага берилсин.
2.География фанидан мутахасис ўқитувчи етишмаганлиги сабабли 5-10 синфлардаги география дарси олий маълумотли биология фани ўқитувчиси Ҳамраев Эркинга мутахасис ўқитувчи топулгунча берилсин.
3.Расм ва чизмачилик фанидан мутахасис ўқитувчи етишмаганлиги сабабли ўрта махсус маълумотли меҳнат фани ўқитувчиси Рахмонова Рабохатга мутахасис ўқитувчи топулгунча берилсин.
4.Физика фанидан мутахасис ўқитувчи етишмаганлиги учун 6-7 синфлардаги физика дарс соатларини олий маълумотли технология фани ўқитувчиси Зоиров Тоштурдига,8-9-10 синфлардаги физика дарс соатларини олий маълумотли математика фан ўқитувчиси Уринов Машрабга мутахасис ўқитувчи топулгунга қадар берилсин.
Тўртинчи масала юзасидан ЎИБДЎ Б.Ҳамдамов сўзга чиқиб,мактабда фанларни ўзлаштириш самарадорлигини ошириш мақсадида янги метод ва илғор педагогик технологиялардан фойдаланиш,тажриба алмашиш,ижодкорликни ошириш,устоз-шогирд анъанасини йўлга қўйиш ва услуб бирлашмаларни ташкил этиш бўйича ахборот тингланди.
Услуб бирлашмалар тузиш режаси ва услуб бирлашмалар раислигига номзодлар рўйхатини ўқиб эшиттирди ва қуйидаги услуб бирлашмаларни тузишни таклиф қилди.

  1. Филология фанлари услуб бирлашмаси (она тили,рус тили,инглиз тили) раиси-Нарзуллаев Морқа

  2. Аниқ ва табиий фанлар раиси -Ҳамдамов Ўктам

  3. Амалий фанлар бўйича раиси –Каримов Қурбон

  4. Синф раҳбарлиги услуб бирлашмаси раиси – Нарзуллаев Илёс

Йиғилиш қарор қилади:
Мактабда фаолият юритадиган услуб бирлашмалар ва уларнинг раислари қуйидагича тартиби тузилсин:
1. Филология фанлари услуб бирлашмаси (она тили,рус тили,инглиз тили) раиси-Нарзуллаев Морқа
2.Аниқ ва табиий фанлар раиси -Ҳамдамов Ўктам
3.Амалий фанлар бўйича раиси –Каримов Қурбон
4.Синф раҳбарлиги услуб бирлашмаси раиси – Нарзуллаев Илёс
Услуб бирлашма ишларини назорат қилиб бориш ЎИБДЎ Б.Ҳамдамов зиммасига юклатилсин.

Йиғилиш раиси: З.Расулов


Маъсул котиби: Б.Ҳамдамов
Download 39,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish