3. Логопсихология фанининг бошқа фанлар билан алоқаси
Логопсихология фани бошқа фанлар билан чамбарчас боғлиқ. Нутқий
бузилишлар коррекцияси ва профилактикаси билан шуғулланиш нутқ
бузилишлари симптоматикасини билиш, нутқий фаолият тизимида нонутқий
симптомлар алоқасини ўрганиш учун логопсихология бошқа фанлар билан
ўзаро алоқада фаолият кўрсатади.
Болаларни ривожланиш босқичларини психик томондан ўрганиш болалар
психологияси, педагогик психология ва логопедияни ўз ичига бирлаштиради.
Болалар психологияси болаларда кечадиган, руҳий жараёнларни ўрганади.
Болалар психологияси болани бошқа шахслар билан мулоқотга кириша
оладиган, меҳнат қила оладиган шахсга қай тарзда айланишини кўрсатиб
беради.
Логопед
болаларни
психик
ривожланишининг
ўзига
хос
хусусиятларини аниқлашда ва фарқлашда юқорида баён этилган билимларга
таяниши лозим.
Логопсихология – махсус психологиянинг бир бўлими, махсус психология
эса умумий психологиянинг бир йўналиши, яъни соҳаси, умумий психология
психикани таркиб топиши ва ривожланиши қонуниятларини меъёрда ўрганса,
логопсихология эса ана шу қонуниятларнинг аномал ривожланишини ўрганади.
Шунингдек, бу фанларнинг алоқаси, ўрганиш методлари, тамойиллари,
ўрганилаётган ҳолатларни ягона тушунчалари, атамалари ёрдамида баён
этилиши билан ҳам белгиланади. Логопсихология педагогика ва унинг бир
бўлими махсус педагогика, логопедия билан боғлиқ.
34
Маълумки, логопедия ўзининг тамойилларини шакллантириш, шунингдек
таълим-тарбия тизимини ташкил этишда логопсихология томонидан
ўрганиладиган болаларни гуруҳли, ёш ва индивидуал хусусиятлари ҳақидаги
билимларга таянади.
Педагогик муаммоларни мустақил ҳал этиш, педагогик муносабатларни
кенгайтириш, логопед болаларнинг таълим-тарбия жараёнига амалий таъсир
этиш шарти ҳисобланади.
Логопсихология тиббий фанлар билан ҳам боғлиқ. Бу фанлар бир хил
ўрганиш объектига эга. Лекин бу фанларнинг ўрганиш предмети фарқланади.
Логопсихология – неврология, психиатрия, физиология фанлари билан боғлиқ.
Неврология, физиология фанлари логопат болаларнинг психик ривожланиши
ҳолатини янги сифат нуқтаи назаридан баҳолаш имконини беради. Функционал
системалар назариясини яратилиши, бош мия қобиғининг функцияларни
локализацияси ҳақидаги назарияни ишлаб чиқилиши, алоҳида эҳтиёжларга эга
болаларда олий психик функцияларни шаклланиши ва ривожланиши
камчиликларини таҳлил этишнинг янгича усулини келтириб чиқди.
Ички ва ташқи алоқалар ўзаро тафовутланади. Ички алоқаларнинг
сурдопедагогика-тифлопедагогика,
олигофренопедагогика,
она
тили,
математикага ўргатиш методикаси, логопедик ритмика, умумий ва махсус
психология билан алоқалар киради. Тизимлараро алоқаларга тиббий-биологик
ва лингвистик алоқалар киради.
Логопсихология отолорингология, невропатология, психопатология,
олигофрения клиникаси, педиатрия фанлари билан боғлиқдир. Бу фан
маълумотлари овоз бузилишларини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Бу
ҳолатда овоз бузилишлари ҳалқум нуқсонлари асосида юзага келган бўлиши
мумкин.
Кўп бузилишлар марказий нерв системаси бузилишлари билан боғлиқ
бўлиб, унинг диагностикаси логопед ва врач-неврологнинг ўзаро фаолияти
асосида мавжуд бўлади.
Нутқий бузилишларда руҳий ривожланишнинг турли ҳолатлари
эмоционал-иродавий, хулқий, диққат, хотира, ақлий меҳнат фаолиятининг
ривожланишидан орқада қолиши кузатилади. Бу маълумотлар нутқий
бузилишни аниқлаш ва унга логопедик ёрдам кўрсатишда муҳимдир. Нутқий
бузилишлар мия фаолиятининг ривожланиши билан боғлиқдир. Бунда
логопедик иш марказий невр тизими фаолиятини стимулловчи дори-дармон
орқали даволаш билан боғлиқликда олиб борилади.
Дудуқланиш, мутизм каби нутқий бузилишлар сабаби психик травмалар,
қўрқиш, ҳаяжонланиш сабабли бўлиши мумкин. Фақат психоневролог ва
логопеднинг ўзаро фаолиятигина бу жараённи ўзгартириши мумкин.
Логопсихология лингвистика ва психолингвистика билан ўзаро боғлиқдир.
Нутқ турли тил бирликлари ва қоидаларни қўллашни кўзда тутади. Бу қонун-
қоидаларни яхши билиш аниқ ташҳис қўйиш, уни тўғри коррекциялаш
имконини беради ва логопедик иш самарадорлигини ошишига ижобий таъсир
кўрсатади.
35
Логопсихология умумий ва махсус психология, психодиагностика фанлари
билан боғлиқдир. Логопед боланинг психик ривожланиш қонуниятларини
билиши, психологик-педагогик текширув методларини қўллай олиши лозим.
Шундай қилиб, логопед нутқий бузилишларнинг турли шаклларини
ажратиши, интеллектуал, эмоционал ва хулқий бузилишлар билан боғлиқ
нутқий бузилишларга ташхис қўйиш малакасига эга бўлиши керак.
Психология билимларини билиш логопедга фақат нутқий бузилишни эмас,
балки нутқий бузилишни руҳий бузилишлар билан боғлиқлигини тўғри
тушуниш имкониятини беради. Бундай билим турли ёшдаги нутқ нуқсони
мавжуд болалар билан мулоқотга киришишга имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |