Касалликлари ва зараркунандаларига қарши


Учувчи зараркунандалар ва ўргимчак канага қарши



Download 450,69 Kb.
bet40/78
Sana16.03.2022
Hajmi450,69 Kb.
#497348
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   78
Bog'liq
kasallik va zararkunandalarga qarshi kurash 7a528

Учувчи зараркунандалар ва ўргимчак канага қарши курашиш учун экишга тайёрланилган кўчатларга профилактика мақсадида 50% ли Тиодан эритиладиган порошоги (0,36-1,4 кг/га) билан ёки 50% ли Актеллик эмулсияси (3-7,5 л/га) билан ишлов берилади. Помидорларни ўз вақтида ва нормага мувофиқ суғориш хамда даврий равишда иссиқхонадаги хавони алмаштириб турган маъқул бўлади. Сўлиган, қуриган, чириётган помидор кўчатларини ўз вақтида йиғиштирш ва йўқотиш даркор, экиш учун эса фақат соғлом ва бақувватларини танлаш зарур, касалларини ва нимжонларини эса дархол бошқаларидан ажратиб йўқотиб юбориш керак.
Зараркунандаларга қарши заҳарли химикатларсиз хам уй шароитида тайёрлана оладиган, арзон ва кулай қўлбола дорилар орқали ҳам бемалол курашиш мумкин. Бунинг учун қуйидаги заҳарли дамлама ва қайнатмалардан фойдаланиш мумкин:
Пиёз пўстидан тайёрланган дамлама ўсимликлардаги сўрувчи зараркунандаларга қарши ишлатилади. Ярим пақир пиёз пўстининг устига 10 литр қайноқ сув қуйиб, дамлаб қўйилади. Уни ишлатишдан олдин сузиб олиб, яна икки баробар сув қўшилади ва ўсимликларга пуркалади.
Саримсоқ дамламаси тайёрлаш учун 200 грамм саримсоқ майдаланади ва 10 литр сувга солиб қўйилади. Бундай дамлама бодринг, қовоқ, қовун битларига ва каналарга қарши ишлатилади. Саримсоқ дамламаси кўпгина зараркунандаларнинг капалакларини чўчитади. Фитофтороз касаллиги қўзғатувчиларига қарши дамлама тайёрлаш учун 10 литр сувга 50 грамм саримсоқ қўшилади. Бундай қўлбола дори помидорга мева тугиш олдидан, картошкага эса гуллаш арафасида пуркалади.
Картошка палагидан тайёрланган дамлама битлар, карам оқ капалаги, карам тунлами ва куяси хамда каналарга қарши ишлатилади. Бу дамламани тайёрлаш учун 1,2 кг яшил ёки қуритилган картошка пояси майдаланиб, 10 литр илиқ сувга солинади ва 3 соат давомида димланиб, сўнгра сузиб олинади. Бу эритмани кечки пайтлар экинга пуркалади.

Download 450,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish