7-маъруза
Мавзу: Материалларни ва чиқиндиларни пневматик транспорт қилиш
Режа:
Пневматик транспорт тизимлари ҳақида умумий маълумот
Цех миқесидаги ёғоч чиқиндиларини пневмотранспорт тизимлари
Цехлараро материаллар ва ёғоч чиқиндиларни пневмотранспорт тизимлари
Пневмотранспорт тизими учун асосий ускуна ва ҳаво қувурлари
Пневмотранспорт тизимини ҳисоблаш
1. Пневматик транспорт тизимлари ҳақида умумий маълумот
Ҳаво билан дарслашган материалларни заррачаларни ва чиқиндиларни ҳаво қувурларда харакатга келтириш пневмотранспорт деб аталади.
Пневмотранспорт тизимлари кўп ишлаб чиқариш корхоналарга қулланади, масалан пахта тозалаш ускуналарда, текстиль фабрикаларда, металлни қуйиш жараёнида, ёғочсозлик корхоналарда ва бошқаларда.
Пневмотранспорт тизимларини қўллаш яхши натижа беради, иш жойларда чанг миқдорини камайтиради, хоналарни тозалашни енгиллаштиради. Улар бир вақтда сўриб чиқариш тизимни вазифасини бажаради.
Пневмотранспорт тизимларини камчили-намланган, каттароқ ўлчамли, ёпишқоқ чиқиндиларни транспорт қилиши мумкунмаслиги. Бундан ташқари ускуналарни тезда ишдан чиқиш, сабаби абразив моддалар бўлганда ҳаво қувурлари тезда едирилади.
Пневмотранспорт тизимлари вазифасига кўра цех миқёсида ва ташқи (цехлараро) бўлади. Босим йўқолишига кўра пневмотранспорт тизимлари паст босимли (ΔР≤5000Па), ўрта босимли (5000<ΔП<20000 Па) ва юқори босимли (ΔР>20000 Па) бўлади.
2. Цех миқесидаги ёғоч чиқиндиларини пневмотранспорт тизимлари
Цех миқесидаги пневмотранспорт тизимлари учта схемадан бири бўлади.
Универсал пневмотранспорт тизимлари магистрал коллекторли, юзаси ўзгармас, ичида лентали транспортерли бажарилади (1 расм). Ўрнатилган вентиляторлар коллекторни узунлиги бўйича бир хил разрежение хосил қилади.
16-расм. Магистрал коллектори универсал пневмотранспорт тизимини схемаси.
Станколардан чиқиндиларни чиқазиб олиш учун коллекторга тўғри бурчак кўринишида ҳаво қувурлар уланади.
Коллекторни ичидаги ҳавони харакат тезлиги кичик бўлган учун чиқиндилар учиш холатда оғирлиги туфайли бўлмидилар ва транспортерни юзасига тушиб қабул қилиши ускунага йўлланадилар, транспорт тезлиги билан циклонга йўналтириладилар ва унда ҳаводан ажранадилар.
Универсал тизимини афзаллиги - бу магистрал коллекторга янги станокларни улаш мумкинлиги ёки асосий қисмини ўзгартирмаган холда бошқа жойга суриш.
Коллекторни узунлиги бўйича разраяжение бир хил бўлганлиги учун коллекторга уланган тармоқлар босимни фарқи бўйича бир шароитда бўладилар.
Енгиллаштирилган универсал тизимлари коллектор – тўпламчилар кичик гуруҳ станокларга (битта коллектор – тўпламчига ўнтагачан станок уланиш мумкин) хизмат қилиш учун. Шу тизимларни схемалари 2 расмда келтирилган ва 3 расмлардан коллектор тўпламгичлар келтирилган. Шароитга қараб иккита ёки бир нечта коллектор тўпламгичларни битта вентиляторга улаш мумкин.
17-расм. Йиғувчи коллекторли универсал пневмотранспорт тизимини соддалаштирилган схемалари
|
18-расм. Йиғувчи коллекторлар.
а) ЛТА горизонтал турли; б) ММСК-2 горизонтал турли; в) “люстра” турли; г) йиғувчи қувур пастда жойлашга “люстра” турли
|
Кўпшохли ҳаво қувурла тизимлари (4-расм) кичик ёғочга ишлов бериш мастерскойларда қўлланади (станокларни сони ундан хам). Этиб ўтиш керак бундай мастерскойларда хам коллектор-тўпламгич тизимидан фойдаланиш яхшироқ, чунки кўп шохли қувурли тизимида станоклар яна ўрнатилса, ёки уларни жойини ўзгартирилса ҳааво тақсимланиши ўзгаради, айрим тармоқларда камаяди ва уларда чиқиндиқлар тўпланиб қолада ва бутун тизимни ишига таъсир этади.
20000>
Do'stlaringiz bilan baham: |