Режа:
I. Кириш.
II. Асосий қисм:
1. Wеb-саҳифа, Wеb-сайт, Wеb-сервер;
2. Интернет теҳнологияси ҳақида
3. Wеb-технология классификацияси;
4. Разметкали тиллар: HTML, XML, ХHTML, WМL;
5. Сценарийли тиллар. "Клиент-сервер" технологияси;
III. Хулоса.
Калит сўзлар: Wеb-саҳифа, Wеb-сайт, Wеb-сервер, HTML, XML, ХHTML, WМL, клиент-сервер технологияси.
Ишдан мақсад: Wеb-дастурлаш фани бўйича ишлаш жараёнида талабаларда билим, ишлаш кўникмаси ва малакаларини шакллантириш ва бу жараённи амалга оширишда талабаларга маълумот беришни ташкил қилиш.
КИРИШ.
Бугунги кунда Интернетнинг оммавийлиги ҳақида гапириш ўринсиз. Интернет ҳаётимизнинг бир бўлагига айланди, биз унинг хизматларидан ҳар куни фойдаланишга одатландик. Ҳозирда ихтиёрий инсон Wеb-технологияларнинг инсон ҳаётининг талим, коммерсия, сиёсат, кўнгил очар , … бўлакларига кириб борганлигини тасаввур эта олади ва унинг гувоҳи ва фойдаланувчисига айланмоқда.
Интернет турли хил инсонларни ягона мақсад билан бирлашишига сабаб бўлмоқда. Ҳамма Интернет тармоғидан бирор турдаги ахборот олишга ҳаракат қилади. Шундай вақтлар келадики, ҳужжатни Интернетда чоп этиш малакаси ёзув машинасидан фойдаланиш каби ҳар бир, ҳатто ўрта маълумотга эга бўлган инсоннинг қўлидан келади.
Мазкур қўлланма Wеb-ҳужжатларни яратиш, уларни Интернетда чоп этиш, Wеb-ҳужжатни кўркамлаштириш, қизиқарли ва ўзига тортувчи қилиб яратиш, вақти келса маълумотларми янгилаш каби вазифаларни ўргатишга мўлжалланган.
Дастлабки Wеb-саҳифалар жуда содда тузилишга эга бўлиб, улар матнни форматлаш ва гиперкўрсаткичлардан таркиб топган эди. Wеb технологиялар ривожланиши натижасида Wеb саҳифалар таркибида Plug-in дастурлар жойлаштирила бошланди, натижада Wеb саҳифаларга интер фаол хусусияти берилди. Wеb технологияларнинг ривожланишининг охирги натижаларидан бири бу cкрипт тилларидир (Script Languages). Уларни ишлатишдан мақсад Wеb серверининг ишини енгиллаштириш, хар-хил ишлар учун Wеb серверини безовта қилмасдан, бундай масалаларни фойдаланувчи компютерининг ўзида яратишдир. Wеb технологиясининг охирги эришган ютуқларидан бири динамик Wеb саҳифалардир. Динамик Wеb саҳифалар СGI дастурлар билан бевосита боғлиқ бўлиб, СGI дастурлар серверда жойлашган ва сервер имкониятларини ишлатувчи дастурлардир. Улар серверга келган сўровларни қайта ишлайди ва қайта ишлаш натижасида янги Wеb саҳифа ҳосил бўлади.
Wеb саҳифа Интернет тармоқларида жойлашган файллар тўплами бўлиб, уларни сони соат сайин кўпайиб бормоқда. Бу файлларда маълумотларни турли хилларини: матн, график, тасвир, видео, аудио маълумотларни учратиш мумкин. Бугунги кунда Wеb Интернет ресурслари ичида энг оммавийси ҳисобланади. Чунки, аввалдан тайёрланган Wеb саҳифа орқали тегишли маълумотларни тўлдириш фойдаланувчининг қанчадан-қанча вақтини тежаш имконини беради. Шу боис математика ва информатика йўналишида таҳсил олувчи талабаларга Wеb технологияларни алоҳида курс сифатида ўқитила бошланди.
Ушбу қўлланма камчиликлардан холи эмас. Бундан ташқари турли ўқув муассасаларида ўқув ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш бўйича турли хил тажрибалар тўпланган. Биз қуйида Wеb-теҳнологиянинг асосий тушунчалари билан танишиб чиқамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |