08.06.2020
Карам кўчати кассалликлари - Agronet.uz портали
1/3
ДЕҲҚОНЧИЛИК
Карам кўчати кассалликлари
Муаллиф
Агроном
26.01.2019
Карам кўп истеъмол қилинадиган сабзавотлардан бири ҳисобланади. Карамни кўпгина овқатларга ишлатишади, чунки у тўйимли шу билан бирга эса
калорияси ҳам паст бўлади. Карам кўчатлари етиштириш давомида турли хил касалликларга чалиниши мумкин:
Қорасон касаллиги – бу касаллик оқбош карам, гулкарам, редиска ва бутгулдошлар оиласига мансуб бошқа экинларида учрайди. Кўчатда у униб
чиққанидан то тўла-тўкис шаклланиб олгунча пайдо бўлади. Бунда кўчатнинг илдиз бўйинчаси қорайиб, чирийди, сўлийди ва сарғаяди. Катта
ёшдаги кўчатда илдиз бўйинчаси қорайиб, ингичка тортади, пояси қийшайиб, илдиз паренхимаси емирилади. Ўсимликларнинг илдиз системаси
яхши ривожланмайди. Касаллик қўзғатувчилари тупроқда, ўсимлик қолдиқларида қишлаб қоладиган замбуруғлар ёки бактерияларидир.
Уншудринг касаллиги – кўчатлар, уруғликлар, карам бошлари, бутгулдошларнинг илдизмеваларни зарарлайди. Кўчатларда бу касаллик уруғ
паллалари билан баргларининг устки томонларида тарқоқ оқиш-сариқ доғлар, пастки томонидан эса юмшоқ оқ ғуборни пайдо бўлиши билан
бошланади. Касалланган ўсимликлар ўсишдан қолади, баъзида эса чириб, қуриб кетади. Экинларни қалин ўсиши ва намликни кўп бўлиши бу
касалликнинг зўрайишига йўл очади. Далада бу касаллик, асосан, пастки қари баргларда қизғиш-сарғиш доғларини пайдо бўлиши билан
бошланади.
Қора доғ касаллиги – асосан карам уруғлари, шунингдек,
карам баргларини зарарлайди
. Касалланган уруғлар экилганида униб чиқиши билан
уларда қора йўллар, доғлар ва замбуруғ митселийлар пайдо бўлади. Натижада, ёш ниҳоллар қуриб кетади. Ўсимликлар анча ўсиб қолганида
зарарланса, карам бошларининг устки баргларида тўп-тўп қора доғлар, гулкарам бошларида эса чириб, қўнғир тусга кирган жойлар пайдо бўлади.
Уруғлик экинларнинг поялари билан қузоқлари бахмалсимон қора ғубор билан қопланиб, буришади ва қуриб қолади, уруғи яхши етилмайди.
Намликнинг кўп ва экинларнинг қалин бўлиши касалликнинг пайдо бўлишига қулай шароит яратади.
Томир бактериози – бу касалликка чалинган экин майсаларининг уруғ паллалари оқариб қолишини кузатиш мумкин. Бундай касаллик билан,
айниқса, уруғликда кўп кузатилади. Бунда зарарланган карам поялари яхши ривожланмайди, қузоқлари зарарланиб, уруғлари майда ва мажақ
бўлади. Инфекция манбаи – касаллик юққан уруғ ва экиш учун мўлжалланган карам ўзаклари, экин йиғиб олингандан кейин қоладиган қолдиқлар.
Вегетация даврида бактериялар, шамол, ёмғир ва ҳашоротлар ёрдамида тарқалади.
Мозаика – бу касаллик вируслар ёрдамида бошланади ва кўчатларда оқиш доғларнинг пайдо бўлиши билан намоён бўлади. Шунингдек,
ўсимликнинг тўқимаси бир оз сарғаяди, томирларнинг атрофи эса яшил рангга киради ва барги буришиб қолади. Бунда ўсимлик ёмон ривожланади
ва тупгул чиқармайди. Агар касаллик авж олган бўлса, барглари сўлиб қолади ва тўкилиб кетади. Ушбу касалликнинг вируси карам ўзаклари ва
уруғларида, шунингдек, бегона ўтларда ҳам сақланиб қолади. Касаллик ўсимлик шираси ва сўрувчи ҳашоротлар ёрдамида тарқалади.
Манба: mygarden.uz
карам
2
Facebook
Twitter
Google +
Pinterest
Ўхшаш мақолалар
08.06.2020
Карам кўчати кассалликлари - Agronet.uz портали
2/3
08.06.2020
Карам кўчати кассалликлари - Agronet.uz портали
3/3
Do'stlaringiz bilan baham: |