NEC компаниясининг NEAX - 61 коммутация платформаси.
NEAX-61 туридаги рақамли АТС 1979 йилдан бошлаб ишлатила бошланди. Унинг архитектураси квазитақсимлангандек синфланиши мумкин, чунки у, хост-процессори орқали тизимни техник эксплутацияли бошқаруви-ни ташкил этади. Коммутация майдони Вақт-Фазо-Фазо-Вақт (ВФФВ) тамо-йили бўйича қурилади.
Станциянинг аппаратли воситаларининг архитектураси ..-расмда кўр-сатилган.
–расм. NEC компаниясининг NEAX-61 архитектураси
Линиявий модуллар LM ва боғловчи линиялар ТМ модуллари амалий тагтизимларда жойлашган бўлиб, улар 7.11 - расмда кўрсатилмаган. Комму-тация модули CLP чақирувларга ишлов бериш процессори ёрдамида бошқа-рилади, ва барча ишлов бериш функциясини бажаришини таъминлайди. Ча-қирувларга ишлов бериш ахборотлари тўғрисидаги хамма маълумотлар локал ва умумий хотирада сақланади ва барча CLP процессорлари учун кириш имкони мавжуд. ОМР техник эксплуатация процессори тизим эксплуата-циясини таъминлайди ва барча CLP ишини қувватлайди.
NEAX-61 тизимидаги ички станция ичида уланишга хизмат кўрсатишни соддалаштирилган тасвирини кўриб чиқамиз.
А абонент гўшакни кўтарганда, линиявий интерфейснинг модули линия шлейфи туташтирилганлигини детекторлайди ва коммутация модул орқали мос CLP процессорига, станцияни абонент чақирганлиги тўғрисида ахборот узатади. Бу процессор, А абонент линиясининг созлигини тасдиқлайди ва ун-га рақам қабул қилгич улайди, А абонент “Станция тайёр” акустик сигнали-ни олади, ва бу сигнал В абонент номерининг биринчи рақамини А абонент тергандан сўнг, LM модул қабул қилгандан сўнг узилади. Терилаётган рақам-лар CLP га таҳлил учун юборилади. Агар, қабул қилинган номерда хатолик бўлмаса, А абонент ва Б абонентга вақт оралиқлари белгиланади ва чақирув тўғрисидаги ахборот локал ва умумий хотирада қайд қилинади. В абонент линияси ҳолати текширилади, агар у бўш бўлса, Б абонентга чақирув сигна-ли узатилади; бир вақтнинг ўзида А абонентга “Чақирув сигнали назорати” акустик сигнали юборилади. Агар, номерда хатолик мавжуд бўлса, А абонент товушли хабар ёки акустик сигнал олади. В абонент жавоб берганда, уни А абонент билан аввал белгиланган вақт оралиқлари орқали ўтиб кетувчи ула-ниши ўрнатилади. Абонентлардан бири алоқани тўхтатганда, LM модул “гўшак қўйилган” ҳолатни детекторлайди ва уланишни бузади.
–расм. NEC компаниясининг Pragressive Unity стратегияси
Табиийки, етакчи япон NEC телекоммуникация корпорацияси, кейинги авлод тармоқларига ўтиш муаммоларини назардан четда қолдирмай, бироз узунроқ номга эга бўлган Progressive Unity тузилмасини ўйлаб топди, у 7.12- расмда тасвирланган. Номининг узунлиги ўтган асрнинг саксонинчи йил-ларида профессор К.Когаяши таърифлаган C&C (Computer and communica-tions) алоқа конвергенцияси ва ҳисоблаш техникаси концепцияси ортиғи би-лан қопланади, бу маъно жиҳатдан олганда, -расмнинг юқори қисмида келтирилган XXI аср мультисервис тармоқларининг тамойилларини асослаб берди.
Do'stlaringiz bilan baham: |