Ваҳид ул-аср Беҳзод он ке чун у
Зи батни мрдари айём кам зод,
Қазо чун суврати умраш бипардоҳт
Камолиддин Беҳзод (1455–1537)
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 4
Ажал хоки вужудаш дод бар бод.
Зи ман сувратгаре тарих пурсид,
Баъд у гуфтам жавоб аз жони ношод:
“Агар хохе ке торихаш бидони,
Назар афкан ба “Хоки қабри Беҳзод”.
(Мазмуни: Ўз асрининг ягонаси бўлган Беҳзод шундай буюк, беназир зотки, ундай
кишилар онадан жуда кам туғилади. Қазо (ўлим) унинг умрига хотима ясади, ажал
унинг табаррук тана тупроғини елга тошпирди. Бу сувратлар Беҳзод вафотининг
тарихини (йилини) мендан сўради. Унга ғам-ғусса билан шундай жавоб бердим:
“Беҳзоднинг вафот этган йилини билмоқчи бўлсанг, “Хоки қабри Беҳзод” жумласидан
абжад ҳисоби ҳижрий 942-йил чиқади. Бу йил милодий ҳисобда 1537 йилга тўғри
келади).
Демак, Камолиддин Беҳзод узоқ ва сермаҳсул ҳаёт йўлини босиб ўтди. Ҳусайн Бойқаро,
Шайбонийхон, Шоҳ Исмоил Сафавий, Шоҳ Тахмасп Сафавийлар ҳукмронлик қилган
турли-туман, бир-бирига бағоят зиддиятли тўрт салтанатни кўрди, Темурийлар
сулоласи пойтахти Ҳиротда ва Сафавийлар пойтахти Табризда яшаб, ўз даврининг
барча азоб-уқубатларини ўз кўзи билан кўриб мушоҳада қилди, ўз атрофини ўраб
турган ижтимоий борлиқдан олган ўта бой ва ранг-баранг таассуротларини, ички
кечинмаларини, латиф ва нозик кайфиятларини ўзининг сермаҳсул ва гўзал ижодида
зўр маҳорат ҳамда кучли завқ ва иштиёқ билан тасвирлади.
Беҳзод миниатюра санъати тарихида махсус мактаб “Беҳзод мактабини” яратди. У
реал ҳаёт ҳодисалари ва табиатни тасвирлаш услуби, бўёқлардан фойдаланиш
Камолиддин Беҳзод (1455–1537)
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 5
воситалари, расмга олинаётган воқеаларни нозик чизиқларда ифодалаш йўллари,
инсон кайфияти ва ҳаракатини акс эттира билишдаги усталиги, расм
композициясининг кенглиги ва турли-туман ҳодисаларни қамраб олабилиши, ажойиб
эстетик завқ уйғотиши билан миниатюра санъатини янги босқичга кўтарди, унинг
тарихида янги давр яратди. Беҳзод миниатюралари унинг тириклигидаёқ ва айниқса,
ундан сўнг мусулмон Шарқида ва Ғарбда ҳам бу санъатнинг энг олий ютуғи деб тан
олинди ҳамда энг қимматли санъат асарлари сифатида машҳур бўлиб кетди.
Беҳзод ижоди ва меросини ўрганувчи мутахассислар фикрича, унинг ҳозиргача маълум
бўлган асарлари тахминан ўттизта расм ва расмлар туркумидан иборат, улардан энг
машҳурлари қуйидагиладир:
1. Шарафиддин Али Яздийнинг “Зафарнома”сига ишланган миниатюралар.
2. Ҳусайн Бойқаронинг мажлислари тасвирланган мураққаъдаги 40 дан ортиқ гўзал
миниатюралар.
3. Абдураҳмон Жомийнинг “Соломон ва Ибсол” асарига ишланган расмлар.
4. Амир Хусрав Деҳлавийнинг “Хамса”сига ишланган 33 та ажойиб миниатюра.
5. Саъдийнинг “Бўстон” асарига ишланган гўзал расмлар.
6. Низомий Ганжавийнинг “Хамса” асарига чизилган ноёб ва беназир миниатюралар.
7. Абдуллоҳ Хотифийнинг “Темурнома” асарига чизилган расмлар.
8. Саъдийнинг “Гулистон” асарига ишланган нафис миниатюралар.
9. Абдураҳмон Жомий тасвири.
10. Ҳусайн Бойқаро тасвири.
11. Шайбонийхон тасвири.
Камолиддин Беҳзод (1455–1537)
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 6
12. Шоҳ Тахмасп тасвири.
13. Шоир Абдуллоҳ Хотифий тасвири.
14. Туялар жанги.
15. Рақси дарвиш (дарвишлар рақси).
16. Самарқандда мадраса қурилиши ва ҳоказолар.
Беҳзод ўта сахий ва меҳрибон устод сифатида жуда кўп атоқли миниатюрасоз,
мусаввир ва наққошларни тарбиялаб вояга етказди.
XV – XVI ва ундан сўнгги асрларда Камолиддин Беҳзод шогирдларини Ҳиротда,
Табризда, Бухорода, Самарқандда, Шерозда, Исфаҳонда, Истанбулда, Ҳиндистонда,
шунингдек, улкан Шарқнинг бошқа жуда кўплаб шаҳарларида учратиш мумкин эди.
Султон муҳаммад Қосим Али Чеҳракушой, Дарвиш Муҳаммад, Устод Муҳаммадий,
Музаффар Али, Юсуф Мулло, Рустам Али, Шайхзода Хуросоний, Шоҳ Музаффар, Мир
Саид Али, Маҳмуд Музаҳхиб, Абдулло каби ўндан зиёд атоқли мусаввирлар Беҳзод
мактабини, унинг услубини ўз замоналари тақозоларига биноан зўр муваффақият
билан давом эттирганлар.
Беҳзод мактабининг ҳозирги замондаги давомчиларини Афғонистонда (Устод
Муҳаммад Саид Машъал), Эронда (Карим Тоҳирзода Беҳзод), Ўзбекистонда (марҳум
Устод Чингиз Аҳмаров) ва бошка Шарқ ўлкаларида ҳам кўриш мумкин. Ҳозирда Шарқ
ва Оврўпо мамлакатларида санъат, рассомчилик тарихини ўрганишда миниатюра
чизиш тарихи, хусусан, Беҳзод миниатюра мактаби алоҳида ўрганилади ва тадқиқ
этилади ҳамда махсус мактабларда ўқитилади.
Беҳзоднинг мусаввирлик маҳорати ва мактаби Темурийлар даври маданияти тарихига
бағишланган барча тадқиқотларда ўз даври санъатининг ажойиб ютуғи сифатида
алоҳида таъкидлаб ўтилади.
Беҳзод нафақат Шарқ халқлари мусаввирчилиги тарихида, балки жаҳон расм санъати
тарихида ўчмас из қоддирган, ўзининг ажойиб ва қимматбаҳо миниатюра дурдоналари
Камолиддин Беҳзод (1455–1537)
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 7
билан бутун дунё маданияти тарихида салмоқли ўрин олган буюк ва забардаст
санъаткордир.
“Маънавият юлдузлари” (Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, Тошкент,
1999) китобидан олинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |