Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet229/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

Бандликка кўмаклашиш фонди маблаЃларини сарфлаш йўналишлари аҳолини иш билан таъминлаш борасидаги тегишли республика, ҳудудий ва бошқа махсус дастурларга мувофиқ белгиланади.
Бандликка кўмаклашиш фондига ажратмаларни ҳисобга олишда қуйидаги ҳисобварақлардан фойдаланилади:
4520-«Давлат мақсадли фондларига бўнак тўловлари»
6520-«Давлат мақсадли фондларига тўловлар».
4520-«Давлат мақсадли фондларига бўнак тўловлари» ҳисобвараЃида корхона ва ташкилотлар томонидан Бандликка кўмаклашиш фондига ҳисобот даврида ўтказиб берилган бўнак тўловлари ҳисобга олинади. Бу муомалага қуйидагича проводка берилади:
Д-т 4520-«Давлат мақсадли фондларига бўнак тўловлари»
К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти».
6520-«Давлат мақсадли фондларига тўловлар» ҳисобвараЃида корхона ва ташкилотлар томонидан Бандликка кўмаклашиш фондига тўланадиган ажратмалар ҳақидаги маълумотлар умумлаштирилади. Бандликка кўмаклашиш фондига ажратмалар ҳисобланганида қуйидагича провдкалар берилади:

  1. капитал қўйилмалар бўйича тўловлар ҳисобланди:

Д-т 0810-0890-«Капитал қўйилмалар»
К-т 6520- «Давлат мақсадли фондларига тўловлар».

  1. харажатларга тегишли тўловлар ҳисобланди:

Д-т 2010, 2310, 2510, 9420
К-т 6520- «Давлат мақсадли фондларига тўловлар».
Ҳисобот даври якунида Бандлик фондига илгари тўланган бўнак тўловлари якуний ҳисоб-китоб қилиш учун 6520-«Давлат мақсадли фондларига тўловлар» ҳисобвараЃига ўтказилади:
Д-т 6520- «Давлат мақсадли фондларига тўловлар»
К-т 4520- «Давлат мақсадли фондларига бўнак тўловлари».
Шундан сўнг Бандликка кўмаклашиш фондига бўлган қарз тўловлари ўтказиб берилади:
6520-«Давлат мақсадли фондларига тўловлар»
К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти».
22.4. Давлат йўл фондига тўловлар ҳисоби

Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлда қабул қилинган «Автомобиль йўллари тўЃрисида»ги қонунининг 10-моддасига биноан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида бажариладиган ишлар (лойиҳалаш, қуриш, қайтадан қуриш, таъмирлаш ва сақлаш) йўл жамЃармалари ҳисобидан пул билан таъминланади.


Ўзбекистон Республикасининг «Автомобиль йўллари тўЃрисида»ги қонунига асосланган ҳолда ҳамда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш, қайтадан қуриш, таъмирлаш ва сақлашни молиялаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика йўл жамЃармасини ташкил этиш тўЃрисида»ги 1993 йил 5 июлдаги 334-сонли қарорига асосан Республика ва маҳаллий йўл жамЃармалари ташкил этилди.
Мазкур қарорга биноан йўл жамЃармалари юридик ва жисмоний шахслар томонидан тўланадиган тўловлар асосида ташкил этилади.
Давлат Йўл фонди маблаЃлари қуйидагича шаклланади:

Корхона ва ташкилотларнинг сотилган маҳсулот (иш, хизмат)ларининг ҳақиқий ҳажмига нисбатан

1,5 %

ТайЄрлов, таъминот, савдо, умумий овқатланиш корхоналари - ҳақиқий товарооборот ҳажмига нисбатан

1 %

Банклар (Марказий банкдан ташқари), суЃурта ташкилотлари, видеосалонлар, аукционлар ва бошқа шу турдаги корхоналар - ҳақиқий даромад ҳажмига нисбатан

1,5 %

Ќурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари - ўз кучи билан бажарилган ишларнинг ҳақиқий ҳажмига нисбатан

1,5 %

Автотранспортга эга бўлган корхона ва ташкилотларнинг автомобиль транспорти ва автотранспорт воситаларини ишлатишдан олган даромадлари ҳажмидан

2,5 %

Бошқа ҳолатлар




Йўл фондининг маблаЃлари қуйидаги мақсадларга сарфланади:

  1. республика йўл хўжалигини ривожлантириш давлат дастури молиялаш ҳамда йўл хўжалиги бошқарувида банд бўлган ходимларнинг малакасини оширишга;

  2. умумий фойдаланишда бўлган автомобиль йўлларини қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилишни молиялаштиришга;

  3. бошқа харажатлар.

Йўл жамЃармаларининг маблаЃлари давлат бюджети ва бошқа жамЃармалар таркибига кирмайди ҳамда бу маблаЃлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини ривожлантириш ва фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Республика йўл фондидан ЌорақалпоЃистон Республикаси ва вилоятларга дотация ва субвенциялар берилиши мумкин.
Йўл фондининг маблаЃлари умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш, қуриш, қайтадан қуриш, таъмирлаш билан боЃлиқ бўлмаган мақсадларда олиб қўйилиши Єки сарфланиши мумкин эмас. Йўл фондининг жорий йилда фойдаланилмаган маблаЃлари заҳирага ўтказилиб, кейинги йилда фақат мақсадга мувофиқ сарфланади.
Йўл фондига ажратмаларни ҳисобга олишда қуйидаги ҳисобварақлардан фойдаланилади:
4520-«Давлат мақсадли фондларига бўнак тўловлари»
6520-«Давлат мақсадли фондларига тўловлар».
4520-«Давлат мақсадли фондларига бўнак тўловлари» ҳисобвараЃида корхона ва ташкилотлар томонидан Йўл фондига ҳисобот даврида ўтказиб берилган бўнак тўловлари ҳисобга олинади. Бу муомалага қуйидагича проводка берилади:
Д-т 4520-«Давлат мақсадли фондларига бўнак тўловлари»
К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти»
6520-«Давлат мақсадли фондларига тўловлар» ҳисобвараЃида корхона ва ташкилотлар томонидан Йўл фондига тўланадиган ажратмалар ҳақидаги маълумотлар умумлаштирилади. Йўл фондига ажратмалар ҳисобланганида қуйидагича провдкалар берилади:

  1. капитал қўйилмалар бўйича суЃурта тўловлари ҳисобланди:

Д-т 0810-0890
К-т 6520-«Давлат мақсадли фондларига тўловлар».

  1. харажатларга тегишли суЃурта тўловлари ҳисобланди:

Д-т 2010, 2310, 2510, 9420
К-т 6520-«Давлат мақсадли фондларига тўловлар».
Ҳисобот даври якунида Йўл фондига илгари тўланган бўнак тўловлари якуний ҳисоб-китоб қилиш учун 6520-«Давлат мақсадли фондларига тўловлар» ҳисобвараЃига ўтказилади:
Д-т 6520-«Давлат мақсадли фондларига тўловлар»
К-т 4520-«Давлат мақсадли фондларига бўнак тўловлари».
Шундан сўнг Йўл фондига бўлган қарз тўловлари ўтказиб берилади:
Д-т 6520- «Давлат мақсадли фондларига тўловлар»
К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти».



Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish