Корректура усулининг моҳияти шундан иборатки, бунда нотўЃри ѓзувнинг устидан юпқа қилиб чизилади, унинг ѓн томонига ѓки тепасига тўЃри ѓзув ѓзилади ва бу тўЃрида муайян ҳужжатнинг тагида ҳисобнинг шу соҳасига жавобгар шахс ѓки бош бухгалтер томонидан изоҳ берилади ва унинг имзоси билан тасдиқланади. Ќилинган тузатишга «тузатилгани тўЃри» деган ѓзув илова қилинади ва тузатиш санаси кўрсатилади.
Ќўшимча проводка усули бухгалтерия ҳужжатларида хато аниқланган пайтда амалга оширилади. Масалан, бухгалтер бирорта хўжалик муомаласини унутганида ѓки ҳисобварақлар бўйича мураккаб проводкаларни амалга оширишда қандайдир операция ўтказилмаса хўжалик муомаласини баҳолаш хато равишда пасайтирилса, бухгалтерия проводкаси икки ѓқлама ѓзув усули билан ўтказилмаган айрим ҳоллар ҳам бўлади. Бундай вазиятда бухгалтер ана шундай хато аниқланган ҳолда, аниқланган хатолар тўЃрисида кичик маълумотнома тузади ва бухгалтерия ҳисобварақлари бўйича қўшимча проводкалар ўтказади.
«Ќизил сторно» усулининг моҳияти шундан иборатки, бунда хато ѓзув қизил сиѓҳ билан худди ўзидек қилиб яна бир марта ѓзилади, ундан кейин тўЃри ѓзув аввалгидек тегишли регистрда акс эттирилади. Ҳисобварақ бўйича жами оборот топилаѓтганида қизил сиѓҳ билан ѓзилган сумма умумий йиЃиндидан айириб ташланади.
Молиявий ҳисоботларда ҳеч қандай ўчириб ѓки тузатиб ѓзишлар бўлмаслиги керак. Хатолар тузатилганида тегишли қайдлар қайд қилинади, уларни ҳисобот ва балансни имзолаган шахслар тасдиқлаб, тузатиш санасини кўрсатадилар.
Жорий йилдаги ва ўтган йилдаги ҳисобот маълумотларини тузатиш (ҳисоботлар тасдиқланганидан кейин) маълумотлар бузилганлиги аниқланган давр учун тузилган ҳисоботда амалга оширилади, бунда тузатишлар ҳисобот даврига (чорак, йил бошидан бошлаб) доир маълумотларгагина киритилади.
2.6. Бухгалтерия ҳисобварақлари ҳақида тушунча
Корхона баланси муайян вақт даври учун бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари бўйича ўтказилган хўжалик муомалаларига доир йиЃма маълумотларнигина акс эттиради. Кундалик ва жорий фаолиятда балансда йиЃма рақамлар олиш учун корхонада хўжалик воситалари ҳолати ҳамда ҳаракати тўЃрисида бутун батафсил ахборот акс этадиган ва жамулжамликда бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари тизимини ташкил этадиган ҳисобварақлар қўлланилади.
Ҳисобварақлар – бухгалтерия ҳисобининг асосий элементларидан бири бўлиб, бухгалтерия ҳисоби объектларини иқтисодий гуруҳлаш усули, хўжалик муомаласини бажариш давомида моддий воситалар ва пул маблаЃлари ҳаракатини, уларнинг ҳолати ва ҳосил бўлиш манбаларини акс эттиришдир. Бухгалтерия ҳисоби объектининг ҳар бир тури учун алоҳида ҳисобварақ очилади, унда маблаЃлар кирими – дебети ва чиқими – кредити акс эттирилади. Ҳисобварақлар бўйича ѓзувлар якунлари оборотлар, дебет ва кредит оборотлари ўртасидаги тафовут эса сальдо (қолдиқ) деб аталади.
Бухгалтерия ҳисобида ҳар бир ҳисобварақ корхона бухгалтерия бўлимига келиб тушаѓтган бирламчи ҳужжатлар асосида хўжалик муомалалари бўйича ҳаракатларни назорат қилиш ва унда акс эттириш учун мўлжалланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |