Ultraqisqa toʻlqinlar - toʻlqin uz. 1 mm (chastotasi 310” Gs) dan 10 m (chastotasi 3YU7 Gs) gacha boʻlgan radiotoʻlqinlar. Ultraqisqa toʻlqinlar nurlatkich qurilma (antenna) sining ixcham va kichik burchak boʻylab yoʻnaltirilgan xillarini yaratish mumkin. Bunday antennalarning kuchaytirishi katta boʻlganligi tufayli ularning samaradorligi ham yuqori boʻladi. Ultraqisqa toʻlqinlar radioeshittirish va televizion koʻrsatuvlarni keng chastota diapazonida olib borishga imkon beradi.
44. Ултракиска тулкинларнинг афзалликлари ва камчиликлари
Ultra qisqa tolqinlardan bugungi kunda impulsli radiolakatsiya tizimlari,sun’iy yoldoshli aloqa tizimlarida qollanilib kelinmoqda. Shuningdek radio releyli aloqa tizimlarida ,Yer usti radio va uyali aloqa tizimlarida troposferali aloqa tizimlarida foydalanilib kelinmoqda.
Radio lakatsiya tizimlaridan ultraqisqa tolqinlardan foydalanishning asosiy afzalligi bunday tolqinlar togri chiziqli liniya boylab tarqalganligi uchun havodagi obyektning aniq koordinatasini aniqlashga imkon beradi.Sun’iy yoldoshli aloqa tizimlarida qollanilishining asosiy sabablaridan biri atmosferaning yuqori qatlami UQT diapazonidagi radio tolqinlar uchun shaffof hisoblanadi va bunday diapazondagi radio tolqinlar bu qatlamlarni ortiqcha yoqotishlarsiz kesib o’tishi mumkin. Bugungi kunda Yer usti radio aloqa tizimlarida uyali aloqa tizimlari va televideniya tizimlarida qollanilishing asosiy sababi radio tolqinning chastotasi qanchalik yuqori bolsa ular yordamida keng polosali aloqa kanallarini hosil qilish imkoniyati ortadi va radio aloqa tizimi orqali uztiluvchi xizmatlarning sifati ortadi.
45. Ултракиска тулкин диапазонида алока масофасини узайтириш усуллари
Qisqa to'lqinli aloqa deganda signal uzatish uchun to'lqin uzunligi 10-100 metr va chastota diapazoni 3-30 MGts bo'lgan elektromagnit to'lqinlardan foydalanish tushuniladi. Qisqa to'lqinli aloqa eng qadimgi va keng tarqalgan simsiz aloqa rejimidir. Hozirgi vaqtda radiotexnika sohasida aloqa signallaridan foydalanish ultra qisqa to'lqinli, mikroto'lqinli va undan ham yuqori chastotali diapazonlarga kengaytirildi. Biroq, qisqa to'lqinlar hali ham muhim rol o'ynaydi va u hali ham o'rta va uzoq masofali simsiz aloqaning muhim usuli hisoblanadi. Ushbu maqolada gibrid genetik algoritm modelni hal qilish uchun mo'ljallangan. Nihoyat, model va dizayn algoritmining ratsionalligi va samaradorligi misol orqali tekshiriladi. Gibrid genetik algoritm MATLAB yordamida qisqa to'lqinli aloqa signalini kuzatishda qo'llaniladi. Nihoyat, haqiqiylik.
46. Радиорелей алока тизимларини куриш хусусиятлари
Тўғри кўринишли радиорелели линия(РРЛ) антенналарига қуйидаги асосий талаблар кўрсатилади: 1. Унча катта қувватли бўлмаган узатгичларни, ихчам ва кам харажатли аппаратураларни қўллаш имконини берувчи антенна кучайтириш коэффициенти 30...45 dB бўлиши керак. 2. Антенна – фидер тизимининг ишчи частоталар полосаси кўп ўқли ишлаш режимини таъминлаши керак, бунда ҳар бир станцияда, умумий антеннага турли частоталарда бир нечта узатувчи – қабул қилгичлар ишлайди. Бу радиорелели тизимнинг иқтисодий самарадорлигини оширади, чунки антенна таянч миноралари ва мачталарининг нархи узаткич – қабул қилгичлар нархидан ортиб кетади. 3. Антеннанинг ҳимоя коэффициенти (Eθ = 0 o /Eθ=180 o нисбат) (60...70) dB га тенг бўлиши керак, бу замонавий радиорелели линияларда қўлланиладиган икки частотали тизим ҳолатида орқа йўналиш бўйича сигналларни қабул қилишда антеннанинг юқори ҳимояланганлик хоссаси талаблари билан белгиланади. 4. Ўтиш шовқинлари даражасини пасайтириш учун, антеннанинг фидер тракти билан мослашуви юқори бўлиши керак, трактдаги қайтиш коэффициенти 2,5...3,5% дан ошмаслиги керак. 5. Антеннанинг кроссқутбланиш химояси, яъни асосий йўналиш бўйича қабулда кесишувчи қутбланишли майдонни сусайтириш 20 ... 30 dB бўлиш керак. 6. Антеннанинг халақитбардошлилигини тасвирловчи ён япроқлар сатҳи антеннанинг электр ва конструктив тайёрланиш схемаси ҳамда қўшимча омиллар (таянчлар, тортмалар ва бошқалар) таъсири билан белгиланади. Антеннанниг олдинги ярим фазодаги ён нурланиш сатҳини баҳолаш учун, ХЭИ ён япроқлар эгрилиги учун қуйидаги формулани беради G(θ) = 52 - 10lg(D/λ) - 25lgθ, бу ерда D - антенна диаметри; λ - тўлқин узунлиги; θ - максимал нурланиш йўналишидан ҳисобланувчи бурчак, град. Радиорелели линиялар алоқа тизимларида муҳим ўрин эгаллайди. Уларнинг узунлиги мамлакатимизда минглаб километрни ташкил қилади, бунда қўшни станциялар орасидаги масофа асосан 40 ... 70 кm ва ҳар бир станция қабул қилинувчи-узатувчи қурилма ва антенналар билан таъминланган. РРЛ учун антенналар типи, асосан ишчи частоталар диапазони ва линия сиғими (телефон ва телевизион каналлар сони) билан белгиланади. Дециметрли диапазонда ишловчи тўғри кўринишли РРЛ линияларида, асосан талаб 192 қилинадиган электр характеристикаларга эга, тайёрланиши етарлича содда ва шамол юкланишларига мустаҳкам бўлган спирал антенналар қўлланилади. Бунда кучайтириш коэффициентини ошириш учун, икки ёки тўртта параллел уланган спирал нурлатгичлардан фойдаланилади. Қўшни ретрансляцион пунктлар орасидаги масофа 40...70 кm бўлганда, алоқанинг мустаҳкамлигини таъминлаш учун кучайтириш коэффициенти 30 ... 48 dB бўлиши керак. Бундай антенналарнинг нурлатувчи очилиш юзаси 2...15 m2 га тенг. Йўналганлик диаграммаси кенглиги 2θ0,5 5°дан (G = 30 dB бўлганда), 0,7° (G = 48 dB бўлганда) гача оралиқда бўлади.
48. Сунъий йўлдошли алока турининг афзалликлари ва камчиликлари
Сунъий йўлдошли алоқанинг камчиликлари:
кучсиз ҳалақитбардошлик; атмосферанинг таъсири;
тропосферадаги ютилишлар; ионосфера ғалаёнлари;
сигналнинг тарқалиш кечикишлари;
қуёш интерференциясининг таъсири.
Сунъий йўлдошли алоқанинг афзалликлари:
дунёнинг исталган жойида алоқани амалга ошириши имконияти;
исталган масофадан катта ҳажмдаги ахборотни (маълумотлар пакетларини)
узатиш имконияти;
алоқанинг барча тармоқлари ишончли сифатли алоқа имконияти;
алоқа каналларини кодлаш ҳисобига ҳавфсиз алоқа ва ҳ.к.
49. Ернинг сунъий йўлдошлар кандай орбиталарга жойлаштирилади ва улар кандай хусусиятларга эга
Ҳозирги кунда Ер ва йўлдошли телевизион эшитиришларни ажратиш қабул қилинган. Ер юзаси бўйлаб телеэшиттириш узатиш антенналари телевизион минораларда ўрнатилади, йўлдошли телеэшиттиришда эса, Ернинг сунъий йўлдошида ўрнатилади, ва улар орқали телевизион дастурлар ретрансляция қилинади. Ер юзаси бўйлаб телеэшиттириш узатиш антенналарини кўриб чиқамиз. У метрли ва дециметрли тўлқин диапазонларида амалга оширилади. Ишончли қабул қилиш зонасини кенгайтириш учун, телемарказларнинг узатувчи антенналари баландлиги 100 метрлаб бўлган махсус минораларда ўрнатилиши керак. Бунда шамол вужудга келтирадиган механик юкланиш ҳамда антеннага момақалдироқ зарядларининг тушиш эҳтимоллигиошади. Шунинг учун, телевизион узатувчи антенналар юқори даражада механик ва электр мустаҳкамликка эга бўлиши керак, шу билан бирга телемарказ хизмат кўрсатаётган ҳудуднинг барча нуқталарида майдон кучланганлиги деярли бир хил бўлиши керак. Телемарказ хизмат кўрсатувчи ҳудуд марказида жойлашади, шунинг учун антенна горизонтал текисликда йўналганлик хусусиятларига эга бўлиши шарт эмас. Телемарказ хизмат кўрсатувчи ҳудуднинг чеккасига яқин жойлашган ҳолатда, узатувчи антенна бундай хусусиятга эга бўлиши керак. Лекин бу ҳолда унинг йўналган диаграммаси катта бўлиши керак. Антенна йўналганлик диаграммасини вертикал текисликда торайтириш, шу билан антеннадан етарлича узоқ масофада майдон кучланганлигини ошириш антеннанинг вертикал ўлчамларини ошириш орқали таминланади. Қабул қилишда халақитлар даражасини пасайтириш учун, антенна томонидан нурлатилаётган электромагнит тўлқинлар горизонтал қутбланишга эга бўлиши керак. Шу муносабат билан, телевизион сигналларни қабул қилиш ва узатиш учун горизонтал тебратгичли антенналар қўлланилади. Телевизион узатувчи антенна узатилаётган телевизион каналлар ишчи частота полосасининг ҳаммасини сезиларли қайтаришсиз ўтказиши керак. Фидер трактида қайтишларнинг мавжудлиги тасвир контури қайтарилишига олиб келади. Зарур частоталар полосасида телевизион антенналар деярли соф актив тахмиман доимий қийматга эга кириш қаршилигига ва фидер линиялари билан яхши мослашиши учун, тўлқин қаршилиги камайтирилган тебратгичлар қўлланилади. Бунда таъминловчи линияда (фидерлар сифатида одатда коаксиал линиялар қўлланади) антеннанинг барча ўтказиш полосасида КББ қиймати 0,9 дан кичик бўлмаслиги керак
Do'stlaringiz bilan baham: |