ҚАДИМГИ МИСР ПОДШОЛИКЛАРИ ВА УЛАРНИНГ САНЪАТИ Эрамиздан аввалги 3200 йилга келиб, Мисрда иккита подшолик вужудга келди. Жанубда, Нубийлар чегарасидан ҳозирги Қоҳира яқинидаги дельтагача бўлган ерлар «юқори Миср»ни ташкил этдр ва у Хиера Конполис шаҳрини пойтахт қилиб олди. Қуйи Миср Шимолда, яъни пастроқда, унча катта бўлмаган лекин серҳосил ерда жойлашган бўлиб, пойтахтини Бутода ташкил этди. Шу даврда Жанубий Миср подшоси Нармер (кейинчалик юнонлар уни Менес деб аташган) ўзининг кучли қўшинлари билан Шимолни босиб олди ва Мисрда иккита подшоликни бирлаштириб, ягона давлатга асос солди. Пойтахтни эса дельта яқинидаги стратегик жиҳатдан жуда ҳам қулай бўлган Мемфис (юнонча Хелиополис) шаҳрига кўчирди. Демак, Нармерни архаика даври биринчи сулоласининг дастлабки фиръавни дейиш мумкин.
Эрамизнинг 638 йилидан бошлаб Миср тарихида мутлақ янги давр — мусулмонлар даври бошланади. Лекин биз қадимги Миср маданияти ҳақида сўзлар эканмиз, биз унинг асосан буюк давлат даражасига кўтарилган давридаги меъморчилиги ва санъати ҳақида кўпроқ фикр юритамиз.
Қадимги Мисрда қулдорлик давлатини бошкарган шохларни фиръавнлар деб атаганлар. Бу сўз бизга христиан ва яҳудийларнинг диний китоби Таврот орқали маълум. Фиръавн шоҳ лавозимига ҳеч қачон сайланмаган. Баъзилар бу лавозимни армия ёрдамида куч билан кўлга киритган бўлсалар, бошқаларга, яъни сулолага даҳлдорларга у мерос бўлиб қолган. Фиръавн бўлиш учун тахтга даъвогар ўзидан олдинги фиръавннинг бева қолган хотинига ёки унинг қизларидан бирига уйланиши шарт бўлган. Чунки Қадимги Мисрда шоҳлик қонининг тозалигини сақлаш қонуни мавжуд эди. Шу боисдан, ака ва сингил ўртасидаги никоҳ мақсадга мувофиқ деб топилган. Одатда, фиръавннинг бир қанча хотини бўлган. Аммо уларнинг ичида фақат биттаси, яъни асосийси қиролича лавозимида турган. Фиръавн давлат ҳукмдори сифатида буюк худо «Қуёш Рэ»нинг ердаги фарзанди ва ер ости Фиръавнлар мамлакати дунёсннннг худоси Осириснинг меросхўри деб ҳисобланган. Шунга кўра, у диний давлатнинг доҳийси ўрнида улкан ибодатхоналар қурдирган ва қурбонликлар келтирган. Жангларда шахсан бошчилик қилган. Фиръавнлар орасида баъзилари чиндан ҳам моҳир жангчи бўлган. Лекин архаика ва қадимги подшолик даврларида улар ҳеч қачон қўшни мамлакатларга юришлар уюштирмаганлар. Аммо Ғарбий Саҳрои Кабирдаги Ливиялик ва Жанубдаги Нубиялик кўчманчилардан ўзларини ҳимоя қилиш мақсадида аскарларни сафарбар қилиб турганлар.