- Касб психологиясининг предмети – шахснинг касбий шаклланиш механизми, қонуниятлари ҳамда психологик хусусиятларини ўрганишдир.
-
- Бундан келиб чиққан ҳолда касб психологияси – бу шахсда касбий мақсадларни танлаш, касб эгаллаш, мутахассиснинг касбий ривожланишига доир қонуниятларни, шунингдек, шахснинг меҳнатга лаёқатлилик даражаларини ўрганувчи психология фанининг соҳаларидан биридир, – деб айтиш мумкин.
Касб психологиясининг объекти – шахснинг касб билан ҳамкорлиги ёки ўзаро боғлиқлигидан иборат. - Касб психологиясининг объекти – шахснинг касб билан ҳамкорлиги ёки ўзаро боғлиқлигидан иборат.
- Касб психологияси психология фанининг мустақил соҳаси бўлиб, у ўзининг тадқиқот предмети ва объектига эга. Шу жиҳатдан айнан у меҳнат психологияси, муҳандислик психологияси, ёш даврлари психологияси ва педагогик психология фанларининг объекти ва предметидан фарқланади
Касб психологиясининг муҳим аспектлари – бу касбий фаолиятнинг таҳлили, касбий мақсадлар, вазиятлар, қийинчиликларини ўрганиши, касбий талабларни аниқлашдан иборат. - Касб психологиясининг муҳим аспектлари – бу касбий фаолиятнинг таҳлили, касбий мақсадлар, вазиятлар, қийинчиликларини ўрганиши, касбий талабларни аниқлашдан иборат.
- 1. Шахснинг касбий шаклланиши асосий тушунчалари ва тадқиқот тамойилларини, ўзининг фаолиятига тегишли услубларини асослаш;
- 2. Касб психологияси предметига мос бўлган тадқиқот услулларини ишлаб чиқиш ва ўзига хос услубларини тузиш;
- 3. Касбларнинг тавсифий тузилмасини психологик таҳлил қилиш, касбларни проектлаш услублари ва тамойилларини ишлаб чиқиш;
- 4. Шахснинг касбий шаклланиши қонуниятлари ва психологик механизмларини тадқиқ этиш. Бу жараён динамикасини детерминантловчи омилларни аниқлаш, касбий шаклланишдаги инқирозларни таҳлил этиш;
5.Мутахассисликнинг касбий дестурукцияларини, яъни шахснинг деформацияси, касбий фаолиятга бўлган лаёқатини пасайиши ва бошқалар; - 5.Мутахассисликнинг касбий дестурукцияларини, яъни шахснинг деформацияси, касбий фаолиятга бўлган лаёқатини пасайиши ва бошқалар;
- 6.Шахснинг касбий ривожланиш мониторингни юритиш, бу борада психодиагностик воситаларни ишлаб чиқиш ҳамда мутахассисларни аттестациядан ўтказиш;
- 7.Шахснинг касбий шаклланишига психологик ёрдам ҳамда инсоннинг касбий ҳаёти давомида ёрдам бериш, қўллаб-қувватлаш;
- 8.Касбий маслаҳат, касбий маълумотнинг шахсий ривожлантирувчи психологик жиҳатлари, аттестациядан ўтказиш, касбий ривожланиш психотехникаси, касбий коррекция ва реабилитация, касбдан кетишга психологик тайёргарлик борасидаги билимлар билан қуроллантиришдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |