2. Ҳаво алмашинувни ҳисоблаш усуллари
Умумий ҳисоблаш усули. Бу усул лойиҳалашда энг тарқалган усул ва меъёрий хужжатларга киритилган. Йиллар давомида ўтказилган назарий ва экспериментлар натижалар асосида олмилар В.В.Батурин, С.Е. Бутаков, П.Н.Каменев, В.Н. Талиев ва бошқалар яратилган.
Ҳонани нисбий иссиқлик қуватига, хонани (ёки бинони) баландлигига, ташқи ҳавони ҳароратига ва шамолни харакат тезлигига қараб учта усулдан биттасиини танланади.
Гравитация кучлар таъсирида бўлган аэрация. Агарда Пви≤0,5ҲΔρг бўлганда шамолни таъсирини ҳисобга олмаслик мумкин. Бунда шамолни ортикча босими максимал гравитация босимни ярмисидан кам. Бу ерда Пви паст қатордаги аэрацион тирқишларни ўқидаги шамол босими
бу ерда: Рви– шамол босими, Па;
Н – ҳаво кириш ва ҳаво чиқиш тирқимларни ўқи орасидаги вертикал масофа, м;
Δρ – ташқи ва ички ҳавони зичлигини фарқи, кг/м3;
г- оғирли кучни тезлиги;
- шамол йўналиши тарафидаги тўсиқни юзасидаги аэродинамик коэффициенти;
– бинони орқа тарафидаги тўсиқни юзасидаги аэродинамик коэффициенти
вТ - шамолни тезлиги, м/с
Фақат шамол таъсирида бўлган аэрация. Бунда Пви≥10ҲΔρг
Бу хол хоналарда иссиқлик ажралмаган холда содир бўлади.
Гравитация кучлар ва шам босими биргалашда таъсир бўлган аэрация.
Бунда 0,5ҲΔρг <Пви< 10ҲΔρг
Ҳисоблаш вариантларни фарқи асосан ҳисобий босимни фарқини аниқлашда.
Аэрацияни ҳисоблашда тўғри ёки тескари масала бўлиши мумкун.
Тўғри масала. Хоналарда аэрацияни таъминлаш учун керак бўлган оралиқларни юзаси бинони ойналарини юзасина анча кам бўлиши керак. Хонани ичидаги босим Ро белгиланади ва хонага кирадиган ҳаво сарфи Жк ва хонадан чиқарадиган ҳаво сарфи Жр маълуш бўлганда аэрацион оралиқларни Фк ва Фр юзаларини аниқланади.
Тескари масала - аэрацион оралиқларни юзаси маълум бўлганда хонадаги ҳаво алмашинувни ҳисоблаш. Ҳисоблашни мақсади – минимал юзани аниқлаш. Масалани ечиш учун Фк ва Фр юзаларни аста белгиланади ва ҳисобий ҳаво алмашувни таъминлаш учун ҳавони ички босимини Ро танланади. Саноат биноларни аэрациясини ҳисоблаш учун адабиётларда формулалар келтирилган. Бунда хонага кирувчи ҳавони хароратини ташқи ҳавони ҳароратига тенг қилиб олинади. Чиқарувчи ҳавони ҳароратини аниқлаш жуда мураккаб ва вентиляцияни муамоси. Бу харорат кўп факторларга боғлиқ - бу хонани нисбий иссиқлик қуввати, жихозларни жойланиши, хонани баландлаш, ҳаво кириш ва ҳаво чиқиш тирқишларни бир бировига нисбатан жойланиши, йил фасли ва бошқалар. Шунинг учун хароратни аниқлаш учун эмпирик коэффициент м билан фойдаланади, бу хароратларни фарқини нисбати
Ҳонадан чиқиб кетаетган ҳавони ҳарорати
бу ерда: - иш зонадаги ҳавони харорати, оС
- ташқи ҳавони харорати, оС
– чиқиб кетаетган ҳавони харорати, оС
Хонани ўртача баландлик бўйича хароратини иш зонадаги ва чиқиб кетаетгна ҳаволарни ўртасини қабул қилиш мумкин
Тб=0,5(ти.з.+тр)
Бир пролетли саноат бинони аэрациясини ҳисоблаш учун куйидаги маълумотлар берилган бўлиши керак: хонага ажралиб чиққан зарарликлар миқдори, бинони баландлиги Нб, ҳаво кириш ва ҳаво чиқиш тирқишларни ўқиш баландлиги, аэродинамик коэффицинтлари ки, сарф коэффииценти уи ёки махаллий қаршилик коэффицентлари ζи, иш зонадаги ти.з ва ташқи ҳавони хароратилари, ташқи ҳавони харакат тезлиги ва механик вентиляцияни дебаясиси ΔГмех.
Хисобатни бажариш кетма кетлиги
Чиқиб кетаетган ҳавони ҳароратини аниқлаш тр – коэффициент м-ни сони бўйича
Хонани хароратини аниқлаш ту
Ҳаволарни зичлигини ρТ, ρр, ρу аниқлаймиз
Хар бир тирқишни ташқидаги босимни аниқланади
Талаб этилган ҳаво алмашинувни аниқлаш
Хонани ташқи ҳаво билан боғликлик ҳисобий схемасини тузиш (1 расм)
Ҳаво кирувчи ва ҳаво чиқувчи тирқишларни юзалини аниқлаш
6-расм. Саноат бинони вертикал қирқими (а) ва бинони ташқи ҳаво билан боғлиқлик схемалари Р4>П0>П2 (б) ва П3<П0 (в) бўлганда ҳавони йўналишини кўрсатилган.
3. Кўп оралиқли ва кўп қаватли биноларни аэрацияси
Кўп пролетли (икки, уч ва бошқа) биноларни аэрациямси ва кўп қаватлари икки ва ундан кўп бўлган биноларни аэрацияси мураккаб мухандислик масаладир. Ташқи ва ички тўсиқларда жойлашган тирқимлардан ўтган ҳаво сарфи ва йўналиши биргаликда таъсир этган иссиқлик шароитлар бир бирови билан боғлиқ хоналарда ва ташқи шароит билан аниқланади, хамда биноларни формасидан, хоналарни бир бирови билан уланишига боғлиқ.
Умумий холда куп пролетли ва кўп қаватли биноларни аэрациясини ҳисоби иссиқлик ва ҳаво балансларни тенгламаларни ечишдан иборатдир (бир хона учун иккита тенглама) натижада ҳисобий аэрацион ҳаво миқдорлари аниқланади (кирувчи чиқувчи).
Кўп пролетли ва кўп қаватли бинони аэрация ҳисоби жуда қийин бўлгани учун, ЭХМни қўллаш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |