"Kasb ta'limi" bakalavriat ta'lim yo'nalishi talabalari uchun (46-13 guruhi) Materialshunoslik fanidan ma'ruzalar (1-8) Tuzuvchi: dots. Xabibullayev R. A. Mundaruja



Download 1,4 Mb.
bet15/62
Sana21.02.2022
Hajmi1,4 Mb.
#5658
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   62
4. Болғаланувчан чўян. Болғаланувчан чўян. Оқ чўян қуймасини узоқ вақт (3-4 кун) давомида 900-1000°С температурада юмшатиш натижасида олинади. Бу жараён натижасида Fe С перлитга ва бодроқ нусха графитга парчаланади. Болғаланувчан чўянларнинг чўзилишдаги мустаҳкамлиги чегараси бошқа чўянларникига қараганда юқорироқ бўлиб, у зарб кучлари таъсирига ва коррозияга яхши қаршилик кўрсатади. Бу чўянни болғалаб бўлмайди.
Болғаланувчан чўян дегани шартли ном бўлиб, бу ном унинг кулранг чўянга қараганда бироз пластик бўлгани учун берилган.
Болғаланувчи чўянни баъзи маркалари куйидагича:
Феррмитли чўян КЧ 37-12, КЧ 35-10, КЧ 33-8, КЧ 30-6
Перлитли чўян КЧ 20-3, КЧ 35-4, КЧ 30-3: болғаланувчан эканлигини кўрсатади.
Текшириш учун саволлар:

  1. Пўлат деб нимага айтилади?

  2. Пўлатлар қандай турланади?

  3. Пўлатларнинг маркаланиши

  4. Легирланган деган сўзнинг маъноси нима?

  5. Легирланган пўлатлар қандай маркаланади?

  6. Чўян деб нимага айтилади?

  7. Чўянлар қандай турланади?

  8. Махсус чўянлар дан мисол келтиринг.

  9. Легирланган деган сўзнинг маъноси нима?

  10. Легирланган пўлатлар қандай маркаланади?

Таянч тушунчалар:
Ст - сталь яъни пўлат маъносини билдиради.
Кп ~ кипящий - кайнайдиган
Мn - маргенец, Б-биссемер, К – конвертор усулида пўлат олиш.
Легирловчи элемент - суюқ металлнинг таркибига қўшилиб унинг хоссаларини ўзгартирувчи модда.
СЧ - (серий чугун) кулранг чўян
К-(ковкий чугун) болғаланувчан чўян
В-(высокопрочный чугун) пухталиги юқори чўян

3-ma'ruza. Рангли металлар ва уларнинг қотишмалари


Reja:
1. Алюминий ва унинг қотишмалари
2. Mis va uning qotishmalari.
3. Титан, магний ва уларнинг қотишмалари
4. Қалай, курғошин, рух ва уларнинг қотишмалари
5. Антифрикцион қотишмалар

3.1. Alyuminiy va uning qotishmalari.


Алюминийнинг олиниши. Саноат миқёсида алюминий олиш учун асосан боксит ва нефелин рудаларидан фойдаланилади. Бокситнинг химиявий таркиби Nа2 (К2) О·А12Оз-2SiO2 формула билан ифодаланади. Боксид таркибида 30—70% глинозем А1203, 2—20% кремнезем SiO2, 2—50% темир икки оксиди Fе2Oз ва 0,1 —10% титан оксиди TiO2 бўлади. Алюминий ишлаб чиқариш иккита асосий процессдан ташкил топади: бокситдан глинозем А1203 олинади ва суюлтирилган криолит (Nа3А1F6) да глинозем эритмасидан электролиз усули билан металл алюминий тикланади. 8-10% глинозем, шунингдек, А1F3 ва NaF қушилган криолит электролит хизматини утайди. Электролиз натижасида ҳосил буладиган суюқ алюминий ванна тубида электролит қатлами остида тупланади. У алюминий хом ашёси деб аталади. Алюминий хом ашёси таркибида металл (Fе, Si, Сu, Zn ва ҳоказо) ва нометалл (С, А12O3 ва ҳоказо) аралашмалар, шунингдек газлар-кислород, водород, карбонат ангидрид ва ис газлари бўлади. Бу аралашмалар, ковшдаги суюқ алюминий хом ашёсини хлорлаб (хлор билан пуфлаб) кетказилади. Бунда ҳосил бўладиган бугсимон алюминий хлориди А1С13 суюлтирилган алюминий орқали утиб, аралашма зарраларининг пуфакчаларини илаштириб, алюминийда эриган газлар билан биргаликда уларни олиб чиқади. Хлор билан рафинирлангандан (тозалангандан) сунг алюминий қуймалари ҳосил қилиниб, истеъмолчиларга жунатилади.
Бирламчи алюминий (ГОСТ 11060—74) учта группага бўлинади: алохида тоза (А999 маркаси), юқори даражада тоза (туртта маркаси бор) ва техник тоза алюминийлар бўлади. Юқоридаги ГОСТда 0,15—1% аралашмалар булишига рухсат этилган саккизта алюминий маркаси курсатилган. Марканинг номи алюминийнинг тозалигини билдиради. Масалан, А8 маркаси металлда 99,8%, А99 маркаси эса 99,99% алюминий борлигини билдиради. Техник тоза алюминий электролиз ванналарида олинади. Алюминий хом ашёсини электролитик рафинирлаш йули билан кжори тозаликдаги алюминий маркаси олинади.
Алюминий — кумушсимон оқ рангдаги, электр ва иссиқлик утказувчанлиги катта бўлган енгил металлдир; унинг зичлиги 2700 кг/м3, тозалигига қараб суюқланиш температураси 660—667°С чегарада ўзгаради. Юмшатилган алюминийнинг мустаҳкамлиги кичик (σв = 80—100 МПа), қатиқлиги паст (НВ 20—40), лекин пластиклиги юқори (σ=35-40%). Алюминий босим остида яхши ишланади, пайвандланади, лекин кесиб ишланиши ёмон. Атмосфера ва чучук сувда коррозияга чидамлилиги юқори. Ҳавода алюминий тез оксидланиб, юпка пишиқ оксид пардаси билан қопланади. Бу парда эса металл қатламига кислород утказмайди ва уни коррозиялалишдан сақлайди.
Алюминийнинг бошқа металл ва нометаллар (мис, марганец, магний, кремний, темир, никель, титанбериллий ва бошқалар) билан қотишмалари конструкцион материаллар сифатида кенг қулланилади. Алюминий қотишмаларида тоза алюминийнинг яхши хоссалари билан бирга легирловчи қўшилмаларнинг юқори мустаҳкамлик хоссалари мужассамланган. Масалан, темир, никель, титан алюминий қотишмаларининг оташга чидамлилигини оширади. Мис, марганец, магний, алюминий қотишмаларига мустахкамловчи термик ишлов беришни таъминлайди. Легирлаш ва термик ишлов бериш натижасида алюминийнинг мустаҳкамлиги σв 100 дан 500 МПа гача, қаттиқлиги НВ 20 дан 150 гача ошади. Барча алюминий қотишмалари деформацияланадиган ва қуймабоп хилларга бўлинади.
Деформацияланадиган алюминий қотишмалари. Деформацияланадиган алюминий қотишмалари штамплаш, пресслаш, болгалаш орқали листлар, тасмалар, шаклдор профиллар, симлар ва турли деталлар олишда ишлатилади. Деформацияланадиган алюминий қотишмалари химиявий таркибига кўра 7 та группага бўлинади; уларнинг таркибида 2—3 та ва ундан ҳам купроқ легирловчи элемент бўлиб, ҳар биридан 0,2—4% гача бўлади. Масалан, алюминийнинг, магний ва марганец билан қотишмаси ёки алюминийнинг мис, магний, марганец билан қотишмаси шулар жумласидандир.
Деформацияланадиган қотишмалар термик ишлаш йули билан пухталанадиган ва пухталаб булмайдиган хилларга буушнади. Механик ва термик ишлов бериладиган деформацияланадиган қотишмалар ишлов бериш характерини курсатувчи ҳарфлар билан белгиланади (9-жадвалдаги эслатмага қаранг).
Термик ишлаш йули билан пухталаб булмайдиган қотишмаларга алюминийнинг марганец билан (АМц) ҳамда магний ва марганец билан (АМг) қотишмалари киради. Уларнинг мустахжамлиги жуда паст, коррозияга чидамлилиги юқори, пайвандланувчанлиги, пластиклиги яхши (9-жадвал).
Термик ишлаш йули билан пухталанадиган қотишмалар (9-жадвалга қаранг) термик ишлов бериш натижасида юқори механик хоссаларга эришади, коррозияга даршилиги яхшиланади. Алюминийнинг мис, магний, марганец билан қотишмалари (дюралюминийлар) ва алюминийнинг мис, магний, марганец ҳамда рух билан қотишмалари (юқори мустахкамликдаги қотишмалар) кенг тарқалган.
Дюралюминийлар Д ҳарфи билан маркаланади, ундан кейин турувчи рақам қотишманинг шартли номерини билдиради. Дюралюминийга термик ишлов бериш тоблашдан, табиий ёки сунъий эскиртиришдан иборат. Тоблаш учуй қотишмалар500°С гача қиздирилади ва сувда совитилади. Дюралюминий хона температурасида 5-7 сутка давомида табиий эскиртирилади. Дюралюминийни табиий эскиртиришда мустаҳкамлигининг ўзгариши 48-расмда курсатилган. Сунъий эскиртириш 150—180°С температ; 2—4 соат давомида бажарилади. Мустаҳкамлиги бир хил бўлгани ҳолда табиий эскиртилган дюралюминийларнинг пластиклиги ва коррозия-

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish