Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби


Грантлар, субсидиялар ҳамда келгуси давр харажатлари ва тўловлари резервини ҳисобга олиш



Download 3,42 Mb.
bet184/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

17.7. Грантлар, субсидиялар ҳамда келгуси давр харажатлари ва тўловлари резервини ҳисобга олиш

Грантлар, субсидиялар ва беЃараз ѓрдамларни ҳисобга олиш 1998 йил 3 декабрда Адлия вазирлиги томонидан 562-рақам билан тасдиқланган «Давлат субсидиялари ҳисоби ва давлат ѓрдамини изоҳлаш» номли 10-сон БҲМА билан тартибга солинади.


Грант (субсидия) деганда хўжалик юритувчи субъектларга улар белгиланган шартларни бажарганларида иқтисодиѓтни ривожлантиришни раЃбатлантириш мақсадида давлат ѓки халқаро хорижий ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган пул ѓки натура кўринишидаги ѓрдам тушунилади.
Шу билан биргаликда субсидия ва грантлар турли нодавлат, халқаро ташкилотлар ва жамЃармалар томонидан маълум дастурларни амалга ошириш учун корхоналар томонидан тақдим этилиши мумкин.
Грант ва субсидиялар қуйидаги ҳисобварақларда ҳисобга олинади:
8810-«Грантлар»;
8820-«Субсидиялар».
Мазкур ҳисобварақларда ўз сармоясига киритилувчи ҳамда корхона фаолиятини молиялаш манбаи сифатида кўриб чиқиладиган ажратилган грант ва субсидияларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўЃрисидаги маълумотлар ҳисобга олинади.
Пул шаклида олинган грантлар қуйидагича акс эттирилади:
Д-т 5110, 5210-«Пул маблаЃлари»ҳисобварақлари
К-т 8810-«Грантлар».
Грантлар ҳисобига устав капиталининг ортиши қуйидагича акс эттирилади:
Д-т 8810-«Грантлар»
К-т 8310, 8320, 8330 Устав капиталини ҳисобга олиш ҳисобварақлари.
Грант ажратган ташкилотнинг грант суммасини корхона устав сармоясига бадал сифатида киритиш ҳақидаги қарори зарур. Устав капиталининг ошишига ҳамда янги муассис пайдо бўлишига барча муассисларнинг розилиги ҳам керак ва таъсис ҳужжатларини қайта рўйхатдан ўтказиш лозим:
Д-т 8810-«Грантлар»
К-т 8530-«Текинга олинган мол-мулк».
Субсидияни олиш шакли уни ҳисобда акс эттириш тартибига таъсир этмайди. Активларга тегишли давлат субсидиялари қуйидагича акс эттирилади:

  1. активнинг фойдали хизмат муддати давомида даромад сифатида тан олинадиган мақсадли тушумлар сифатида;

  2. келиб тушган активнинг баланс қийматини камайтиради ҳамда амортизацияланадиган активдан фойдали фойдаланиш муддати давомида ҳисобланадиган эскиришни қисқартириш йўли билан молиявий натижалар тўЃрисидаги ҳисоботда акс эттирилади.

Шунингдек, 8800-«Мақсадли тушумлар» гуруҳида қуйидаги ҳисобварақлар очилган:
8830-«Аъзолик бадаллари»
8840-«Мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиЄзлари».
8830-«Аъзолик бадаллари» ҳисобвараЃида таъсис ҳужжатлари билан белгиланган жамият аъзоларининг аъзолик бадаллари акс эттирилади. Аъзолик бадалларининг тушуми 8830-«Аъзолик бадаллари» ҳисобвараЃи кредити бўйича пул маблаЃларини ҳисобга олиш ҳисобварақлари билан корреспонденцияда акс эттирилади.
Солиқ солишдан озод этиш натижасида бўшаган маблаЃлар суммаларини мақсадли вазифаларни бажаришга йўналтиришнинг ҳисоби 8840-«Мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиЄзлари» ҳисобвараЃида амалга оширилади.
Бюджетга тўловлар бўйича (турлари бўйича) қарзларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари бўшаган маблаЃлар суммасига дебетланади, 8840-«Мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиЄзлари» ҳисобвараЃи кредитланади. Солиқ солишдан озод этиш натижасида бўшаган маблаЃлар суммалари имтиЄзли давр кўрсатилган тақдирда – имтиЄзли давр тугагач, қолган ҳолларда эса - ҳар йили 8840-«Мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиЄзлари» ҳисобвараЃи дебетидан 8530-«Бепул олинган мол-мулк» ҳисобвараЃи кредитига ҳисобдан чиқарилади.
8910-«Келгуси давр харажатлари ва тўловлар резерви» ҳисобвараЃи бир маромда харажат ва тўловларни ишлаб чиқариш ѓки муомала харажатларига киритиш йўли билан белгиланган тартибда резерв қилинган суммалар ҳолати ва ҳаракати тўЃрисидаги маълумотларни жамлаш учун қўлланилади.
Хусусан, ушбу ҳисобварақда асосий воситаларни таъмирлаш бўйича келгуси харажатлар суммасини акс эттириш мумкин. Резервнинг ҳосил бўлиши:
Д-т 2010, 2110, 2310, 2510 Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобварақлари
К-т 8910-«Келгуси давр харажатлари ва тўловлар резерви».
Бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартларига мувофиқ бундай резервни ташкил қилиш тавсия қилинмайди, чунки корхона уни ташкил этишда ўз ҳисоботида амалга оширилмаган харажатларни акс эттиради ва фойдани камайтиради.
Тижорат корхоналари, агар ҳисоб сиѓсатида бу акс эттирилган бўлса, фақат соф фойда ҳисобига резерв ташкил этишлари мумкин. Ишлаб чиқариш эҳтиѓжлари учун резервдан фойдаланишда солиқ солинадиган база мазкур харажатлар суммасига камайтирилади.
Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобига резерв ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, асосан мавсумий ишлайдиган корхоналар учун рухсат этилади.
Корхоналарда ташкил этилган ушбу резервлардан асосий воситалар таъмир қилинаѓтганда ва бошқа мақсадларда фойдаланилиши мумкин.
Илгари ташкил этилган резерв ҳисобидан асосий воситани капитал таъмир қилиш учун материаллар сарфланса, қуйидагича проводка берилади:
Д-т 8910-«Келгуси давр харажатлари ва тўловлар резерви»
К-т 1010-«Хом-ашѓ ва материаллар».
Илгари резерв қилинган суммалар бўйича ҳисоб-китоб ҳисобварақларидан харажатлар тўланса, қуйидагича Єзув қилинади:
Д-т 8910-«Келгуси давр харажатлари ва тўловлар резерви»
К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти».



Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish