39
Мазкур текширувнинг эрта бахода утказилиши
болада аникланган
етишмовчиликларни ѐз давомида диспансеризацияда тулдириб олиш имконини
беради.
Харакатнинг асосий турлари, қўл мусқуллари спорт ўйинларининг оддий
кўникмалари, харакат сифати ривожланганлигини мусобака,
эстафета тарзида
ўтказиладиган спорт ва харакатли ўйинлар давомида текшириш мумкин.
Мавзу юзасидан савол ва топшириқлар:
1. Боланинг жисмоний ривожланганлиги холати ташхиси нималардан
иборат?
2. Шахсий – психологик ва ақлий ривожланганлик ташхиси деганда
нимани тушунасиз?
3. Таълим олиш фаолиятининг кўникма ва илк заминини аниқлаш
ташхисини қандай изохлайсиз?
4. Текширишнинг қўшимча шаклларини ифодаланг.
40
3-Мавзу. БОЛАЛАРНИ МАКТАБГА ТАЙЁРЛАШДА ЎЙИН
ФАОЛИЯТИНИНГ МОХИЯТИ
Таянч тушунчалар:
ўйин, фаолият, болалар ўйинлари, МТМда ташкил
этиладиган ўйинлар, ўйинларни ташкил этиш методикаси.
Ўйиннинг болалар фаолиятидаги ўрни
Ўйин
– кишилик фаолиятининг муҳим тури ҳамда
ижтимоий муносабатлар
мазмунининг болалар томонидан имитациялаш (кўчириш, тақлид қилиш)
асосида ўзлаштириш шакли.
Кишилик тарихий тараққиѐтининг барча даврларида ҳам ўйин субъект
фаолиятининг энг биринчи ва муҳим тури сифатида тан олинган. Бинобарин,
шахс фаолиятининг муҳим турлари – меҳнат, ўқиш билан бирга ўйин ҳам унинг
шаклланланиши ва ривожланишида муҳим аҳамият касб этади. Ўйинлар
воситасида катта авлод томонидан тўпланган ҳаѐтий тажриба, ўзлаштирилган
билим, турмуш тарзи ва ижтимоий муносабат асослари, маданий қадриятлар ѐш
авлодга изчил узатиб келинган.
Ўйин шахснинг тарбиялаш,
ривожлантириш, унга таълим бериш
хусусиятларига эга. Мавжуд хусусиятлари туфайли ўйинлар қадим-қадимдан
халқ педагогикасининг муҳим асосларидан бири бўлиб келмоқда. Бевосита
ўйинлар болаларда идрок, сезги, хотира,
тафаккур, нутқни ривожлантиришга
ѐрдам бериш орқали уларни маънавий-ахлоқий, ақлий, жисмоний ва эстетик
жиҳатдан тарбиялашга хизмат қилади
1
.
Ўйин мактабгача таълим ѐшидаги болалар фаолиятининг асосий шакли
саналади. У орқали бола шахс сифатида шаклланади. Ўйин боланинг
келажакдаги ўқув, меҳнат фаолияти, кишиларга муносабатнинг қай даражада
шаклланишини белгилаб беради. Ўйин болаларнинг жисмоний ривожланиши,
МТМнинг таълим-тарбия ишида, болаларни ақлий, ахлоқий, меҳнат ва эстетик
жиҳатдан тарбиялашда катта ўрин тутади. Ўйиннинг
мактабгача таълим
ѐшидаги болалар ҳаѐтида тутган ўрни ва аҳамиятини қуйидагича ифодалаш
мумкин:
1. Ўйин болаларнинг мустақил фаолияти бўлиб, унда боланинг руҳияти
намоѐн бўлади. Бола ҳаѐтининг бир ѐшидан бошлаб унга ўраб турган теварак-
атрофни билишга эҳтиѐж хосдир. Болалар ўйинлари ўзининг барча хилма-
хиллиги билан унга янги нарсани билиш, ўйин мазмунида акс этган жиҳатга ўз
муносабатини билдириш имконини беради. Бола – ўсиб ва ривожланиб борувчи
мавжудотдир.
1
Инновацион таълим технологиялари / Муслимов Н.А., Усмонбоева М.Ҳ., Сайфуров Д.М.,
Тўраев А.Б. – Т,: “Сано-стандарт” нашриѐти, 2015. – 100-бет.
Do'stlaringiz bilan baham: