Касимова Гуляр Ахматовна



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/75
Sana22.07.2022
Hajmi1,25 Mb.
#836315
TuriМонография
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   75
Bog'liq
Монография

4.
 
Пенсия тизимининг самарадорлиги унинг ижтимоий-иқтисодий мақсадга 
мувофиқлигини ва инсон омилини ривожлантириш, такрор ишлаб 
чиқариш жараёнининг давлат томонидан тартибга солиш даражасини акс 
эттиради. Пенсия тизимининг самарадорлиги маблағларни жалб қилиш ва 
аҳолини ижтимоий ҳимоялаш мақсадида маблағларни ишлатилиш 
даражасини ифода этади. Пенсия таъминоти тизимини ислоҳ этишнинг 
асосий сабаби давлатнинг пенсияга оид мажбуриятларни бажариши учун 
молиявий ресурслар етарли бўлишини таъминлашдир. Бу муаммо 
аҳолининг кексайиб боришига мувофиқ кучайиб, мураккаблашиб боради. 
Вужудга келган иқтисодий, ижтимоий ва демографик вазиятлардан келиб 
чиққан ҳолда, пенсия таъминоти хорижий давлатларда муҳим аҳамият 
касб этади. Хорижий давлатлар узоқ муддатли истиқболда пенсия тизими 
барқарорлигини яхшилашга йўналтирилган бир қатор муҳим ўзгаришлар 
қилмоқдалар.
 
5.
Ҳозирги замон пенсия таъминоти тизимини ўрганиш натижалари 
қуйидагиларни аниқлаш имконини берди: 

биринчидан, демографик ва макроиқтисодий омилларнинг бевосита 
таъсирида пенсия таъминоти тизими ислоҳ этилади, шу муносабат 
билан уларга маълум муддатларда тегишли ўзгартиришлар киритиш 
талаб этилади; 

иккинчидан, нодавлат пенсия таъминоти давлат томонидан тартибга 
солинади. Хорижий мамлакатлар амалиётида пенсия таъминотининг 
давлат ва хусусий тизимлари бир-бирини ўзаро тўлдирувчилар 
ҳисобланади. Ушбу жараён тараққиётнинг ижтимоий мақсадларига 
эришиш учун бозор механизми билан тақсимлашнинг давлат 
механизми уйғунлашган ҳолда қўлланишини тақозо этади; 

учинчидан, пенсия таъминоти умумийликдан хусусийликка қараб 
ривожланиб боради, ушбу ҳолат пенсия таъминоти иштирокчиларида 


211 
қўшимча молиявий ва ташкилий имкониятлар шаклланишига олиб 
келади. 
6.
Соҳанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш тизимини ишлаб 
чиқишнинг асосини маълум концепция ташкил этади. Концепция
иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг мақсади, вазифалари, 
фаолият тамойиллари, объекти ва субъекти, стратегия ва тактикани ўз 
ичига олади. Мазкур тизимнинг мақсади ишлаб чиқилган ва амалга
оширилаётган иқтисодий-ҳуқуқий ва ташкилий таснифга эга бўлган
чора-тадбирлар мажмуи асосида хўжалик субъектининг иқтисодий, 
молиявий, моддий, ахборот ресурслари ҳамда кадрлар ҳолатига, ички 
ва ташқи хавфларни ниҳоятда камайтиришдан иборат. Шуни 
назарда тутиш керакки, молиявий хавфсизликни таъминлашда
хавфсизлик тизимининг пойдевори бўлиб ҳисобланувчи иқтисодий-
ҳуқуқий ва ташкилий чора-тадбирлар катта аҳамиятга эга. 
Белгиланган мақсадга эришиш жараёнида хавфсизликни 
таъминлашнинг барча йўналишларини бирлаштирувчи муайян
вазифалар амалга оширилади.
7.
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида пенсия таъминоти 
тизимини ислоҳ қилиш зарурлиги тизимни модернизациялашни талаб 
этади. Давлат ва нодавлат пенсия таъминоти стратегиясини ишлаб 
чиқишда ижтимоий рискларни камайтириш эътиборга олинади. 
8.
Давлат 
бюджетидан инвестициялар учун маблағларнинг кўп 
ажратилиши ўз навбатида давлат харажатларининг кўпайишига олиб 
келади. Инвестиция учун маблағларнинг камайиши туфайли янги 
капитал қўйилмалар олиб борилиши камаяди, маҳсулот ишлаб 
чиқариш камаяди. Давлат мамлакат ичида ишсизликни камайтириш 
учун янги иш жойларини яратиш мақсадида капитал қўйилмаларни 
кўпайтиришга интилади. Давлат инвестиция сиёсати бандликни 


212 
таъминлашдагина эмас, балки иқтисодиётни таркибий ўзгартиришда
кўринади. 
9.
Жаҳон амалиёти таҳлили кўрсатишича, узоқ муддатли молиявий 
барқарор пенсия тизими ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш 
учун мамлакат пенсия фонди ҳолати, пенсия фонди дефицитининг 
сабабларини аниқлаш ва уни тартибга солишнинг самарали иқтисодий 
механизмини ишлаб чиқиш лозим. 
10.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан 
ташқари Пенсия жамғармаси ва ҳудудларда уларнинг тузилмалари 
ташкил этилиши, Ўзбекистонда фуқароларнинг давлат пенсия 
таъминоти соҳасида ягона электрон база тизими яратилиши, соҳа 
фаолияти такомиллаштирилиши, жамғарманинг худудий бўлимларини 
замонавий ахборот технологиялари билан техник жиҳозлаш даражаси 
кескин ошди. Республикамизда пенсионер ва ногиронларни манзилли 
ҳимоя қилиш, уларнинг турмуш даражаси ва ҳаёт сифатини ошириш 
зарурлиги ҳамда ижтимоий муҳофазасини таъминлашда қонунчилик 
базасининг 
такомиллаштириш, 
шунингдек, 
ижтимоий 
хизмат 
турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш мамлакатимизда бу 
қатлам вакилларини қўллаб-қувватлашда катта аҳамият касб этади. 
Пенсия таъминотида замонавий компьютер технологияларини
қўллашнинг асосий мақсади - пенсия таъминотининг турли 
жараёнларида ахборотларга бўлган талабни қондириш, давлат 
миқёсида молиявий ахборотларни қайта ишлашнинг янги ахборот 
тизимини яратиш натижасида молиявий ресурсларни бошқаришни
тубдан ўзгартиришга қаратилди. 
11.
Пенсия жамғармаси маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш 
чора-тадбирларини такомиллаштириш керак. Пенсия жамғармаси 
бўлими ходимлари аризачига пенсиялар тайинлаш масалалари 
юзасидан тушунтиришлар ва маълумотлар беришлари шарт. Шу 


213 
йўналишда Пенсия жамғармаси ҳудудий бўлимларида тайинланган 
пенсия ва нафақаларнинг ҳисоблаб чиқилиши, қонун ҳужжатларида 
назарда тутилган имтиёзлар қўлланилиши, фуқароларнинг пенсияга 
оид ҳужжатлар йиғмажилдида бирламчи ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва 
ишонарлилиги юзасидан ички назоратни кучайтириш керак. 
Пенсиялар тайинланиши ва қайта ҳисоблаб чиқилишини тизимли 
асосда доимий таҳлил қилиш ва мониторингини олиб бориш билан 
фуқароларнинг пенсия таъминотига йўналтириладиган маблағлардан 
қатъиян мақсадли фойдаланиш таъминланади.
12.
Пенсия жамғармаси мақсадли маблағлардан фойдаланиш
механизмларини аҳоли учун тушунарли, содда бўлишига эришиш 
учун чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқ бўлади. 
Оммавий ахборот воситалари, жумладан, телевидение, ахборот-
телекоммуникация тармоғи (Интернет жаҳон ахборот тармоғи)дан 
фойдаланиш керак. Республикамизда истиқомат қилувчи барча пенсия 
ва нафақа олувчиларнинг ишончли ҳимояланган, ягона марказлашган 
маълумотлар базасини шакллантириш имконини берадиган замонавий 
автоматлаштирилган ахборот тизимини амалиётга жорий этиш 
ишларини такомиллаштириш керак. 
13.
Тиббий-меҳнат 
экспертизаси 
хизмати 
фаолиятини 
янада 
такомиллаштириш керак. Бу пенсия ёшидаги фукароларнинг
даромадларини самарали ва адолатли тарзда сақланишини 
таъминлайди. Давлат пенсия таъминоти самарадорлиги ошади, 
муҳтож табақаларига бериладиган ижтимоий ёрдам аниқ
йўналтирилади. Меҳнат майиблиги ёки касб касаллиги оқибатидаги 
ногиронлик бўйича тайинланган пенсияларни тўлашга маблағларни 
даъволар бўйича айбдор юридик ва жисмоний шахслардан белгиланган 
тартибда ундирилади.


214 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish