КАФОЛАТ ХАТИ
Биз Самарқанд вилояти Оқдарё тумани “Янгиҳаёт ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Б.Нурбоев Махалла раиси Т.Тўраев хамда Махалла раисинингхотин қизлар масалалари бўйича ўринбосари Н.Қиличева ўз хизмат фаолиятимиз давомида зарур бўладиган амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таништирилдик ва мазкур ҳужжатлар бизга тақдим этилди.
Шунингдек, махалла худудимиз хонадонларида истиқомат қилувчи барча 30 ёшдан юқори аёлларни тўлиқ хатловдан ўтказдик ва барча аёлларни хатловда тўлиқлигича қамраб олинди.
ХОТИН-ҚИЗЛАР МУАММОЛАРИНИ ТИЗИМЛИ РАВИШДА ХАЛ ЭТИШ, УЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧАРЕСПУБЛИКА КОМИССИЯСИ КЕНГАЙТИРИЛГАН ЙИҒИЛИШИНИНГ 8-СОНЛИ БАЁНИГА АСОСАНИжтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларни ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, уларга давлат томонидан манзилли тарзда кўмаклашиш тизимини жорий қилиш мақсадида маҳаллабай «Аёллар дафтари»га 30 ёшдан ошган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар киритилмоқда:
ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар (бандлиги таъминланмаган, ишлаш истагида бўлган, бироқ даромад манбаига эга бўлмаган хотин-қизлар)
7 нафар;
тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар (бандлиги таъминланмаган, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган хотин-қизлар)
6 нафар;
боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар (боқувчиси бўлмаган (вафот этган, жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган, руҳий касал, I-II гуруҳ ногиронлиги бўлган, бедарак йўқолган, никоҳи бекор қилинган) эҳтиёжманд хотин-қизлар) 6 нафар;
ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар (меҳнатга лаёқатсиз, ўзгалар парваришига муҳтож хотин-қизлар)
8 нафар;
нотурар жойларда яшайдиган эҳтиёжманд хотин-қизлар (доимий яшаш учун турар жойи бўлмаган, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизлар)
1 нафар;
қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди бор, эҳтиёжманд хотин-қизлар (ногиронлиги бўлган фарзандини парваришлашга ўзини бағишлаган ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар)
2 нафар;
Жами 30 нафар махалла аёллари “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилмоқда.
Аёллар дафтарига 6 тоифа асосида киритилган хотин-қизлар маълумоти тўғрилигига хамда махаллада шу тоифаларга кирувчи хотин-қизларнинг дафтар рўйхатидан қолиб кетмаганлигига кафолот бераман.
Берилган ваколатимиз доирасида нотўғри киритилган маълумотларимиз учун Меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда чора кўрилишига розилигимизни тасдиқлаймиз.
“Янгиҳаёт ” МФЙ раиси: Т.Тўраев
“Янгиҳаёт ” маҳалла
фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари: Н.Қиличева
“Янгиҳаёт ” МФЙ ҳоким ёрдамчиси: Б.Нурбоев
Do'stlaringiz bilan baham: |