44
учраши.
15. Меҳнат унинг субъектига қандай фойда, наф келтириши (иш ҳақи, мукофот, маънавий
озуқа, имтиёз, ижтимоий мойиллик, альтруизм хислати, мақтов, жамоатчилик баҳоси ва
бошқалар).
16. Иш ёки фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига кўра қандай талабларга ва
чекланишларга эга эканлиги.
1920 йилларнинг иккинчи ярмида рус психотехниклари тез суратларда касбий
фаолиятнинг тамойил ва усулларини ишлаб чиқдилар. Шу тадқиқотларни
умумлаштириши натижасида психотехникада махсус ёндошув профессиографияни
шаклланишига олиб келди. Бу ёндашувнинг моҳияти – “касблар тасвири” умуман олганда
профессиографияни ўрганиш, касбнинг психологик тавсифи ва лойиҳалаштиришини ўз
ичига олади.
Профессиографияда маълум меҳнат жараёнини ташкил этувчи объектлар белгилари,
меҳнат субъекти, меҳнат предмети вазифалари, воситалари ва шароитлари ўрганилади.
Профессиографиянинг асосий тамойилларидан бири касбий фаолиятни ўрганишда
дифференциал
ёндашув
тамойили
ҳисобланади.
Бу
тамойилнинг
моҳияти
профессиографиянинг аниқ амалий масалаларини ечишга бўйсунишидир. Масалан,
касбий консултация ва касбий танлов учун шундай касбий муҳим белгиларни ажратиш
керакки, улар синовдагиларнинг касбий лаёқатига кўра фарқланиши лозим. Малака
даражасини аниқлаш учун меҳнат вазифалари, касбий билим, малака, кўникма тавсифи
муҳим аҳамиятга эга. Касбий толиқишни ўрганиш учун шундай белгилардан
фойдаланилдики, улар ёрдамида касбий толиқишнинг келтириб чиқарадиган омилларини
аниқлайди.
Шундай қилиб, професиографиянинг дифференциал тамойили касбнинг ўрганиш
усулларини унинг тавсиф, мазмуни, шунингдек, қўлланилиш соҳаси яъни
профессиография ўтказиш хусусиятлари унинг мақсадлари билан белгиланади.
Мақсадлари қуйидаги фаолият соҳалари билан боғланган бўлиши мумкин:
1) Ишчилар аттестацияси.
2) Янги касблар мутахассисликларни лойиҳалаштириш.
3) Оптантлар профконсультацияси ва мутахассислар танлови.
4) Касбий таълим малака тайёргарлиги ва малака оширишни такомиллаштириш.
5) Шахс касбий ривожланиши бўйича илмий тадқиқотлар.
Профессиография натижалари профессиограммада акс этади, у меҳнат шароитлари
тасвири, ишчи ҳуқуқ ва мажбуриятлари, муҳим касбий сифатлари шунингдек, соғлиғига
қарши кўрсатмаларни ўз ичига олади.
Профессиограмманинг муҳим таркибий қисми – психограмма бўлиб, у
мутахассиснинг мотивацион, ирода ва эмоционал соҳасининг тавсифи ҳисобланади.
Психограмма – касбнинг психологик портрети бўлиб, у аниқ касбда долзарб бўлган
психологик функциялар гуруҳи билан намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: