22. Тугридан-тўғри кўриш масофасининг аниклаш тенгламаси
Интерференцион формулалардан фойдаланган холда, кўтарилган узатувчи 19 ва қабул қилувчи антенналар учун, радиотўлқинларнинг тарқалишига атмосфера рефракциясининг таъсирини бироздан сўнг кўриб чиқамиз. Маълумки, бундай шароит фақат ультрақисқа тўлқинлар диапазонида учрайди. Ультрақисқа тўлқинлар диапазонида бундай ҳисоблашнинг зарурийлиги, интерференцион формулалардан фойдаланилганда, қабул нуқтасидаги сигналнинг натижавий майдони тўғри ва ердан аксланган нурларнинг геометрик йўллари фарқига боғлиқлигидир. Интерференцион формулаларни келтириб чиқариш радиотўлқинларнинг тўғри траектория бўйлаб тарқалади деган тахминга асосланган. Хақиқатда эса, радиотўлқинлар эгри чизиқли траектория бўйича тарқалади ва бу, нурларнинг босиб ўтилган йўл бўйича геометрик фарқига таъсир этади. Бундан ташқари, диэлектрик сингдирувчанликнинг баландлик ортиши билан ўзгариши, радиотўлқинларнинг тарқалиш тезлигига хам таъсир кўрсатади. Демакки, “нурларнинг оптик йўли фарқи” га хам таъсир кўрсатади. Босиб ўтилган йўл фарқининг радиотўлқиннинг тарқалиш тезлигини хисобга олган қиймати “нурларнинг оптик йўли фарқи” деб аталади. 3.5-расмда, биржинсли атмосферада тўғри чизиқли траектория бўйлаб тарқалаётган тўғри ва ердан аксланган радиотўлқинлар кўрсатилган. Юқорида айтиб ўтилганидек, нормал тропосферада радиотўлқинлар эгри чизиқли траектория бўйича тарқалади (расмда узлуксиз чизиқ билан кўрсатилган)
Нормал тропосфера рефракцияси шароитида аэ=8500 км. Ер шарининг эквивалент радиуси хақидаги тасаввур, нобиржинсли атмосферанинг таъсирини инобатга олиш имконини беради. Бу эса, формулалардаги хақиқий ер радиусини унинг эквивалент қиймати билан алмаштириш орқали амалга оширилади. Ернинг эквивалент радиусидан фойдаланилганда тўғри кўриниш масофасини аниқлаш формуласи қуйидаги кўринишга эга бўлади
23. Ер атмосферасининг тузилиши
Ер юзини ўраб турувчи атмосфера тахминан 1000 км баландликкача чўзилган. 15 км баландликкача бўлган энг пастки қатлам тропосфера дейилади Кейинги қатлам стратосферадир. У асосан азон О3 дан иборат. Шу сабабли у қатламлилик характерига эга эмас. 100 км дан 400 км гача бўлган баландликда – ионосферадир. У ультрафиолет нурланишлар таъсирида эркин электронлар ва ионларга ажрайдиган нейтрал атомлардан иборат. Атмосферанинг турли баландликларида тўлқиннинг тарқалиш тезлиги турлича бўлади. Шунинг учун хам, тўлқин фронтининг элементлари (турли қисмлари) бир-биридан фарқ қилувчи тезликлар билан тарқалади ва бу рефракция ходисасини юзага келтиради, яъни, тарқалиш жараёнида тўлқин фронти бурилади.
Радиотўлқинларнинг тарқалишига асосан, атмосферанинг 1000 км гача бўлган қисми таъсир қўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |