Катта гуруҳда йил давомида ўтказиладиган математикадан фаолият ишланмалари сон ва саноқ



Download 0,56 Mb.
bet7/58
Sana23.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#147693
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   58
Bog'liq
Документ Microsoft Word (4)

Миқдор (Катталик)
Мавзу: 10 гача бўлган нарсаларни баланд-паст, узун-қисқалигига кўра жойлаштириш
Мақсад:

  • Болаларга 10 гача бўлган нарсаларни баланд-паст, узун-қисқалигига кўра жойлаштиришни ўргатиш.



Кутилаётган натижалар:

  • Болалар 10 гача бўлган нарсаларни ўлчамига кўра тартиблаштиришни ўрганадилар.

  • Болаларда 10 гача бўлган нарсаларнинг ўлчамига кўра ортиб ва камайиб бориши ҳақида тушунча ҳосил бўлади.

  • Узун, узунроқ, қисқа, қисқароқ сўзларини нутқда тўғри қўллашни ўрганадилар.



Керакли жиҳозлар:

  • Турли ўлчамда 10 та ўйинчоқ.

  • Турли узунликда 10 та лента.

  • Нуқталар қўйилган карточкалар (ҳар бир болага), карточкаларнинг ўлчами: бўйи 6 см, эни 10 см.


Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, ўйинчоқларимизни янада чиройли қилиш учун, уларга бозордан ленталар сотиб олиб келдим. Ҳозир сизлар билан қайси лента-қайси ўйинчоқга тўғри келишини аниқлаймиз ва ўйинчоқларга ленталарни тақиб қўямиз. Бунинг учун ўйинчоқларимизни бўйининг баландлигига қараб териб чиқамиз. Қани болажонлар, айиқча, тойчоқ, хўроз, қўзичоқ, улоқча, қўғирчоқ, жўжа, чумчуқ, олмахон ва кучукчаларни олиб бўйига қараб бир қаторга териб чиқинг.
Болажонлар, кўриб турганингиздек ўйинчоқларимизнинг бирига узун, бирига калтароқ, яна бирига калта лента керак. Ленталаримиз ҳам ҳар хил узунликда. Бу ленталарнинг қайси бири, қайси ўйинчоғимизга тўғри келишини қандай аниқлашимиз мумкин? Тўғри, ленталарни ҳам ўлчаб узундан қисқасигача териб чиқасизлар.
Болалар ленталарни бир-бири билан ўлчаб тахлаб чиқадилар.


Болажонлар, узун лентадан калта лентагача ленталарнинг узунлиги қисқариб боради.
Калта лентадан узун лентагача, ленталарнинг узунлиги ортиб боради.
Энг узун лентамиз нечанчи ўринда турибди?
Энг калта лента нечанчи ўринда турибди?
Болажонлар, эътибор берган бўлсангиз ленталарнинг ранглари ҳам ҳар хил. 1-турган энг калта лента тўқ сариқ рангда, 2-лента сариқ рангда, 3-лента кулранг, 4-лента оқ рангда, 5-лента яшил рангда, 6-лента кўк рангда, 7-лента бинафша ранг, 8-лента жигарранг, 9-лента қора рангда, 10-лента қизил рангда.
-Оқ рангдаги лента нечанчи ўринда турибди?
-Кўк лента нечанчи ўринда турибди?
-Жигариранг лента нечанчи ўринда турибди?
-Яшил рангдаги лента нечанчи ўринда турибди?
Болажонлар, энди иккитадан бўлиб ўйинчоқларга ленталарни чиройли қилиб тақиб қўйинг. Ўйинчоқларимизга ленталари ярашдими? Жуда яхши баракалла болалар.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish