4
М У Н Д А Р И Ж А
I. Ишчи дастур........................................................................................5
II. Модулни ўқитишда фойдаланиладиган
интерфаол
таълимметодлари..............................................................................…..11
III. Назарий машғулот материаллари...............................................…17
IV. Амалий машғулот материаллари.............................................…...54
IV. Кейслар банки...............................................................................…63
V. Мустақил таълим мавзулари........................................................….65
VI. Глоссарий..........................................................................................67
VII. Адабиётлар рўйхати....................................................................…69
6
Кириш
ХXI аср бошларида кечаётган глобал ижтимоий-иқтисодий ва геосиёсий
жараёнлар дунёнинг ғоявий-мафкуравий қиёфасини ўзгартириб, янгича тафаккур
ва дунёқарашни шакллантиришни тақозо этмоқда.
Мактабгача таълим тизими узлуксиз таълимнинг бирламчи,
энг асосий
бўғинидир. Мазкур соҳани такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган
дастурда мактабгача таълим соҳаси узлуксиз таълим тизимининг бирламчи
бўғини
сифатида, бу жараёнда мактабгача таълим муассасаларининг болалар
ҳуқуқий саводхонлигини шакллантиришдаги ўрни ҳамда
республикада таълим-
тарбия тизими ва баркамол авлодни тарбиялаш давлат сиёсатининг асосий
устувор йўналиши эканлиги таъкидланган. Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги “2017-2021 йилларда мактабгача
таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-2707-сонли Қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш жараёнида
Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси, бола ҳуқуқларига оид меъёрий-
ҳуқуқий ҳужжатлар асосида таълим соҳасида бир қатор ислоҳотлар амалга
оширилмоқда.
Модулнинг ўқув дастури Ўзбекистон
Республикаси Президентининг
2017 йил 9 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3261-сонли қароридаги замонавий талаблар
асосида мактабгача таълим муассасалари тарбиячиларини қайта тайёрлаш
жараёнларининг мазмунини такомиллаштириш ҳамда
тарбиячиларнинг касбий
компетентлиги билан бир қаторда ҳуқуқий саводхонлигини ҳам мунтазам
ошириб боришни назарда тутади. Шу билан бир қаторда
мактабгача таълим
соҳасидаги ислоҳотларнинг асоси бўлган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг
мазмун-моҳиятини очиб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: