79
мақсадни кўзлаб, тарбиявий таъсир кўрсатиш учун керакли шароитни яратиш
болаларда ақлий фаолиятни дастлаб муомала орқали сўнг машғулотлар, билим
бериш орқали амалга оширилади. Болаларни мактаб таълимига тайѐрлашда
ақлий тарбиянинг роли каттадир. Болани
билимларни эгаллаб олиши, ақлий
фаоллигини
ривожлантириш, ақлий малака ва кўникмаларни
эгаллаб олиши
мактабда муваффақиятли ўқиши учун, бўлажак меҳнат фаолиятига
тайѐрланишда манба бўлиб, хизмат қилади. Мактабгача тарбия ѐшидаги
Болаларни ақлий тарбиялашнинг асосий вазифалари қуйидагилар:
1.
Болаларда табиат ва жамият тўғрисидаги билимлар системасини илмий
дунѐқарашини шакллантириш. Бола
теварак атрофдаги нарсалар, уларнинг
вазифаси, сифати, хоссалари ҳақида, қайси
материаллардан фойдаланганлиги,
тайѐрланганлиги тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлиши керак.
2.
Билишга доир руҳий жараѐнларни ривожлантириш: сезги, идрок,
хотира, хаѐл, тафаккур, нутқ ва бошқалар. Билимга доир нутқни
ривожлантириш ақлий тарбиянинг эркин вазифасидир.
3.
Билишга қизиқиш ва ақлий қобилиятларни, ақлий меҳнат маданиятини
ривожлантириш. Ақлий тарбиянинг вазифаси болалар қизиқувчанлигини,
синчковлигини ривожлантириш ва шулар асосида билишга қизиқиш ҳосил
қилишдан иборат.
4.
Ақлий малака ва кўникмаларни ривожлантириш, яъни оддий фаолият
усуллари,
предметларни текшириш, улардаги муҳим ва муҳим бўлмаган
белгиларни ажратиб кўрсатиш бошқа предметлар билан таққослаш мактабгача
ѐшдаги болаларга ақлий тарбия бериш вазифаларидан биридир.
Ўсимлик ва хайвонлар билан танишиш бўйича системали машғулотлар
олиб борилгандан кейин болалар ўсимлик, ѐш ҳайвонлар тўғрисидаги маълум
бир тасаввурга эга бўладилар. Сўнгра болалардаги ақлий кўникма, малакаларни
ривожлантириш мақсадида тарбиячи болалар билан машғулотларни ўтказишни
режалаштириши мумкин. Булар қуйидагилар:
«Сен таърифла, мен топаман».
Дидактик вазифа - Катталарнинг саволларига нарсанинг ҳарактерли
белгисини ажратиб ва номини айтиб жавоб бериш.
Ўйин ҳаракати – Катталарга топишмоқни айтиш.
Ўйин қоидаси – Таърифланаѐтган нарсанинг номини айтиш мумкин эмас.
Тарбиячининг саволларига аниқ ва тўғри жавоб бериш.
Жихозлаш – Сабзавот ва меваларни стол устига қўйилади. Тарбиячи
стулини ўсимликлар кўринмайдиган қилиб қўйилади.
Ўйиннинг бориши – Тарбиячи болаларга стол
устидаги сабзавотлардан
биттасини танланг. Мен сиздан унинг қандайлигини сўрайман. Сиз жавоб
берасиз. Фақат унинг номини айтманг. Сизларнинг жавобларингиздан мен уни
топишга ҳаракат қиламан, дейди. Кейин тартиб билан тарбиячи савол беради:
«Шакли қандай?, ҳамма томони шардек думалоқми?, чуқурчаси борми?, ранги
қандай?» ва бошқа.
80
Болалар саволларга тўла жавоб беришади. Болалар
нарсанинг характерли
белгилари ҳақида гапириб берганларидан кейин тарбиячи топишмоқни топади.
Do'stlaringiz bilan baham: