Карташунослик мавзу: карталарни лойиҳалаш, тузиш ва нашр қилиш


Генерализация бўйича кўрсатмалар



Download 83,66 Kb.
bet3/10
Sana13.06.2022
Hajmi83,66 Kb.
#663115
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
11-mavzu

Генерализация бўйича кўрсатмалар карта мақсади, вазифаси ва унинг олдига қўйган талабларига ҳамда ундан фойдаланишга қараб белгиланади. Масалан, карта катта аудиторияларда кўргазмали қурол сифатида фойдаланилади, шунинг учун унинг асосий элементлари бирмунча узоқ масофадан ўқилиши лозим. Шунга кўра “ценз” ва “норма” кўрсаткичлари танланиб белгиланади. Генерализация жараёни картага олинаётган худуднинг географик хусусиятлари билан чамбарчас боғлиқ бўлади, шу сабабли карта дастурида картага олинаётган худуд ҳақида қисқача географик тавсиф ва маълумотлар келтириладиКарта дастурида уни тузишда фойдаланиладиган манбаларни баҳолаш ва улардан фойдаланиш бўйича бериладиган кўрсатмаларга алоҳида ўрин берилади. Бизнинг мисолимизда Ўзбекистон Республикасини табиатни муҳофаза қилиш, экологияга бағишланган карталари, аэрокосмик фотосуратлар, табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг миллий докладлари ва берган маълумотлари, саноат, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва транспорт тармоқларини табатга антропоген ва техноген таъсири тўғрисидаги маълумотлари бўлиши мумкин. Барча картографик, аэрокосмик, статистик ва бошқа маълумотлар график усулларда, матнли ва рақамли шаклларда тавсия қилинишлари мумкин.
Карта дастурининг хулоса қисмида картани тузиш ва нашр этишнинг техник усулларига эътибор қаратилади, унда фойдаланиладиган технология ва дастурий таъминлаш йўллари кўрсатилади. Карта дастурида қуйидаги чизма иловалар берилади:
1. Картани макет компоновкаси.
2. Манбалар билан таъминланганлик схемаси.
3. Районлаштириш схемаси.
4. Карта легендасидан намуналар.
5. Генерализация қилиш намуналари.
6. Картани жиҳозлаш намуналари ва бошқалар.
Булардан ташқари карта дастурига карта тайёрлаш учун зарур бўлган маблағларнинг ҳисоб-китоблари ҳам илова қилинади.
Кўп варақли карталар, тизим карталар ва атласлар учун ҳам юқорида кўрсатилган каби дастурлар тайёрланади. Буларда олдин тизим карталар ёки атлас учун ягона талаблар асосида умумий дастур тузилади. Шундан сўнг ҳар бир бўлажак карта учун ўзининг дастури ишлаб чиқилади.
Давлат карталарининг умумий дастурларини йўриқнома ёки услубий кўрсатма каби тузиш зарур бўлади. Кўп ҳолларда карта мухаррири (редактори) буларга қўшимча ҳолларда редакцион кўрсатма тайёрлайди. Мухаррир кўрсатмаси алоҳида ҳужжат бўлиб, унда карта ва варақлар учун деталлаштирилган кўрсатмалар берилади.

Download 83,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish