Кафедраси “Қурилиш ишлаб чиқариши технологияси”



Download 0,52 Mb.
bet2/5
Sana08.04.2023
Hajmi0,52 Mb.
#925786
1   2   3   4   5
Bog'liq
КЖТ фанидан 2008 каб курс ишига У.К (2)

К И Р И Ш


Ушбу «Қурилиш ишлаб чиқариш технологияси» фани дастури «Бино ва иншоотлар қурилиши» йўналиши бўйича бакалавр - қурувчиларни тайёрлашда бино ва иншоотлар қурилиши курси сифатида билимини ошириб, қурилиш жараёнлари технологияси ва мажмуаларининг таснифи, уларнинг тузилиши ва ҳисоблаш услублари, фан тарихи ва ривожининг тенденцияси, истиқболи ҳамда республикамиздаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижалари ва худудий муаммоларнинг қурилиш соҳасида ишлатиладиган қурилиш машиналари воситалари истиқболига таъсири масалаларини қамрайди.





  1. Курс иши таркиби

Курс лойиҳаси мавзулари бевосита қурилиш ишлаб чиқаришидаги технологик жараёнларга боғлиқ ҳолда, аниқ бир бино ёки иншоот қурилиши шароити учун белгиланади. Курс лойиҳасининг мавзулари умумий талабалар сонидан 20 – 30 % кўпроқ қилиб олдиндан тайёрланади. Ҳар бир талабага шахсий топшириқ берилади.


Курс лойихасини бажариш учун қуйидаги топшириқлар берилади.

  1. Хандиқ (катлаван) ўлчамлари; А- м.

Б- м
Н= м.



  1. Грунтнинг тури ___________

3. Тупроқни ташиш масофаси (км)___________
4. Йўл қопламасининг тури _________________

Курс лойиҳаси объекти сифатида барпо этиладиган бино ёки иншоотларни маълум шароитларида ишлатиладиган бирор илғор техника ва технологиялар хизмат қилади. Аниқ бир шароитлар учун мос келувчи технология тури машина ва механизмларга асосланган ҳолда танланади, ҳисобланади ва техник-иқтисодий жиҳатдан вариантли таққослаб баҳоланади. Курс лойиҳасининг ҳисоб-график ишлари асосан замонавий компьютер дастурларида бажарилади. Курс лойиҳасининг график қисми 1ёки 2 та А2 форматдаги чизмадан иборат бўлиб, тушунтириш хати 20 – 25 бет компьютерда 14 шрифтда 1 интервалда ёзилиши керак.


1.1. Тушунтириш хатининг таркиби:


Тушунтириш хати А-IV формат (300х210 ммли оқ қоғоз) ни бир томонига ранг билан езилиши керак.


Ёзув қоғознинг чап қисмидан 30 мм, ўнг қисмидан 5 м, юқоридан 20 мм, остки қисмидан 20 мм чегара қолдириб ёзилади.
Тушунтириш хати қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • белгиланган тартибда титул варағи;

  • студентга берилган курс ишидан топшириқ;

  • мундарижа;

  • услубий қўлланма бўлимлари асосида бажариладиган хисоблаш қисми;

  • фойдаланган адабиётлар рўйхати.

I.2. Курс ишининг чизма қисми таркиби


1 та ёки 2 та А-II формат ватман қоғозга қуйидагилар чизилади:


а) 1:100, 1:200, 1:500 масштабда хандиқ режаси ва уни бўйлама ва кўндаланг кесимлари
б) 1:100, 1:200, 1:500 масштабда эксковатор иш жойи (забой) режаси
в) ер ишлари учун мехнат сарфи, иш хақи жадвали хамда шу асосида тузиладиган ишларни бажариш графиги
г) ишни олиб бориш учун технологик кўрсатмалар
д) хандиқдан қазилган ошиқча тупроқларни кавалъерга ташиш учун автомобилланри харакат қилиш схемаси.
е) меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда техника хавсизлиги ҳақидаги кўрсатмалар.
ж) материал техника ресурслар жадвали ҳамда асосий ер қазувчи ва қазиб ташувчи машиналарни қисқача техник кўрсатчилари
з) иш бажариш бўйича техник иқтисодий кўрсаткичлари.



Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish