МИРЗО УЛУГБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
қўлёзма хуқуқида
УДК 539.3
Каланов Азимхон Нодирович
Икки ўлчовли анизотроп жисмлар учун эластиклик назарияси масалаларини ечиш программа таъминоти
5А521904- ҲИСОБЛАШ МАШИНАЛАРИ, КОМПЛЕКСЛАРИ, ТИЗИМЛАРИ ВА ТАРМОКЛАРИНИ МАТЕМАТИК ВА ПРОГРАММА ТАЪМИНОТИ
М А Г И С Т Р
академик даражасини олиш учун ёзилган
ДИССЕРТАЦИЯ
Илмий рахбар:
ф.м.-ф.н., доц.
А.М. Полатов
Тошкент-2011
Мундарижа
Кириш
Боб I. Икки ўлчовли ортотроп жисм кучланганлик холатининг математик моделини яратиш
Икки ўлчовли масаланинг қўйилиши ва уни ечиш алгоритми
Мураккаб кўринишдаги икки ўлчовли соҳани дискретлаш
Чекли элементнинг эластиклик матрицасини тузиш ва хал қилувчи тенгламалар системасини яратиш
1.4. Чизиқли алгебраик тенгламалар системасини ечиш ва кўчланган холатини аниқлаш
Боб II. Икки ўлчовли ортотроп жисмларнинг эластиклик холатини автоматлаштириш
2.1. Масала ечишнинг асосий этаплари
2.2. Программа таъминотнинг модулларининг тавсифи
2.3. Дастурий таъминот мажмуасидан фойдаланиш йўриқномаси
Хулосалар
Адабиётлар
Илова
КИРИШ
Хозирги даврда компьютер технологияларининг жадал суратлар билан ривожланиши, янгидан-янги амалий масалаларни сонли ечишга имкон беради.
Аввалдан берилган хоссаларга эга бўлган янги типдаги композицион материалларни яратиш ва улардан ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида фойдаланиш долзарб илмий техникавий муаммолардан бири ҳисобланади. Ҳозирги кунда композицион материаллар турли соҳаларда, масалан, космонавтика, атом энергетикасида, самолётсозлик, машинасозлик, автомобилсозлик, қурилиш, медицина ва турли соҳаларда кенг фойдаланилмоқда.
Мазкур магистрлик диссертация, композицион материалларнинг бир типи, яъни икки ўлчовли ортотроп жисмлар кучланганлик холати аниклаш программа таъминоти яратишга бағишлаган.
Туғри туртбурчак кўринишидаги ортотроп жисм ташки куч таъсиридаги чизиқли деформацияланишини математик моделлаштириш ва уни сонли ечишга имкон берадиган дастурий таъминотини яратишга багишланган.
Яратилган магистрлик диссертация иши кириш қисми, икки боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар ва иловадан иборат.
Магистрлик диссертациянинг кириш қисми мавзунинг актуаллиги, жамиятимиз тарақиётига қўшадиган ҳиссаси, ҳалқ хўжалиги, иқтисодиётга ва бошқа соҳаларга қўшадиган улуши билан ажралиб турувчи икки улчовлик ортотроп эластик жисмларнинг кўчланганлик холатини ўрганиш масаласидан иборатдир.
Бу жараёнда қуйилган масаланинг математик моделини яратиши, масалани ечишда сонли усулларни танлаш, шунга мос бўлган алгоритмларни яратиш ва улар асосида программа таъминот яратиш масалалари такидланади.
Икки ўлчовлик ортотроп жисмларнинг кўчланганлик холатини аниқлаш учун ишлатиладиган математик моделини яратиш масаласи диссертациянинг биринчи бобида кўрилади. Бунда икки ўлчовлик ортотроп жисмнинг кучланганлик холатини акс эттирувчи математик моделини яратиш жараёнлари келтирилади. Сўнгра масаланинг қўйилиши ва уни чекли элементлар усули ёрдамида ечиш алгоритмлари келтирилади. Кейинги қадамда берилган икки ўлчовли мураккаб соҳани дискрет моделини хосил килиш масалалари кўрилади. Чекли элементлар усули ёрдамида масалани ечиш жараёнида учрайдиган чекли элементлар эластиклик матрицасининг коэффициентларини ҳисоблаш, улар асосида ҳал қилувчи тенгламалр системасини ташкил этиш, уни ечиш ва кучланганлик ҳолатининг параметрларини аниқлаш каби масалалар тахлил этилади.
Иккинчи боб икки ўлчовли мураккаб конфигурацияга эга булган ортотроп жисмнинг эластиклик холатини аниқлаш учун ишлатиладиган дастурлар мажмуасининг таркибий қисмлари келтирилади. Аввало дастурий мажмуанинг умумий тузулиши тахлил қилинади. Сўнгра дастурий мажмуанинг модуллари тавсифи келтирилади. Якуний қисмида дастурий мажмуани ишлатиш бўйича йўриқнома ва тест мисол натижалари келтирилади.
Хулосада магистрлик диссертатциясида олинган асосий натижалар санаб ўтилади.
Фойдаланилган адабиётлар қисмида диссертатция тайёрлаш жараёнида фойдаланилган илмий адабиётлар руйхати келтирилган.
Иловада дастурий таъминотнинг листингги келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |