Каланов Азимхон Нодирович Икки ўлчовли анизотроп жисмлар учун эластиклик назарияси масалаларини ечиш программа


N2- сферада ҳосил бўлган чекли элиментлар сони



Download 404,5 Kb.
bet8/10
Sana13.06.2022
Hajmi404,5 Kb.
#665499
TuriПрограмма
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Калонов1

N2- сферада ҳосил бўлган чекли элиментлар сони;
N4- дискрет моделдаги умумий тугун нўқталар сони ;
N3- дискрет моделдаги умумий чекли элементлар сони;
LS- ҳосил буладиган тенгламалар системаси ҳар-бир сатридаги нолга тенг бўлмаган элементлар сони;
MT [1..n3, 1..4]-дискрет моделдаги ҳар-бир чекли элементлардаги тугун нуқталар
номерлари;
HP [1..n4, 1..2]- дискрет моделдаги ҳар-бир тугун нўқтанинг координатлари массиви.
Ҳосил булган маълумотлар мажмуаси қаралаётган уч улчовли жисмнинг дискрет модулини ифодалайди. Бу маълумотлар махсус тузилган “Discrn.dat” файили ёрдамида сақланади.
Навбатдаги модул mod 2.1 ва mod 2.2 лардан ташкил топади. mod 2.1 модели ёрдамида жисмнинг физика-механик парамертлари (Пуассон коэффициентлари, эластиклик ва силжиш модуллари) киритилади. Шунинг билан бирга жисмга таъсир қилувчи ташқи кучлар ҳам киритилади. Киритилган маълумотлар асосида эластиклик матрица коэффициентлари ва “ mat-uprug.dat ” файили хосил қилинади. mod 2.2 модулнинг асосий мақсади жисмнинг умумий ҳал қилувчи тенгламалар системасини тузишдан иборат. Бу жараён махсус кетма-кетлик асосида бажарилади. Zakrb модули дискрет модулидаги тугун нуқталарида силжишлар кўринишдаги чегаравий шартлар мавжудлигини текширади. Бу модул барча тугун нуқталарини таҳлил қилиб чегаравий шартларни аниқлайди.
Бу модул учун қўйидаги бошланғич маълумотлар ишлатилади:
N4- дискрет моделдаги умумий тугун нўқталар сони ;
HP [1..n4, 1..2]- дискрет моделдаги ҳар-бир тугун нўқтанинг координатлари массиви.
Бу модул учун натижавий маълумот сифатида
NZ [1..N4]- массиви ишлатилади.
Унинг элементларининг қийматлари қўйидаги маънога эга:
1 – агар нўқтанинг силжиши ОХ йўналиш буйича нолга тенг бўлса
( u = 0 );
2 - агар нўқтанинг силжиши ОY йўналиш буйича нолга тенг бўлса
( = 0 );
3 - агар нўқтанинг силжиши ОX ва OY йўналишлар буйича нолга тенг бўлса
(u = 0, = 0 );
bmre 4 модули дискрет моделининг ҳар-бир чекли элементлари учун ҳал қилувчи тенгламалар системаси коэффициентлари ва ташқи кучларга мос килувчи вектор элементларини ҳосил қилади.
Бу модул учун бошланғич маълумотлар сифатида жисмнинг дискрет моделига оид бўлган маълумотлар ишлатилади:
AH [1..4, 1..4] – аппроксимацияловчи форма функцияси коэффициентларидан иборат булган массив;
M5 [1..5, 1..4] – чекли элементнинг икки улчовли фазога нисбатан жойлашувини аниқловчи массив;
MM [1..N3] – ҳар-бир чекли элемент учун икки ўлчовли фазога нисбатан жойлашуви кодини аниқловчи массив;
Жисмнинг физика-механик параметрларини “ mat-yprug.dat ” файл орқали аниқлайди;
MT [1..n3, 1..4]-дискрет моделдаги ҳар-бир чекли элементлардаги тугун нўқталар
номерлари;
HP [1..n4, 1..2]- дискрет моделдаги ҳар-бир тугун нўқтанинг координатлари
массиви.
bmre 4 модулининг натижавий қийматлари сифатида C [ 1..U*V, 1..U*V ] – массиви коэффициентлари ва ҳар-бир тугун нуқталардаги ташқи кучни ифодаловчи J [ 1..U*V ] вектори элементлари хосил бўлади.
Бу маълумотлар асосида mod 2.2 модулида дискрет моделининг жами мавжуд булган тугн нуқталари учун глобал мустаҳкамлик матрицаси ва ташқи кучлар вектори коэффициентлари хосил бўлади. Глобал тенгламалар системасининг матрицаси коэффициентлари симметрик ва ленталик хусусиятига эга бўлгани учун бу матрицанинг фақат диоганалдаги ва ундан юқорида жойлашган коэффициентлари сақланади. Глобал тенгламалар системаси ва ташқи куч векторининг коэффициентлари мос равишда “MKK11.MKE” ва “MRR1.MKE” файлларда сақланади.
Навбатдаги қадамда бажариладиган амаллар икки қисмдан иборат. mod 3.1 модули ёрдамида чизиқли алгебраик тенгламалар системасининг коэффициентларини иккита қуйи ва юқори учбурчак матрицалари кўпайтмалари кўринишига ўтказиш учун ишлатилади. Яъни, тенгламалар системаси квадрат илдизлар услуби билан ечилганлиги учун, бу услубнинг формулалари ёрдамида А матрица иккита ва S матрицалари кўпайтмаси ёрдамида аниқланади. Ҳосил булган натижаларни “ MATR_G.MKE” файили ёрдамида сақлайди. Бу файл учун бошланғич маълумот сифатида қўйидагилар ишлатилади:
“MKK11.MKE” файлдаги глобал матрица коэффициентлари.
Натижавий маълумотлар сифатида учбурчакли S матрицасининг коэффициентлари ишлатилади ва “ MATR_G.MKE” файлда сақланади.
mod 3.2 модули квадрат илдизлар усули асосида глобал тенгламалар системасини ечиш учун ишлатилади ва натижалар “FILE_REZ.DAT” файлида сақланади.
Бошланғич маълумот сифатида:

  • “ MATR_G.MKE” файлда сақланган S матрицаси коэффициентлари;

-“MRR1.MKE” файлдаги ташқи кучлар векторининг коэффициентлари;
-“MKK11.MKE” файлдаги глобал матрица коэффициентлари.
Натижавий маълумотлар сифатида жисмнинг дискрет моделидаги тугун нўқталари силшининг уч ўққа тушурилган проекцияларининг қийматлари ҳосил булади ва улар “FILE_REZ.DAT” файлига ёзилади.
Навбатдаги mod 4 модули жисм дискрет моделининг тугун нўқталари силжишлари асосида жисмнинг ихтиёрий нўқтасидаги силжиши, деформацияси ва кучланганлик векторларини аниқлаш учун ишлатилади.
Натижа махсус файл ёрдамида сақланади.
Бу модул учун бошланғич маълумот сифатида қўйидагилар ишлатилади:

  • тугун нўқталаридаги силжиш қийматлари;

  • жисмнинг физика-механик параметрлари.

Модулнинг ишлаши натижасидаги ҳосил булган қийматлар “NDS.TXT” махсус файлда сақланади.
Навбатдаги ва якуний жараён, олинган натижаларни таҳлил қилишни қулай кўринишга келтириш учун уларни визналлаштиришдан иборат. Унинг учун ҳар-хил ранглар ёрдамида жисмнинг кучланганлик холатини тасвирлаймиз ва экранда намойиш этамиз.
Хосил қилинган дастурлар мажмуаси IBM PC русумидаги компютерларда TURBO PASCAL 7.0 муҳитида ишлатилади ва 1Мбайтдан юқори оператив хотира талаб қилади, 20 Мбайтдан кам булмаган қаттиқ диск, EGA/VGA ва ундан яхши монитор талаб қилади.



Download 404,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish