Капитал куйилмалари аудити



Download 21,76 Kb.
bet1/2
Sana17.07.2022
Hajmi21,76 Kb.
#817482
  1   2
Bog'liq
shohhh


Капитал куйилмалари аудити
Р е ж а :
1. Устав капиталини текшириш.
2. Заҳираларни текширишлар.
3. Кредитлар ва улар ҳисобини аудит килиш.

Устав сармоясини текшириш. мавжуд низомларга мувофиқ корхонанинг устав сармояси одатда унинг муассислари қуйилмалари ҳисобидан ташкилий этилади. У корхонанинг хужалик фаолиятидан олинган фойда ҳисобига, зарур булганда эса, унинг муассислари берадиган макксадли бадаллар ҳисобига хам купайиши мумкин.


Бинолар, иншоотлар, жихозлар ва бошқа моддий бойликлар: ердан, сувдан ва бошқа табиий бойликлардан фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек бошқа мулкий ҳуқуқ, қўшма корхона катнашчиларининг мамлакати валютасидаги пул маблағлар корхонасининг устав сармояси жумласига киритилиши мумкин.
Қўшма корхона устав сармоясига Ўзбекистонлик иштирокчи қуйилмаси хорижий иштирокчилар билан келишувига кура шартнома нархлари буйича миллий валютада хам, хорижий ввалютада хам бахо- ланади. Бунда жахон бозоридаги нарх-наво ҳисобга олинади. Хорижилик иштирокчининг қуйилмаси хам шу тартибда қуйилма қийматини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қўшма корхона барпо этиш ҳақида шартнома имзоланган кундаги ехуд унинг иштирокчилари келишган бошқа санадаги расмий валюта курси буйича кайта ҳисоблаб бахоланади. Жахон бозори нархи булмаганда қўшилаетган мулк кийма- ти иштирокчилар уртасидаги келишувга мувофиқ аникланади.
Одатда иштирокчиларнинг устав сармоясига қуйилмаси ҳисобда
ва балансда уларнинг амалда келиб тушишига : асосий воситалар, товар-моддий бойликларнинг номоддий активлари учун қабул қилиб олиш-топшириш далолатномаси тузилган сана, пул маблағлар учун маблағларнинг корхона ҳисобварағига келиб тушишига караб акс эттирилади. Бунда мазкур қуйилмаларнинг тахлилий ҳисоби бир иштирокчи учун алоҳида олиб борилади.
Қуйилмаларнинг белгиланган микдори келиб тушганда ҳисобда устав сармоя хосил булиши акс эттирилади: 75-"Муассислар билан ҳисоб-китоблар" ҳисобварағининг дебети ва 85-"устав сармояси" ҳисобварағининг кредити. Устав фонди таъси ҳужжатларида белгилаб қуйилган микдордан
ошиб кетмаслиги лозимлигини айтиб утиш керак. Устав сармоясини текширганда 13-журнал-ордерда 85-"Устав сармояси" ҳисобварағи буйича езилган езувларнинг конуний ва туғри эканлигини, уларнинг амалдаги конун ҳужжатларига мувофиқлигини аниклаш, шунингдек иштирокчиларнинг устав сармоясига тўла-тўкис ва уз вактида кирим қилинган-қилинмаганини, муассисларнинг қуйилмалари хусусида махсус комиссиянинг қабул қилиб олиш-топшириш далолатномаси бор-йуклигини, йиллик ҳисоботнинг устав сармоясини купайтириш ва камайтиришга оид 3-СП шаклидаги барча езувларнинг асосланганини текшириш зарур.
Қўшилган сармояни текшириш. 85.2 "Қўшилган сармоя" илова ҳисоб варағи акцияларини номинал қийматидан ошадиган нархда биринчи марта сотишда олинадиган эмиссия даромадини ҳисобга олишга мўлжалланган.
Аудитор ушбу сармоянинг шаклланиши ва тўлиб бориши тўғрилигини, сотилган акциялар учун маблағ тушишини текширилиши, номинал билан биржа (сотиш) нархи уртасидаги фаркни, устав ва қўшилган сармоя шаклланишининг ҳисобда тўғри акс эттирилганми-йукми экани- ни аниклаш зарур.
Ташкил этиш ва юритиш тўғрилигини текшириш зарур. Шу билан бирга юритишнинг чикарилган ва ҳақи тўланган акцияларнинг турлари,ак- цияларнинг сакловчиларнинг ҳисоб варақалари ёки муассислар билан омонатчиларнинг шахсий ҳисоб варақлари буйича ахборот такдим этиш имкониятларига катта эътибор берилади.
Резерв сармояни текшириш. Бошқа корхона ва ташкилотлардан текинга олинган асосий воситалар, номоддий активлар ва моддий бойликлар ҳисобидаги фойда ҳисобидан вужудга келтирилган заҳирани, мулкни кайта бахоланганда хосил буладиган инфляция заҳираларини, шунингдек пул маблағларидан бошқа текинга олинган мулк қийматини, акциядорлик жамияти мулкини купайтирадиган бошқа тушумларни ҳисобга олишга мўлжалланган.
Фонд таъсис ҳужжатиларида назарда тутилган корхона устав сармоясининг 25 фоизига етмагунига кадар фойдадан заҳира маблағ ажратиш давом этаверади.
Аудитор кўрсатиб утилган сармоя тўғри вужудга келаетгани ва тўлиб бораетгани : фойдадан ажратмалар ҳисобидан хосил қилинган заҳира сармоя устав сармоянинг 25 фоизидан ортиб кетган-кетмаганини, мулк (асосий воситалар)ни кайта бахолашда хосил булган инфляция заҳираларининг хаммаси заҳира сармояни купайтиришга қўшилган-қўшилмаганини, текинга олинган барча мулк (пул маблағлардан бошқа) заҳира сармояни купайтириш ҳисобига киритилган-киритилмаганини текширади.
Корхона устави, Ўзбекистон Республикаси хукуматининг кайта бахолаш ҳақидаги карорлари, кайта бахолаш ҳисоб-китоблари, мулкнинг текинга олиниши ҳақидаги шартномалар, қабул килиш-топшириш далолатномалари, хабарномалар ва бошқалар текширув манбалардир.
Заҳираларни текшириш. Агар ҳисобот охирига келиб дебиторлик қарзини йуклама килиш материаллари буйича шубҳали қарз аникланса, у холда корхона уша микдорда шубҳали қарзлар буйича заҳира вужуд- га келтириши мумкин. Бунда заҳира микдори қарздорнинг молиявий ахволига ва тулов қобилиятига хамда қарзни тўла ва кисман олиш эхтимолини бахолашга боглик холда хар кайси шубҳали қарз буйича алоҳида-алоҳида белгиланади.
Вужудга келтирилаетган заҳира суммасига -"Фойдалар ва зарарлар" ҳисобварағининг дебети ва -"Шубҳали қарзлар буйича заҳиралар" ҳисоб варағининг кредити буйича ёзиб қуйилади.
Бу масалани куриб чикаетганда аудитор шубҳали қарзлар буйича заҳира вужудга келтириш учун зарур ҳужжатлар бор-йуклигини, шубҳали дею топилган қарзлар руйхатдан тўғри учирилганлиги шубҳали қарзлар буйича фойдаланилмаган заҳиралар жорий йил фойдасига тўла қўшилмаганми-йукми эканлигини текшириш зарур.
Баъзи тармокларнинг корхоналари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ижозати билан тузатиш ишлари учун заҳира вужудга келтиришлари мумкин. Бу заҳирага ажратмалар махсулот ишлаб чикариш ҳаражатлари таркибига киритилади. Бунинг учун тузатиладиган восита ишлаб чикаришга ундан фойдаланилиши зарур булиб, ҳаражатлар "Бошқа ҳаражатлар" га қўшилади.
Заҳира хажми тузатишга мўлжаланган ҳаражатлар қийматидан келиб чикиб белгиланади.
Аудитор тузатиш ишларига мўлжалланган заҳира хосил килганини ва ундан тўғри фойдаланилаетганини текшириши лозим. Бунда заҳира вужудга келтиришга Молия вазирлигининг рухсати: тузатиш ишлари учун смета ва титул руйхатлари бор-йуклигини, заҳирадан тўғри, уз вактида тўла-тўкис фойдаланилганини ҳисобда кандай акс эттирилганини текширилади.
Кредитлар ва улар ҳисобини аудит килиш.
Корхоналар йил давомида қарз маблағлар харакатини балансга иловада кўрсатадилар, йил охирига келиб тўланмаган кредит ва қарзлар қолдиқлари эса баланснинг бешта тегишли моддалари буйича акс эттирилади:банкнинг бешта тегишли моддалари буйича акс эттирилади: банкларнинг узоқ муддатли, қисқа муддатли кредитлари, банкларнинг ходимлар учун кредитлари, узоқ муддатли, қисқа муддатли қарзлар.
"Банкларнинг узоқ муддатли кредитлари", "Банкларнинг қисқа муддатли кредитлари" ва "Банк ходимлари учун кредитлар" моддалари буйича кўрсатилажак маълумотлар банкларнинг ссуда (қарз) рақамлари буйича кўрсатмалар билан тасдиқланган булиши керак. Кредитлар банк томонидан тегишли таъминлов еки кафолатлари эвазига ва муайян максадларга бериш туфайли, биринчидан, айнан корхона рахбарияти таркибига таъминлов еки кафолатларни киритишни, ва иккинчидан, кредитлардан максадли фойдаланишни текшириш лозим. Кредитларни қайтариш муддатлари бузилган пайтда бунинг сабабларини аниклаш мухимдир.
Бошқа корхоналар ва ташкилотлардан олинган қарз воситаларнинг қайтарилмаган қолдиқларнинг ишончлилиги маълумотларнинг қарз берувчилар билан солиштириб чикиш натижалари билан тасдиқланган булиши лозим.
Қисқа муддатли ва узоқ муддатли қарз воситаларнинг ҳисобга олишнинг тўғрилигини текшириш учун N 4 журнал-ордер масълумотла- ридан фойдаланилади.
Агарда корхона тўланмаган кредитлар қолдиқлари билан бирга банкларга кредит учун тўланиши керак булган фоизларни кўрсатиш ҳақидаги карор қабул килган булса унда балансда бу моддалар буйи- ча фоизлар буйича қарздорлик микдори хам акс эттирилади. Бунда тузилган кредит битимига мувофиқ ҳисобот йилнинг охирига тўланиши лозим булган фоизлар суммаси қарз маблағларини ҳисобга олиш ра- камлари "Банкларнинг қисқа муддати кредитлари", "Банкларнинг узоқ муддатли кредитлари", "Банкларнинг ходимлар учун кредитлари", "Қисқа муддатли қарзлар" ва "Узоқ муддатли қарзлар" кредити буйича банклар қарзлари буйича фоизларни тўлаш буйича сарфлдарни ҳисобга олишнинг тегишли рақамлари корреспонденциячсида ифодалади.
Бундай кредитлари ва жалб қилинган маблағлар буйича фоизлар берилган ссуда ва маблағларни қайтариш пайтида тўланганда, фоизли
туловлар суммаси қарз шартномаси бутун муддатнинг давомида корхо- на тасарруфида коладиган фойданинг камайиши ҳисобига баб-баравар киритилади.
Корхона томонидан берилган векселлар билан таъминланган қарздорлик узоқ муддатли кредитлар ва қарзлар ҳисобидан ҳисоблаб чикарилмайди, балки вексель операцияларини ҳисобга олиш қоидалрига мувофиқ ҳисобга олинади.


Download 21,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish