Калийли ўғитлар технологияси


Сувда эримайдиган қолдиқ ва тупроқли қўшимчалар



Download 1,58 Mb.
bet12/15
Sana06.03.2023
Hajmi1,58 Mb.
#916914
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
1407901265 58698

8. Сувда эримайдиган қолдиқ ва тупроқли қўшимчалар

Барча галоген қатламларда туз ҳосил бўлишига таъсир этадиган туз лой-тупроғи мавжуд. Қатламдаги лой туз кўлларининг гидрокимёвий режимини аниқловчи метаморфизация, доломитизация ва бошқа жараёнлар бўлиб ўтганлигини белгилайди. 1930 йилда С.А. Шукаров туз кўлларининг коллоид-кимёвий назариясини яратди. Ушбу назарияга биноан тузли ҳавзага киритилган тоғ жинсларининг нурашидан ҳосил бўлган алюмосиликат заррачалари алмашинув адсорбция хусусиятини намоён этади. Ютилган кальций натрий, калий, магний ионлари ёки аксинча, уни ўраб олган эритма ўртасидаги мувозанат ҳолатига қараб сиқиб чиқарилади.


Концентрацияни камайтириш ёки кўпайтириш натижасида мувозанатнинг бузилиши жараённи у ёки бу томонга йўналтиради.
Ca = алюмосиликат + MgSO4<> Mg = алюмосиликат + CaSO4
Ca = алюмосиликат + MgCl2 <> Mg = алюмосиликат + CaCl2 (2)
Na = алюмосиликат + KCl <> K = алюмосиликат + NaCl
Гипс иштирокида рапа суюлтирилганда жараён ўнгдан чапга йўналади, бу эса метаморфизация коэффициентини кўпайишига олиб келади; қуюлганда, аксинча, магний, натрий ва калий кальцийни сиқиб чиқаради. Катион алмашинуви натижасида кальций ва натрийси кам бўлган ва магний ва калий билан тўйинган алюмосиликатлар ҳосил бўлади. Катион алмашинуви билан бир қаторда ҳавзага рапа билан келиб тушаётган карбонат кальций ва бикарбонат коллоид заррачалари ва рапа орасидаги метаморфизация жараёни катта аҳамиятга эга.
Ушбу реакцияларни схема бўйича қуйидагича кўрсатиш мумкин.
2Ca(HCO3)2 + MgSO4 = CaMg(HCO3)2 + CaSO4 + 2H2O + 2CO2 (3)
2CaCO3 + MgSO4 = CaCO3 · MgCO3 + MgSO4 (4)
CaCO3 + MgSO4 = MgCO3 + CaSO4 (5)
2Ca(HCO3)2 + MgCl2 = CaMg(CO3) 2 + CaCl2 + 2H2O + 2CO2 (6)
2CaCO3 + MgCl2 = CaCO3 · MgCO3 + CaCl2 (7)
CaCO3 + MgCl2 = MgCO3 + CaCl2 (8)
Ушбу қайтар реакцияларнинг мувозанати эритмадаги тегишли тузлар концентрацияси ва температурасига боғлиқ. Улар доимий эритма алмашинувида охиригача боришлари мумкин.
Денгиз сувли сульфатли сувларининг метаморфизациясида бош жараён қуйидагича:
MgSO4 + Ca(HCO3)2 = Mg(HCO3)2 + CaSO4↓ (9)
xMg(OH)2 · yMgCO3 · 7H2O CaSO4 · 2H2O
Mg+ ва SO42- эритмадан олиб кетилади. Агар эритмага лойсимон модда таъсир этса, Na+ ва SO42-- қуйидаги схема бўйича бир пайтда йўқолиши мумкин:
Na2SO4 + Ca(ПК)тв = CaSO4 + Na2(ПК)тв (10)
CaSO4 · 2H2O
Метаморфизиция жараёни жуда секин ўтади ва унинг тузли ҳавзадаги сув таркибини ўзгаришидаги аҳамияти умумий минерализация қанчалик тез ошишига боғлиқ бўлади.
Карбонатларнинг магний сульфат билан ўзаро таъсири реакцияси доломитлашган оҳактош, доломит ва магнезитларни ҳосил бўлишига олиб келади. Карбонатнинг магний хлорид билан ўзаро таъсири натижасида ҳам доломит ёки магнезит ва кальций хлорид пайдо бўлади.
Парчаланмайдиган силикатлар жинсларнинг асосий оғирлигини ташкил этади. «Силикатли қолдиқ» таркиби барча горизонт жинслари учун доимийдир 50…60% SiO2, 11…15% Al2O3 ва 5…10% K2O ни ўз таркибида тутган силикатлар Na2O ва СаО нинг йўқлигида ёки кўп бўлмаган миқдорида MgO нинг доимий мавжудлиги билан характерли.
Тюбегатан конининг галоген қатлами кластик материал (нураган тоғ жинслари) қатламини ўз ичига олиб хусусияти бўйича лойтупроқ қатлами ёки кристаллараро қўшимчалардир.
Лой тупроқ қўшимчаларининг ашёвий таркиби – тузли лойнинг асосий материали – алюмосиликат ва карбонатлардир. Барча лойтупроқ қатламлар мумкин қадар карбонатлаштирилган бўлиб карбонатлар таркибида ҳар доим MgCO3 мавжуддир.
Эримайдиган қолдиқларнинг карбонат қисми доломитизациясининг юқори даражаси, тузларда кальций хлориднинг мавжудлиги, силикатли қолдиқларда MgO нинг СаО дан ва K2O нинг Na2O дан ортиқлиги – барча бу далиллар метаморфизация жараёнларининг жадал ўтиши шароитларида тузли қатлам шаклланиши тўғрисидаги тахмин билан мувофиқ келади.



Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish