Номи
|
Мазмуни
|
Манзилгощи
|
The International Ctnter for Dis-tance Learning Database
|
Дистант услуби асосида ўқитишнинг Умумжащон марказининг маълумотлар базаси (Британия Очиқ университети)
|
http://hcrl.open.ac.uk/ou/auhome.html
|
EcEdWeb
|
Интернет тармоғида иқтисо-диётни дистант услубини қуллаб ўқитиш лойищаларининг рўй-хати ва манзилгощлари
|
http://ecedweb.Unomaha.edu/teachsug2.htm
|
An On-Line Lesson on Demand
|
Талаб ва таклиф назариясини ўқитиш ва охирида тест ўтказиш бўйича тажрибавий варақа
|
http://ecedweb.unomaha.edu/testing/demand/demand.htm
|
Curency Comparison Page
|
«Валюта алмаштириш» мавзуси бўйича сабоқлар ва машқлар
|
http://www.wimmwera.net.au/CurrComp/CurrComp.html
|
Dow Jones and W.W.Norton World Wide Web Learning Resources
|
Иқтисодиёт янгиликлари ва уларни йирик иқтисодчилар томонидан тащлил қилиниши
|
http://www.wwnorton.com/wsj/welcome.htm
|
Stock Market Game
|
+имматбащо қоғозлар мавзуси-ни ўрганиш бўйича ўйинлар
|
http://ecedweb.unomaha.edu/stockmg.htm
|
Авваломбор, масофавий ўқитиш услуби асосида, жўғрофий жищатдан узоғда жойлашган мактаблар ва академик таълим учун мўлжалланган эди. Лекин, замонавий ахборотлар ва телекоммуникацион технологияларининг ривожланиши табиий таълим-тарбия жараёнини узоқ масофадан туриб амалга оширишга йўл очиб берди. Масофавий ўқитишнинг услуби асосида Халқаро Кенгашининг тащлиллари шуни кўрсатмоқдаки, щозирги кунда жащонда 10 миллиондан ортиқ талабалар шу услуб асосида таълим олишмоқда.
Бугунги кунда тараққиёт жуда тез ривожланмоқда ва жуда тез ўзгармоқда .
Деярли щар дақиқада сайёрамизнинг турли бурчакларида ўзгаришлар, янгиликлар ва кутилмаган воқеалар щодисалар содир бўлмоқда. Щар бир кунимиз информация оқими остида кечмоқда Таълим тизимида масофадан ўқитиш услуби шакллари қўлланилмоқда. Масофадан ўқитиш услуби-бу сиртқи ўқишнинг янги шаклидир . Масофадан ўқитиш бу мустақил масофадан дарс ўқишдир. Мустақил ўқитиш инсоннинг мустақил фикрлаш, холатни бащолаш, хулоса ва башорат қилиш қобилиятларини шакллантиради.
Масофадан ўқитишнинг яна бир афзалликлари шундаки, унда ўқувчи ўзига қулай вақтда ва хаттоки ишдан ажралмаган холда ўқиши мумкин . Айнан шу афзалликлари туфайли бу услуб дунёда кундан-кунга кенг тарқалмоқда. Кўпгина йирик корхоналар мутахассислари малакани ошириш ёки қайта тайёрлаш учун шу услубдан фойдаланиб, йилига миллионлаб долларларни тежамокдалар.
Масофадан ўқитишнинг яна бир афзаллик томони унда ўқиш муддатини тингловичлар ва ўқувчилар ўзлари белгилайдилар, яъни улар ихтиёрий пайтда ўқишни бошлайди, материалларни ўқитувчи назоратида ўзлаштиради. Ўзлаштириш топшириқларини, тестларни бажаришига қараб аниқланади. Тингловчилар ва ўқувчилар берилган вазифани қанчалик тез ўзлаштирса, шунчалик тез курсни ва ўқишни тугатади ва гувохнома олади. Программани ўзлаштира олмаса, унга мустақил ишлаб, ўқишни давом эттиришга имконият берилади .
Масофадан ўқитиш ташкилий иктисодий афзалликларга щам эга. Масофадан ўқитиш учун тингловчилар учун аудиториялар, ётокхоналар зарур эмас. Масофадан ўқитишда молиявий харажатлар асосан ўқув услубий материаллар тайёрлаш учун, махсус аудиториялар учун сарфланади. Бу харажатларнинг асосий қисми бу жараённи ташкил этиш босқичида сарфланади. Кейинчалик молиявий харажатлар камаяди. Шунинг учун тингловчилар сонининг ошиши билан ўқиш нархи щам пасаяди. Масофадан ўқитишда асосий эътиборни ўқув услубий материалларни тайёралшга қаратиш даркор. Чунки ўқув услубий материалларнинг сифати, масофадан ўқитиш сифатининг энг асосий омилларидан биридир. Ўқув услубий материал қанчалик тушунарли ва батафсил бўлса, шунчалик у ўқувчига фойдали булади. Яъни материал услубий жихатдан пухта бўлмоғи зарур.
Масофадан ўқитиш нима?
Масофадан ўқитиш бу Интернет тармоғи орқали сизга қулай бўлган вақтда ўқишдир. Масофадан ўқитишнинг таркибий белгилари: ўқитувчи, ўқувчи, коммуникациядир. Расм 1.
Расм 1.
Масофадан ўқитишнинг услубий материаллари қуйидагилардир:
Дарслик
Аудио ва видео дарсликлар
Он-лайн дарслар (Интернет сахифа )
Электрон кутубхоналар
Тестлар
Мультимедиа, электрон дарсликлар
Масофадан ўқитишда виртуал кутубхоналар спутник оркали видеоконференциялар, дарслар, Интернет ёрдамида мулоқат ва информация олиш имкониятлари пайдо бўлади. Бу эса ўқувчи учун махсус ўқиш доирасини беради.
Масофадан ўқитиш қандай амалга оширилади. Дунёда кўпгина Университетларда ва ўқув марказларида бу усул мавжуд . Керакли манзилни Интернетдан топишингиз мумкин .
Манзилга кириб бу ўқиш тингловчиси бўлиш учун махсус шаклни тўлдиришингиз зарур. Одатда аввал курснинг ва ўқиш тартиби тавсифи билан танишиб чиқиш мумкин. Кейин шаклдаги сатрларни тўлдириб, кредит карточкангиз рақамини киритишингиз зарур.
Ўқиш тартиби куйидагича: ўқитувчи курс билан таништиради ва топшириқлар беради. Сиз кўрсатилган манбалар билан ишлаб топшириқларни бажарасиз ва ўқитувчига юборасиз. Ўқитувчи уни текшириб, жавобини сизга қайтаради. Зарур холда сизга кўрсатмалар беради. Шу тартибда курс мавзулари ўрганиб чиқилади. Музокара асосан электрон почта оркали юборилади . Телефон тармоғидан щам баъзан фойдаланилади . Босма ўқув материаллари почта орқали юборилади. Ўқув жараёнида тингловчилар дарсликлардан, электрон форумлардан, видеоконференциялардан фойдаланади.
Бунда ўқиш индивидуал шаклда олиб борилади ва ўқитувчи ўқувчининг қобилияти ва хусусиятларини хисобга олган холда ўқитади. Бу индивидуаллик ўқувчида қизиқиш уйғотади ва уни ўқишда активликка рағбатлантиради .
Республикамиз Олий ва Ўрта Махсус билим юртларида масофадан укитишни татбик этишга жиддий эътибор берилмокда. Масофадан укитиш услуби хакида батафсил www.dl.uz сахифада танишишингиз мумкин .
http//www.glaznet.ru/glazweb/rus/educat.html - Таълим
ресурсларива проектларига багишланган сахифа
http//weblist. ru/Education/Distance learning - Россия
масофадан укитиш тизимига багишланган сайти.
http://www.dist-edu.ru- ЕвроОсиё масофадан укитиш
тизими ассоцияси сервери. Унда ассосиациясига кириш тартиблари, устав хужжатлари, конференциялар, семинарлар ва қизикарли анжуманлар жадвали келтирилади .
Do'stlaringiz bilan baham: |