Илмий тадқиқот фаолиятида “яратиш”, “кашфиёт” ва “ихтиро” кабилар муҳим методологик аҳамият касб этади. Бунда яратиш ижодий субъект томонидан ижод натижасини вужудга келтиришни англатади. Ихтиро – субъект томонидан нарса, ҳодиса, жараёнларнинг объектив ҳолатига ўзига хос тарзда сезиларли ўзгартиришлар киритишдир. Назария яратиш учун тажриба асосида қўлга киритилган далиларни шунчаки жамлашнинг ўзи камлик қилади. Бунинг учун ҳар доим муаммонинг моҳиятига қаратилган ихтирочилик лаёқати зарур бўлади. Аксарият ихтиролар саноат ишлаб чиқариши ёки кундалик маиший турмуш талабларидан келиб чиққан ҳолда яратилади. Айни шу маънода одамлар эҳтиёжини қаноатлантиришнинг имкон қадар тежамкор йўлларини топган инсонни ихтирочи деб аташ мумкин.
Дунёнинг энг машҳур кашфиётлари қуйидагилар:
Дунёнинг энг машҳур кашфиётлари қуйидагилар:
1869 йилда Дмитрий Иванович Менделеев томонидан кашф қилинган “Кимёвий элементларнинг даврий системаси” ( бу ғоя унинг тушига кирган).
Эрамиздан аввалги 1550 йилда темирни эритиш технологияси;
Транзистор (1948 йилда америкалик олимлар Уильям Шокли, Дж.Бардин ва Уолтер Браттей томонидан кашф қилинган);
Шиша (эрамиздан аввалги 2200 йилда марказий Ўрта ер денгизи бўйларида кашф қилинган);
Микроскоп (ХYII аср голландиялик табиатшунос олим Антони ван Левенгук томонилан кашф қилинган; лупа билан кифояланмасдан у битни ўрганиш учун ускуна яратади ва сўнг сувни ўрганиб даҳшатга тушади, ва бир умр чой ва вино ичган);
Цементнинг кашф қилиниши ва ундан XVIII асрда қурилиш ишларида фойдаланиш бошланиши инқилобий ҳодиса бўлган.
Мис ишлаб чиқариш - эрамиздан аввалги 3 минг йил илгари кашф қилинган. (Дастлаб у мис конларини топиш орқали, сўнгра 5 минг йил илгари Кичик Осиёда уни минераллардан олишни ўрганган.
Рентген нурларининг кристаллар билан дифракцияси (1912 йилда Макс фон Лауе томонидан кашф қилинган ва бу ядро физикасининг ривожланишидаги муҳим қадам бўлди);
Пўлат ва чўян эритиш учун мўлжалланган конвентор XIX асрда инглиз мухандиси Генри Бессемер (1813-1898) томонидан кашф қилинган.
Ихтиро муайян кашфиёт доирасида содир бўлиб инновация даражасигача ўсиб чиқиши мумкин. “Инновация” тушунчасининг мазмунини янада теранроқ англаш учун уни “ўзгариш” тушунчаси билан ҳам қиёсий таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ. Шу ўринда, Й.Шумпетер томонидан инновациянинг мазмунини ўзгаришлар орқали аниқлаш анъанаси жорий этилгани ва замонавий илмий адабиётларда бундай талқин тез-тез учраб туришини таъкидлаш жоиз.
Хусусан, инновацион муаммонинг машҳур тадқиқотчиси Ла Пьерре инновацияни дастлабки ҳолатнинг янги ҳолатга ўтиши воситасида хўжалик организми ички структурасидаги ҳар қандай ўзгариш сифатида талқин этган