6. Карталарни нашр қилиш
Карталарни нашрга тайёрлаш жараёни нашр оригиналларини тузишдан бошланади. Улар нашр шаклларини олиш учун қабул қилинган технология ва техник талабларга тўлиқ жавоб беришлари керак. нашр оригиналлари фоторепродекция усулида тайёрланади. Улар картанинг тузиш оригиналларининг мазмунига айнан тўғри мос келиши шарт. Уларнинг барча штрихли, рангли, ярим тусли элементлари ва штрихли нусхалари график жиҳатдан юқори сифатга эга бўлиши керак. Нашр қилиш оригиналларинининг бир нечта турлари мавжуд:
Штрихли (чизиқли) нашр оригиналларини ишлаб чиқиш нашр эттириладиган карталардаги чизиқли элементлар сонига ва нашр қилишда ишлатиладиган ранглар миқдорига қараб тайёрланади. Уларни бўлинган, яъни бир-биридан ажратилган чизиқли нашр нусхаси дейилади ва улар картанинг ҳар бир элементи учун алоҳида-алоҳида тайёрланади. Масалан, гидрографиянинг чизиқли нашр нусхаси кўк рангда, рельефнинг чизиқли нашр нусхаси жигар рангда, темир ва автомобил йўлларининг чизиқли нашр нусхаси қора рангда тайёрланади.
Рангли оригиналлар (нусхалар) нашрга тайёрланаётган катакдаги майдонли контурларни ҳар бирини ўз рангида тасвирлаш учун рангли фонлар бўйича алоҳида-алоҳида нашр нусхалари тайёрланади. Ҳар бир ранг учун алоҳида ранг фони тузилади. Масалан, океан, денгиз, кўл ва бошқа гидрографик иншоотларнинг сув сатҳи юзаси ҳаво рангда, ўрмонлар контурлари яшил рангда, қумли чўллар жигар рангдаги нуқталар кўринишида ва ҳ.к.
Ёзувлар оригинали (нусхаси) нашрга тайёрланаётган картадаги барча ёзувлар учун тайёрланади. Картадаги объектларни сифат ва миқдор кўрсаткичларини ифодалаш учун, жой номлари, аҳоли яшайдиган жойлари номлари, гидрографик объектларни номлари ва матнлар учун ҳар хил рангдаги ёзувлар қўлланилиши мумкин. Ҳар бир ранг учун алоҳида ёзув нусхалари тайёрланади
Кўкимтир нашр нусхалари (оч тусли оригинал) нашрга тайёрланаётган картадаги рангни секин-аста тўқлашиб ёки очланиб боришини тасвирлаш учун тайёрланади. Одатда бундай нашр нусхалари рельефни соя нурлар (отмывка) усулида тасвирлашда ва давлат чегаралири бўйлаб берилувчи рангдаги хошияларни ифодалашда тайёрланади.
Рангларга ажратилган, юқори сифатли растр нашр плёнкаларини тайёрлаш кўк рангли карта оригиналини электрон усулда ранг танлаш ва рангларни тузатиб бориш (корректорлаш) асбоблари ёрдамида сканерлаш йўли орқали бажарилади. У қуйидаги учта жараённи ўз ичига олади:
- Фоторепродукция жараёни, яъни нашрга тайёрланаётган карта оригиналидаги тасвирни фотоформатга ўтказиш;
- Нашрли формаларни фотоформатлар асосида тайёрлаш;
- Картани нашр қилиш - тайёрланаётган нашр формаларидан фойдаланиб, карта нусхасини кўпайтириш, уни чоп этиш.
Картани нашрга тайёрлашда электрон лазерли ранг танловчи ва ранг ажратувчи системалардан фойдаланиш нашр нусхаларини (оригиналини) қўл меҳнати ёрдамида тайёрлашдан бутунлай озод қилади. Улар автоматик режимда етарли даражада катта форматга эга бўлган (1 м2 ва ундан катта) рангли карталар ва фотокарталардан, ишончли ва сифатли фотоформатларни тез тайёрлаш имкониятини беради.
Картани тиражини (босма нусхалар сонини) кўпайтириш учун нашр формалари тайёрланади
Do'stlaringiz bilan baham: |