Уч омилли шахс сўровномаси
Йўриқнома: Сўровнома саволларига жавоб беришда биринчи пайдо бўлган фикрни қайд этинг, ортиқча фикр мулоҳаза юритманг. Сўровномада тўғри ёки нотўғри жавоб мавжуд эмас. Сўровнома саволномасидаги вазиятлар ҳаётингизда қанчалик даражада учрашига эътибор беринг. Имкон қадар саволларга очиқ жавоб беришга ҳаракат қилинг. Саволларга жавоблар вариантини мос келиши ёки келмаслигига қараб, Ҳа ва Йўқ тарзда жавоб бериш мумкин.
Сиз тез-тез ўзингизга куч ғайрат бағишловчи таъсиротларга мойиллик сезасизми?
Сиз тез-тез Сизни тушунадиган ва қўллаб-қувватлайдиган дўст кераклигини ҳис қиласизми?
Сиз фойдали бўлиш-бўлмаслигидан қатъи назар ваъдангизда турасизми?
Сиз ўзингизни беғам одам, деб ҳисоблайсизми?
Сизда олдингизга қўйган мақсадлардан воз кечиш қийинми?
Сиз одатларингизни яхши ва маъқул дея оласизми?
Сизда тез гапириш ва тез ҳаракатланиш бўладими?
Сизда кайфиятнинг кўтарилиши ва тушиши тез-тез юз берадими?
Сиз доимо ҳақиқатни гапирасизми?
Сиз баҳс мунозараларда ўзингизнинг кўп нарсага қодирлигингизга ишонасизми?
Ҳеч қандай жиддий сабаб бўлмаса ҳам ўзингизни бахтсиз одамман, деб ҳис қилганмисиз?
Сизда ўзингизни бир жойга қўя олмайдиган ҳоллар ҳам бўладими?
Сиз одатда, шароитга қараб иш тутасизми?
Сиз ёқимтой қарама-қарши жинсдаги шахс билан танишишни хоҳласангиз, тортинасизми?
Сизда бошқалардан яширадиган сирлар бўладими?
Давраларда бўлишни ёқтирасизми?
Сиз бирор ишни бажариб бўлгач ёки бирор гапни гапириб бўлгандан сўнг, бу ишни қилмасам бўлар эди, гапирмасам бўлар эди, деб афсусланасизми?
Сиз ғийбат қиласизми?
Сизга бақириб гапиришганда, сиз ҳам шундай жавоб қайтарасиз?
Сизни хафа қилиш осонми?
Сиз ишга ёки бирор киши билан учрашувга кеч қолганмисиз?
Сиз ҳисларингизга эрк бериб, дўстлар даврасида ўзингизни хотиржам тутасизми?
Сизнинг баъзан ғайратингиз жўшиб қадамингиздан ўт чақнайди, баъзан эса ҳафсалангиз пир бўлиб лоқайдлашишингиз тўғрими?
Сизнинг танишларингиз орасида айнан сизга ёқмайдиганлари ҳам борми?
Сизни қувноқ ва ҳаракатчан одам ҳисоблашадими?
Кўп орзў қиласизми?
Сизда ўзингиз тушунмаган нарсалар ҳақида гапирган вақтингиз бўладими?
Сизга тез ҳаракатланишни талаб қиладиган иш ёқадими?
Сизни нимадандир айбдорлик ҳисси безовта қиладими?
Сиз суҳбатлашишни ёқтирганлигингиз учун пайтни бой бермасдан, янги суҳбатдош билан танишишга интиласизми?
Сизда ҳаддан ортиқ асабийлашиш бўладими?
Сиз узоқ вақт дўстлар даврасида бўлмасангиз,ўзингизни нохуш ҳис қиласизми?
Сиз бирор ишни бажариб бўлгач, уни бундан ҳам яхшироқ бажариши мумкинлиги тўғрисида ўйлайсизми?
Сиз ўзингизни ўзига ишонган одам, деб ҳисоблайсизми?
Бошингизга ҳар хил хаёллар келиб, уйқу бермайдиган ҳоллар ҳам бўладими?
Сизнинг-ча зерикарли даврани жонлантириш осонми?
Сизда кучли юрак безовталаниш бўладими?
Сиз бошқалар устидан ҳазиллашишни ёқтирасизми?
Сизда титраш ҳолати бўладими?
Сиз бирон-бир фаолиятни амалга оширишдан олдин атрофлича ўйлаб, сўнг ҳаракат қиласизми?
Сиз сержаҳлмисиз?
Сизга одамлар билан учрашишдан кўра, китоб ўқиш афзалми?
Сиз ҳаммаси яхшилик билан тугаган, аммо ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган ҳодисалардан безовталанасизми?
Сиз дўстларингиз даврасининг энг яхшилари билан чекланишга интиласизми?
Бемаъни тушлар кўрасизми?
Сизда нотаниш кишилар даврасида бўлиш ноқулайми?
Сизни бирон-бир оғриқ безовта қиладими?
Сиз бирор нарсани билишни истасангиз, бошқалардан сўраб суриштиришга нисбатан китобдан билиб олишни афзал ҳисоблайсизми?
Сиз ўзингизни асабий одам, деб ҳисоблайсизми?
Сизга диққат-эътиборни талаб қиладиган иш ёқадими?
Сизнинг ишингиз ёки камчилигингиз танқид қилинса, хафа бўласизми?
Сизга бир-бирини камситадиганлар даврасида бўлиш ноқулайми?
Сизни, бошқалардан нимам биландир ёмонман, деган туйғу безовта қиладими?
Сиз одатда шошмасдан, секин юрасизми?
Сиз соғлиғингиздан безовталанасизми?
Сизда кўпчилик иштирок этадиган тадбирлардан қониқиш қийинми?
Сиз уйқусизликка дучормисиз?
Сўровноманинг жавоблар варақаси
Ф.И.Ш________________________________ёши___________
Иш стажи_____________Мутахассислиги___________
Вилоят________________________ Туман (шаҳар)_____________
Лавозими ____________________________
Do'stlaringiz bilan baham: |