Каналларни коммутациялаш (КК)га эга бўлган тармоқлар, афзалликлари ва камчиликлари, кк нинг ишлаш тамойили. Рақамли коммутация тизимлари



Download 0,94 Mb.
bet1/11
Sana21.02.2022
Hajmi0,94 Mb.
#49298
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2-maruza


2-маъруза


КАНАЛЛАРНИ КОММУТАЦИЯЛАШ (КК)ГА ЭГА БЎЛГАН ТАРМОҚЛАР, АФЗАЛЛИКЛАРИ ВА КАМЧИЛИКЛАРИ, КК НИНГ ИШЛАШ ТАМОЙИЛИ. РАҚАМЛИ КОММУТАЦИЯ ТИЗИМЛАРИ


РЕЖА:

  1. Каналларни коммутациялаш (кк)га эга бўлган тармоқлар, уларнинг афзалликлари ва камчиликлари;

  2. Каналларни коммутациялашнинг ишлаш тамойили;

  3. Рақамли коммутация тизимлари


Калит сўзлар: каналларни коммутациялаш, рақамли коммутациялаш тизимлари, фазовий коммутациялаш блоклари, вақтли коммутациялаш блоклари, электрон автоматик телефон станциялари.


2.1. Каналларни коммутациялаш (КК)га эга бўлган тармоқлар, уларнинг афзалликлари ва камчиликлари


Халқаро электр алоқа тавсиясида коммутациялаш терминига қуйидагича таъриф берилади -“Коммутациялаш”- бу талаб бўйича ахборотни узатиш учун зарур бўлган, вақтинчалик хохлаган кирувчи ва чиқувчи фойдаланувчиларни шахсий уланишини амалга оширишдир”.
Қуйидаги 1 - расмда коммутаторнинг блок схемаси кўрсатилган.



2.1- Коммутаторнинг блок схемаси
Коммутаторлар учта асосий компонентдан ташкил топган: кириш/чиқиш интерфейслари, коммутациялаш майдони, коммутацияни бошқариш қисми.

Коммутациялаш жараёнининг вазифаларидан бири бўлган – оқимлар ва керакли маршрутларни аниқлаш, махсус жадвалларда маршрутларни белгилаш, оқимларни мультиплекслаш, узатиш мухитини тақсимлаш – техникавий масалалар, барча тармоқ технологиялари асоси сифатида унинг функционал хусусиятларини белгилайди.

Тармоқда иккита фойдаланувчи бир-бири билан боғланиш жараёнида қуйидаги асосий коммутациялаш усулларидан фойдаланиш мумкин:

  • каналлар коммутацияси (circuit switching);

  • пакетлар коммутацияси (packet switching);

  • хабарлар коммутацияси (message switching).

Умумий ҳолда фойдаланувчиларнинг боғланиши 2.2-расмда келтирилган каби бўлсада, коммутациялаш усулига кўра бажариладиган вазифалар фарқланади.


Каналлар коммутацияси деганда, бир нечта алохида каналлар участкасининг боғланишидан ва маълумотларни тугунлар орасида тўғри узатиш учун ҳосил қилинган физик канал тушунилади, бошқача қилиб айтганда, каналлар коммутацияси усулида тугунлар ўртасида узлуксиз физикавий канал хосил бўлиб, коммутаторлар ёрдамида алоҳида канал қисмлари кетма-кет уланади, бир нечта физикавий каналлар ягона физикавий канални ташкил этади ва ҳар бир каналда узатиш тезлиги бир хил бўлиш шартига асосланган.

2.2- расм. Каналлар коммутацияси


Бундай ягона канал маълумот узатиш жараёнидан аввал ўрнатилиши керак ва бу канал улашни амалга ошириш жараёнида фақат ушбу боғланишга хизмат қилади. 2.2-расмда каналларни коммутациялашга мисол келтирилган.


Мисол учун, 2.2-расмдаги 1-тугундан 7-тугунга маълумот узатиш учун, аввал 1-тугунни А-коммутаторига улаш, ўрнатиш учун 7-тугун адресини белгилаган ҳолда махсус сўров сигналини юбориш керак. А-коммутатори ягона канал ҳосил қилиш учун маршрутни анииқлаб, сўров сигналини кейинги коммутаторга юборади ва х.к. 7-тугун сўров белгисини олганлиги тўғрисида 1-тугунга жавоб сигналини қайтаради ва ягона канал ҳосил бўлганлиги (коммутацияланганлиги) белгиланади; шундан сўнг 1-тугун 7-тугун билан маълумот алмашиши мумкин.
Рақамли коммутация тизимидаги рақамли коммутация майдоналари импульс кодли модуляция асосида олинган рақамли трактлардаги вақт бўйича ажратилган каналларни (вақт бўйича) коммутациялашга асосланган.
Ҳар бир Кi – вақт бўйича ажратилган канал, рақамли трактга тааълуқли фазо координатасига Si ва узатиш давридаги вақт интервалини банд қилганига қараб, вақт координатасида tj га қараб аниқланиши мумкин яъни Кi (Si tj), демак бирон-бир киришдаги рақамли трактнинг вақт интервалини чиқишдаги бирон-бир рақамли трактдаги вақт интервалига коммутациялаш мумкин яъни Кi (Si tj) ни Кn (Sn tm) га.



2.3– расм. Рақамли коммутация майдонининг умумий кўриниши

Коммутациялашнинг бундай жараёни вақт позициясини ҳамда зичлаштирилган рақамли тракт алмашинувини талаб қилади. Шунинг учун рақамли коммутация майдонида икки турли коммутация босқичлари мавжуд:


- рақамли тракт рақамини ўзгартирмай вақтли ҳолатларини алмаштириш учун қўлланиладиган коммутация босқичлари (вақтли босқич ёки В босқич);
- вақтли ҳолатларни ўзгартирмай рақамли трактларнинг алмашинуви учун қўлланиладиган коммутация босқичи (фазовий босқич ёки Ф босқич).
Рақамли каналларни коммутацияланиши, аналог каналларни фазода коммутацияланишидан фарқи шундаки, каналлар орасида тўғри йўналишда қабул қилиш тракти ҳосил қилинади, яъни рақамли каналларнинг тўлиқ дуплекс боғланиши ўрнатилади (2.3-расм).
Фазовий ва вақтли босқичларнинг рақамли коммутация майдонидаги бирикмаси яъни уларни гуруҳ ташкил этиши, назарий жиҳатдан мазкур коммутация тизимининг параметрларини белгилайди.
Рақамли коммутация тизимлари дуплекс боғланиш хусусиятига эга бўлганлиги туфайли, рақамли трактлар коммутация блокларига икки хил: бир томонлама ва икки томонлама боғланиши мумкин.

2.4– расм. Рақамли каналларни тўлиқ дуплекс боғланиши


Биринчи усулда каналларнинг узатувчи ва қабул қилувчи қисми рақамли коммутация майдонни киришига уланади (2.5. а - расм).


Иккинчи усулда каналларни узатувчи қисми рақамли коммутация май-доннинг киришига, чиқиши эса қабул қилиш қисмига уланади (2.5. б - расм).


2.4-расм. Рақамли трактнинг РКМ га уланиши усуллари


Каналлар коммутациясининг афзалликлари:



  • фойдаланувчилар аро ўрнатилган каналда маълумот узатиш тезлиги доимий ва маълум бўлади (фойдаланувчи сифатли узатишга мўлжалланган каналнинг ўтказиш қобилиятига мослаб керакли тезликни белгилаш имкониятига эга);

  • тармоқ орқали маълумот узатишда тўхталишлар даражаси паст ва доимий бўлиши (тўхталишларга сезгир реал вақтли трафик (овоз, видео)ни сифатли узатилиш имконияти).

Каналлар коммутациясининг камчиликлари:

  • канал бандлигида фойдаланувчига рад эиш жавоби берилиши;

  • физикавий каналларнинг ўтказиш қобилиятини самарасиз ишлатилиши (канал улаш ўратиш жараёни мобайнида банд бўлади);

  • аввалдан улашни ўрнатиш туфайли маълумот узатиш жараёнидан олдин шартли тўхталиш мавжудлиги.

Бу коммутация усули телефон сўзлашувларни узатишда қўлланилади.

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish