Каштачилик санъати тарихи


БАДИИЙ КАШТАЧИЛИК ВА УНИНГ ТУРЛАРИ



Download 22,69 Mb.
bet7/12
Sana25.02.2022
Hajmi22,69 Mb.
#286390
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
kashtachilik va badiij did

БАДИИЙ КАШТАЧИЛИК ВА УНИНГ ТУРЛАРИ


Кашта — безак санъати тури бўлиб, турли ип ва ипаклар воситасида сидирға мато сатҳига аниқ шаклларни ифодалаган ҳолда игна ѐки учи илмоқли бигиз воситасида уста чеварлар томонидан зўр маҳорат билан тикилади. Кашта — бирор мато ѐки либос, кийимга турли нақш ѐки тасвирлар тушириш усули дэса, бўлади, шунингдек, кашта нафақат кийим ѐки либосларда, сидирға матоларда, балки ҳар хил уй-рўзғор буюмларини бежирим қилиб безашда ҳам кенг қўлланилади. Сурхон диѐрида каштачилик санъати халқ ҳунармандчилигининг ажралмас қисми сифатида қадимдан маълум. Шуниси ҳам борки, каштачилик даврлар оша сайқал топиб ва мазмунан бойиб, нақш ҳамда тасвирлар шакли кўпайиб, алоҳида яратилган бутун бир санъат асари даражасига кўтарилган. Бошқа халқлар амалий санъати турлари каби каштачилик ҳам такомиллашиб, ҳам замонавийлашиб борган. Илк даврларда эса кашта фақат ип, яъни пахта, жун, зиғир каби табиий толалардан тикилган. Бугунги кунда каштачиликда сунъий толалардан тайѐрланган пишиқ иплар, зар симлар, ҳатто хом чармдан энсиз қилиб тайѐрланган тасмалардан ҳам кенг фойдаланилмоқда. Шу тариқа каштачилик кенг қамров касб этиб, мазмунан бойиб, турлари эса кўпайиб бормокда. Халқ ҳунармандчилигининг бошқа турлари каби каштачилик ҳам жуда қадим тарихга эга, дея таърифлаб келаяпмиз. Ҳақиқатан ҳам Сурхон каштачилик мактабига хос бўлган буюмлар сони кўп. Турмуш шароитлари ўзгариб, кундалик эҳтиѐж ортгани сайин бундай буюм, жиҳозлар сони, уларнинг шакли ҳам ўзгариб борган. Чунки одамлар турмушларини янада чиройлироқ, маданиятлироқ қилишга бир умр интилиб яшаганлар ва яшайдилар. Лекин жуда қадимдан буѐн хонадонларни безаб келаѐтган сўзана, зардевор, дўппи, чойхалта, ойнахалта, айрим либослардаги кашталар, масалан, белқарс, рўмолча, рўмол ва бошқалар ҳали ҳануз ўз ўрни ва шаклини ўзгартирмаган. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш зарурки, Сурхон каштачилик мактаби асосан икки хил йўналишда — Бойсун ва Қўнғирот услубида шакллана борган. Бу усуллар бир-биридан кескин фарқ қилмаса-да, лекин нақш турлари, шакллар, ранглар жиҳатидан ўзаро ажралиб туради. Қадимий анъаналарга кўра, кашта билан шуғулланувчи чеварлик ҳар бир оилада ўсаѐтган қиз бола учун ижобий анъанага айланган. Шунга кўра, бўлажак келин жуда ѐшлигиданоқ ўз сепини ўзи тиккан кашталар билан бойитиб ва тўлдириб борган.

Кашталар қанчалик кўп, нафис ва чиройли, дидли бўлса, қайлиқ-келинчак ҳам ўшанча ҳурматга лойиқ кўрилиб, чеварлиги мақталган. Воҳа каштачилари маҳорат ва санъати айниқса, кашта учун танланган рангларнинг тиниқлиги, тикиш усулининг ўзига хос, пишиқ ҳамда бежиримлигида янада ѐрқинроқ намоѐн бўлади. Сурхон каштачиларига хос хусусиятлар сирасига кашталар асосан тўқ қизил, тўқ сариқ ѐки қора сидирға рангли матоларга оддий ип ѐки ипак билан тикилишини киритиш мумкин. Сурхон диѐри каштачилигига хос бўлган сўзана, зардевор ва бошқа буюмлар ҳақида атрофлича сўз юритилиб, таърифлангунга қадар бу иш учун тайѐрланадиган ип, ипни бўяш жараѐнларига, табиий ранглар олиш усулларига тўхталиб ўтмоқ зарур. Зеро, кашта учун мато танлаш қанчалик муҳим бўлса, ип тайѐрлаш ва уни бўяш жараѐнлари ҳам ўшанча муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки кашта учун иплар каби, барча бўѐқлар ҳам асосан қўлда, табиий усулда, Бойсун заминидаги рангтошлардан, ўсимлик ва гиѐҳлардан, шунингдек бу саховатли заминда етиштириладиган турли ўсимликлар барги ва мевалар пўстлоқларидан тайѐрланади. Қолаверса, ҳалиҳанузгача каштачилар (ҳақиқий халқона усулда кашта тикувчилар) ип тайѐрлаш ва бўяшда асрий анъаналарга, ўрнатилаган қатъий қоидаларга тўла амал қиладилар. Бир қарашда оддий, аммо аслида жуда мураккаб технологиялар ҳамон сақланиб келаѐтганлиги Сурхон каштачилик мактаби анъаналари бугунги кунда ҳам гуркираб яшаѐтганлигидан далолатдир

Санъатнинг ҳар бир йўналиши инсондан қалб гўзаллигини, нафисликни талаб қилади. Амалий безак санъатининг ҳам қадимий ва ўзига хос хусусиятига эга бўлган турларидан бири каштачиликдир. Республикамиз ҳудудида мавжуд каштачилик мактаблари жуда бой тарихий-ижтимоий, фалсафий-рамзий ҳамда амалий санъатнинг ранг-баранг кўриниши билан алоҳида ўрин тутади. Каштачилик мактаблари ичида Нурота каштачилиги ўзининг композицион тузилиши ва ѐрқин колорити билан эътиборга молик бўлиб келган. Нуротада ҳам маиший ҳаѐтда бевосита қўлланадиган турли шаклдаги каштачилик буюмлари: ―сўзана‖, ―нимсўзана‖, ―зардевор‖, ―жойпўш‖, ―белбоғ‖, ―пешонабанд‖, ―шона-ҳалта‖ ―ойна-ҳалта‖, ―қаламдон-қопи‖ каби кўпгина буюмлар кенг тарқалган. Буларнинг ҳар бири ишлатилишига кўра нақшлар билан безатилган. Нурота анъанавий каштачилигида шоҳ, новда, барг сингарилар қўшимча унсурлар сифатида киритилса, асосий моҳиятни очиб бериш, айнан гулларга юклатилади. ―Гули сафсар‖, ―гули ҳафранг‖, ―гули лола‖, ― чиннигул‖, ―муғчагул‖, ―хибча бахмал‖ каби гулли нақшлар ишлатилади.
Ҳунарманднинг айтишича, каштачиликда ҳар миллатнинг ўзига хос нақшлари мавжуд. Айнан ўзбек миллий каштачилигида ўсимликсимон, геометрик шакл ҳамда гул нақшлари кўп қўлланилади. Аввало, мато танланиб, керакли ўлчамда бичилади. Сўнгра нақшлар чизилиб, унга мос чоклар солинади. Сўзана ва либосларга туширилган бундай тасвирлар алоҳида маънога эга. Масалан, анор — фарзанд белгисини англатса, қалампир — ѐмон кўзлардан асрагувчи тумор сифатида англашилади, бодом — ризқ-рўз, очилган гуллар — муҳаббат, шохчали гуллар мажмуаси — фаровон ҳаѐт, қушлар эса бахт-омадни ифодалайди.

Download 22,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish