Касбий педагогика. Касбий психологияси шахсда касбга доир билим, кўникма


Ихтисослараро билимдонлик ўзига хос икки хусусияти билан бошқа камолот



Download 4,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/180
Sana12.07.2022
Hajmi4,74 Mb.
#778824
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   180
Bog'liq
УМК-Кп.Кпс

 
Ихтисослараро билимдонлик ўзига хос икки хусусияти билан бошқа камолот 
босқичларидан ажралиб туради: 
 

узлуксиз равишда кашфиётларни амалга оширишга қобиллик; 

ҳар бир ихтисос предметига оид қарашларда мукаммалликка, сермаҳсулликка ва 
динамизмга эришиш. 
III. Комил инсоннинг навбатдаги камолот босқичи ақлий донишмандлик деб 
аталиб, табиатга ва жамиятга, биосфера ва ноосферага нисбатан супер онглилик 
кўрсаткичига эришиш билан тавсифланади. 
Ақлий донишмандлик ахлоқий маданият, юксак ҳис - туйғулар, муомала мароми, табиат 
ва жамият нормаларига риоя қилишлик билан узвий уйғунлиқда ҳукм суради. Ахлоқий 
етуклик сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий онг кўринишларига оқилона ёндашишни 
таъминлайди. 
Ҳаётий фаолият модуси – бу инсоннинг ташқи дунё билан ўзаро ҳамкорлигини, инсон 
турмуш тарзи қандай тузилганлигини аниқлаб берувчи кўпгина муносабатларнинг ўзаро 
боғлиқлигини тўлиқ характеридир. Ҳаётий фаолият модуси фақатгина инсон турмуш 
тарзини турли воқеликларга муносабатини ифодалаб қолмасдан, балки индивиднинг 
турли индивидуал қобилиятларини ҳам фаоллаштиради. Унинг таъсир остида шахс 
қадриятлари, эҳтиёжлари соҳаси ва бошқалар шаклланиб боради. Турли ҳаётий фаолият 
модусларидаги муносабатлар тизими ҳақидаги тушунчаларнинг мазмуни қуйидаги 
жадвалда келтирилган.
Турли ҳаётий фаолият модусларидаги шахс муносабатлари тизими 
Шахс 
муносабатлари 
Эгалик 
қилиш 
модуси 
Ижтимоий 
интилишлар 
модуси 
Хизмат қилиш модуси 
Ўзига муносабат 
Жангари, “чангалзор 
қонунлари” асосида 
яшовчи 
Муҳитга боғлиқлик, 
“қурбон” тамойили 
Тақдир ва яратганнинг 
иродаси 
Бошқаларга 
муносабат 
Ишбилармон: “сен-
менга, мен-сенга” 
Қизғанчиқлик, 
рақобат, антогонизм 
Муҳаббат 
Ишга муносабат 
Тартибли 
“Кўз бўямачилик” 
Масъулият, 
ижодкорлик. 
Эгалик қилиш модусида предмет ёки бошқа инсонларга эгалик қилиш назарда тутилади. 
Бу тип эҳтиёжлари муайян бир давр эҳтиёжлари билан ҳамоҳангдир. Улар камчилик, 
етишмовчилик сифатида юзага келади. Нимагадир ёки кимгадир эгалик қилиш эҳтиёжи 
инсон эҳтиёжларининг бегоналашган шаклидир. Бу модусда индивидга тегишли бўлмаган 
барча нарсалар улар томонидан восита даражасигача кўтарилади. Касбий фаолият санъат 
даражасигача кўтарилади ва шахснинг зарурий иштироки натижасига кўра предметли ёки 
тўлиқ предметли кўринишларга ажратилади. Шунга мувофиқ тарзда, ҳеч қандай фаолият 


46 
мотивга эга эмас, чунки ҳеч қандай мотивнинг ўзи йўқ, фақатгина муайян фаолиятга 
эгалик қила олинса бўлди. 
Шахснинг касбий шаклланишини бошқа вектори инсон аллақачон ўзини “топганлиги”, 
унинг ўзини ва ўз фаолиятини ўзгартиришни истамаслиги билан якунланади. Шахс 
фаолиятга нисбатан ўз эҳтиёжларини қондирувчи восита сифатида қарайди. 

Download 4,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish