Телевидениеси. Вобкент тумани ҳокимлиги ташаббуси ва маблағи билан Бухоро вилояти туманлари орасида биринчилардан бўлиб 2007 йилда “Осиё” номи остида телеканал иш бошлади. Бош муҳаррир Шуҳрат Истамовнинг фаоллиги ва журналистик салоҳияти натижасида телеканал қариий 5 йил ишлади.
Телефон ва радио тизими. Телефон ва радиолар – 1930 йилда туман марказида алоқа бўлимининг бошлиғи Акчурин деган киши батарея билан ишлайдиган ҳавоий радио ўрнатди. 1938 йилда кучли аккумуляторлар билан ишлайдиган радио узел ўрнатилди. 1940 йилдан эса дизел мотор орқали ўқитиладиган радио узел орқали туман марказий ва атрофдаги қишлоқларда маҳаллий радио узелдан маҳаллий эшиттиришлар олиб борилди. Шунда Ориф ҳайитов деган ўқитувчи маҳаллий эшиттиришларни олиб боради. Бу борада Азиз Диёров, Аҳмад Аъзамов, Соли Отақуловлар биринчи радио муҳандислар ҳисобланади.
1955-60 йилларда кўпчилик колхозларда ҳам маҳаллий радио узеллар қурилди. 1956 йилда Сўфидеҳқон маҳалласида сим орқали маҳаллий радио карнайларидан эшитилди, шунда Насриддин Нусратов, худоёр Азимовлар муҳандислик қилди. Шунингдек 1932 йилдан туман марказида телефондан фойдаланиш бошланди.
1948-1955 йилларда ҳар бир қишлоқ кенгашида бир точкали телефон точкаси ўрнатилди.
1972 йилда Қипчоқ қишлоқ советида Сарой қишлоғида 50 номерли кичик телефон станцияси ўрнатилди. Унда Ҳазрат Ражабов муҳандис бўлиб ишлади. Сўфидеҳқонда ҳам айрим хонадонларда сим орқали ички телефон келтирилди.
1999 йилда Туман марказида рақамли Японияда ишланган телефон аппаравти ўрнатилиб айни пайтда туманда уч мингга яқин номерли телефон халқ хизматида. Вобкент туманида алоқа хизматини яхшилашда Ўрал Ҳайдаров, Нурулла Расулов, Абдурахмон Ортиқов каби фидоий раҳбарларнинг хизмати катта. Шунингдек Ўктам Раҳимов, Бақо Ёдгоров, Қосим Исмоилв, Обло Рахматов, Негмурод Ходиев,Майрам Арифулина, Муҳаббат Ортиқова, Олия Носирова, Жамол Қандов каби мутахассисларнинг хизматлари салмоқлидир.
Vobkent tuman davlat arxivi
Vobkent tuman davlat arxivi 1947-yilda G`ijduvon tuman davlat arxiv tarkibida tashkil etilgan.1965-yildan e`tiboran Vobkent tumanida alohida Davlat arxivi faoliyat ko`rsata boshlagan va turli yillarda davlat arxiv tarkibida Peshku tuman va Shofirkon tumanlari hujjatlari ham mavjud bo`lgan. Davlat arxivi direktorligi lavozimida birinchi bo`lib, Hakimova Xojar 1981- yilgacha faoliyat ko`rsatgan. 1981-yildan 1996 – yilgacha ushbu lavozimda Tangriyeva Ra`no , 1996-yildan 2001-yil dekabr oyigacha Karimov Abdullolar ishlab kelganlar. 2001-yilning dekabr oyidan boshlab hozirgi davrga qadar ushbu lavozimda Karimov Jamol Abdullayevich faoliyat ko`rsayib kelmoqda.
Vobkent tuman davlat arxivi 1997-yilgacha tuman Hokimligi huzurida faoliyat ko`rsatgan.
Vobkent tuman hokimining 1997-yil 12-iyun № 192-sonli qaroriga asosan davlat arxiviga Yuridik maqomi berilib, tumandagi banklarda alohida hisob raqami ochib faoliyat yuritishga , shuningdek arxiv huzurida xo`jalik guruhi tashkil etilib tumandagi faoliyatini olib borishga ruxsat berilgan.
O`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 5- apreldagi 101-sonli Qarori va shu asosdagi Vobkent tuman hokimining qaroriga asosan Buxoro viloyat davlat arxivi Vobkent tuman filiali Vobkent tuman davlat arxivi deb qayta nomlandi
Do'stlaringiz bilan baham: |