Назорат саволлари:
Юк кўтариш механизмлари
Юк кўтаришга мўлжалланган машина ва механизмлар
Дамкратлар турлари
Чиғириқ ва талларнинг қўлланилиши
Стрелали кранлар турлари
Юк кўтариш машиналари ишчи жихозларининг турлари
Юк кўтариш машиналарининг иш унумдорлиги хисоби.
8. Стрелали кранлар турлари
9. Автомобил кранлари ва уларнинг турлари
10. Кўприкли кранларнинг қўлланилиши
11. Юк кўтариш машиналариниг иш унумдорлиги ҳисоби
Маъруза № 11
Тош материалларини казиб олиш ва кайта ишлаш машина.
тош майдалаш машиналари
Режа.
Таянч сўзлар: тош, перфератор, майдалаш, тош майдалаш машиналари, эзиш, уриш, жағли, конусли, ғилдиракли тош майдалигичлар, саралаш, майдалаш, сараловчи заводлар, қурилма.
Режа:
Тош материалларни кайта ишлаш машиналар.
Тош материалларни майдалаш усуллари.
Тош майдалаш машиналари ва уларнинг турлари.
Майдаловчи сараловчи қурилма ва заводлар.
Йул курилишидаги хар хил турдаги йул устки катламлари учун зарур булган тош материалларини куп кисми тош конлари - карьерларни очик усулда казиш йули билан олинади. Ер массивда жойлашган курилиш тошларини олиш ишларига, портловчи модда урнатиладиган шпура ва бургали кудукларни ковлаш, тош турларини портлатиш, бир улчамлиларини майдалаш, карьердан портлатиб олинган тош жинсларини транспортга юклаш ва ташиш кабилар киради. Карьерлардаги бургали кавлаш ишларини бажариш пневматик перфораторлар (кавловчи болгалар) ва бургалаб тоблайдиган станоклар ёрдамида амалга оширилади. Кавловчи болгаларни чукурлиги 5-7 мм ва диаметри 74 мм гача булган шпура, станоклар чукурлиги 10-300 м ва диаметри 75 мм дан катта булган кудуклар кавлаш учун ишлатилади. Тош карьерларини кудуклар кавлашда одат буйича 30 м гача бургаланади. Кавлаш куйидаги операциялардан иборат: турларни бузиш, уни булакларини катта массивдан ажратиш ва бузиб олинган булакларни кудукдан олиш.
Понасимон асбоб киска вакт ичида бериладиган куч-уриш ёрдамида кудукни уки буйлаб йуналтирилади. Урилгандан сунг асбоб бироз кутарилиб, маълум бурчакка бурилади ва урилаётган ерни янги жойига урилади. Аста-секин уриш натижасида тош жинси синиб очик томонга ажралиб чикади. Ажралиб чиккан тош жинси кудукдан олинади. Уруш-бурама усулида казиш кул перфораторлари ва арконли уриб кавлайдиган станоклар ёрдамида амалга оширилади. Перфоратор пармаловчи болга куринишига эга булиб, сикилган хаво ёки сикилган суюк лик билан ишлайди, хамда пармани буриш механизми билан таъминланган. Ишлатилиш шароити ва урнатилиш тури буйича кулда ишлатиладиган, телескопик ва устунлик перфораторлар булади. Перфоратор цилиндрдан иборат булиб, унда хаво таркатувчи курилма оркали бериладиган сикилган хаво ёрдамида поршен-болга харакат килади. Ишчи юриш охирида поршень-болга пармани дум кисмига келиб урилади. Хаво таркатувчи курилмани клапанли ёки золотникли булади.
Перфоратор курсаткичларини асосий хисоби.
Ишчи жараённи асосий тавсифи ва перфораторларни кулланилиш сохаси кувват булиб, бир маротаба уриш энергияси ва вакт бирлигидаги урилишларни такрорланиши оркали аникланади.
Перфоратор куввати (кВт)
V=An/1000,
бу ерда А - поршенни ишчи юришида ривожланадиган кинетик энергия, Дж, Ақmv2/2 (m- поршен уриши такрорланиши, n қ30-40 Гц.
Шартли равишда, ишчи юриш вакти tn ни эркин юриш вакти tэ га аникланиши мумкин.
n=1(tn - tn)қ1/(2 t)
Поршенни текис тезланувчан харакатида тезланиши, м/с2.
а=р/m=рpД2 , (Р - поршенга таъсир килувчи куч, Н; р-хавони босими, Па; Д-поршен диаметри, м).
Тенгламага а ни кийматини куйиб, поршен уриш такрорланиши (Гц) айланиш учун тенглама олинади:
Демак, перфоратор поршенини уриш такрорланишини кучайтириш учун юриш S ва масса m ни камайтириш ва поршен диаметрини катталаштириш хисобига эришиш мумкин. замонавий перфораторларда нисбат мавжуд Д/S»2.
Майдаланаши бу каттик материал булакчаларини улчамини бошлангич йириклигидан зарур булгунгача аста-секин камайтириш жараёнидан иборат. Майдаланган тош ишлаб чикаришда майдаланиш натижасида тайёр махсулот олинади. Бошка холатларда ушбу жараён тайёрлов кисми булиб, кейинчалик кайта ишланилади, масалан, цемент ишлаб чикаришда. Материал булакларини бошлангич ва натижавий йириклигига караб, майдалаш жараёнини асосий икки хил тури булади: майдалаш ва ун килиш. Охирги махсулотни улчамига караб куйидагича булинади: майдалаш-йирик (булаклар улчами 100-350мм), уртача (40-100мм), майда (5-40мм), ун килиш-купрок (заррачалар улчами 5-0,1мм), ингичка (0,1-0,05мм), урта ингичка (0,05мм дан кам).
Купгина курилиш материаллари ишлаб чикариш учун хом-ашъё булиб тог жинслари хизмат килади. Кайта ишлайдиган ишларни техник курсаткичларига таъсир килувчи асосий физика-механик хоссаларини куйидаги тавчифлар аниклайдилар: мустахкамлик, муртлик, абразивлик, йириклилик, зичлик, солиштирма огирлик.
Мустахкамлик тог жинсини ташки юкламага ва бошка сабабларга кура пайдо буладиган ички кучланиш натижасида бузилишга каршилик курсатиш кобилияти.
Сикилишдаги мустакилик ченараси (Мпа)
sс=Р/Г
бу ерда Р-бузувчи куч, Н; Г-кундаланг кесим юзаси, м2.
Материални майдалаш учун етарли булган энергия, куп омилларга боглик: мустахкамлик, муртлик, бошлангич материални бир жинслилиги, уни намлиги, улчами, тузилиши, булакларни узаро жойлашиши, майдалаш усуллари, машинани ишчи тозасини холати ва бошкалар.
Майдалашга сарфланадиган энергияни сарф килиш даражаси билан майдаланадиган материалларни физика-механик хоссалари ва натижавий махсулотни курсаткичлари уртасида урнатиладиган аналитик богланишлар тахминий тавсифга эга.
Майдалаш учун зарур булган энергияни аниклаш учун бир нечта гипотезалар ишлаб чикилган: биринчиси энергияни янги хосил булган юзаси пропорционаллиги тугрисида гапиради (майдалашни биринчи гипотезаси - юзалар гипотезаси); иккинчиси - энергияни хажмлар ёки майдаланган булаклар массаларига пропорциналлиги тугрисида (иккинчи гипотеза - хажмларники); учинчиси- узаро мослашган гипотеза, майдалаш энегриясини майдаланагн булакчаларда хосил булган хажм ва юзаларга пропорционаллиги тугрисида.
Материаларни майдалаш учун белгиланган машиналарда, белгиланиши ва ишлаш тартиби буйича, бузишни куйидаги услублари куланилади: эзиш, уриш таъсири булиш, синдириш, ишкалаб синдириш.
Тошмайдалагичлар иш тартиби буйича куйидагиларга булинади: жагли, бунда материал эзиш, ёриш ва кисман ишкалаб синдириш икки плита - жаг орасида, уларни вакти-вакти билан якинлашиш ёрдамида майдаланади; конусли бунда материал эзиш, синдириш ва кисман ишкалаб синдириш ёрдамида иккита конусли юза оралигида, биттаси иккинчисига нисбатан эксцентрик харакат килиш хисобига узлуксиз майдаланади; цлиндрик гилдиракли материал иккита карама-карши айланаётган цилиндр гилдираклар орасида эзиш хисобига майдаланади; уриб ишлайдиган, улар уз навбатида болгали ва роторли буладилар; болгали тош майдалагичларда материал, асосан шарнирга урнатилган болгаларни уриш кучи хисобига майдаланса, роторли тош майдалагичларда роторга мустахкам урнатилган урувчи - балларни уриш хисобига майдаланади, хамда материални кайтарувчи плиталарга ва узаро урилиш хисобига майдалашга эришилади.
Жагли тош майдалагичлар йирик ва урта майдалаш учун ишлатилади. Жагли тош майдалагич ишлаш тартиби куйидагилардан иборат. Пона куринишига эга булган майдалаш камерасига майдаланиши зарур булган материал туширилади. Майдалаш камераси 2 та юзадан иборат, уни биттаси куп холатда кузгалмас, иккинчиси кузгалувчан булади.
Майдалаш камерасини понасимон куринишга эга булиши йирик материалларни юкорида, майдасини пастга жойлашишига имкон беради. Харакатланувчи юза вакти-вакти билан харакатланмайдиганга якинлашиб туради. Жагларни якинлашганида (сикилиш йули) материал булаклари майдаланади. жаглар узоклашганда (эркин юриш) майдаланган материаллар огирлиги хисобига пастга харакатланиб тушади ва камерани пастки тошидан улчами кичик булган булакчалар тош майдалагичдан чикиб кетади. Камерани пастки энг кисмини чикиш дарчаси дейилади. сунгра давр яна кайтарилади.
Жагли тош майдалагичларни механизмини кинематик фаркли томонларига караб икки асосий гурухга булинади: харакатланувчи жаг оддий харакатланадиган тош майдалагичлар булади, харакат харакатланувчи юзага кривошип оркали узатилиб, харакатланувчи нукталарни йули айлана ёйини ташкил килади; харакатланувчи мураккаб харакатланувчи жаг тош майдалагичлар, буларда кривошип ва харакатланувчи жаг ягона элементни ташкил этади, хамда нукталарни харакатланиш йули эллипсига якин берк чизиклардан ташкил топган булади.
42-расм. Оддий ҳаракат қилувчи майдалагич.
а-конструктив схема; б-кинематик схема; в-материални чишли тирқишидан тушиш схемаси; г-жағли майдалагичнинг унумдорлигини аниқлаш учун схема.
1-корпус; 2,3-қўзғалувчан ва қўзғалмас жағ; 4-майдаловчи; 5-ўқ; 6-махавик; 7-эксцентрик вал; 8-шатун; 9-совутиш қурулма; 10-пружина; 11-тортқи; 12,13-тиргаклар.
Конусли тош майдалагичлар
Тог жинсларни кайта ишлашни барча боскичларида конусли тош майдалагичлар ишлатилади. Белгиланишига караб улар йирик майдалагичлар (КЙМ), урта (КУМ) ва майда (КММ) ларга булинадилар. КЙМ майдалагичлари кабул тешигини кенглиги билан тавсифланадилар ва тур улчамларига караб 400-1200 мм гача тог жинси булакларини кабул кила оладилар. Чикариш тешиги 74-270 мм булиб, унумдорлиги 150-2300 м3/с га тенг. КУМ тош майдалагичлари улчами 60-300 мм булган булакларни кабул килади, чикарши тиркишини улчами 12-60мм, унумдорлиги 12-580 м3/с. КММ тош майдалагичлари улчам 35-100 мм булган булакчаларни кабул килади; чикариш тиркишини улчами 3-15 мм, 12-220 м3/с.
43-рам. Конусли майдалагич.
а-йирик майдалагич; б-ўрта ва майда майдалагич; в-конуссимон майдалагичларни майдалач камераларининг профиллари.
1-майдалагич асоси; 2-қўзғалмас майдалагич; 3-плита; 4-подшипник; 5-траверса; 6-вал; 7-қўзғалувчан майдалагич; 8-плита; 9-гаризонтал вал; 10-конуссимон узатма; 11-эксцентрик стакан; 12-вертикал подшипник; 13-товонлар; 14-тақсимловчи диск; 15,16,17-майдалаш камераларининг тури.
Валикли тош майдалагичлар
Валикли тош майдалагичларни ишчи кисми булиб, цилиндр куринишидаги айланувчи гилдираклар хисбланади. Материал юкоридан берилади ва айланувчи гилдираклар орасидаги ёки гилдирак билан майдалаш камерасини кузгалмас сегменти орасига ортилиб майдаланади. Гилдиракли тош майдалагичларда уртача мустахкамликдаги (sсқ150 мПаг гача) материалларни майда ва уртача майдалаш учун силлик ва тарам-тарам гиладираклар ва юмшок (sс қ80 Мпа гача) материалларни тишли гиладираклар майдалаш учун ишлатиланади. Конструктив тузилиши буйича гилдиракли тош майдалагичлар бир, икки ва турт гилдиракли буладилар. Охирги холатда бир жуфт гилдираклар иккинчисини устида жойлашади. Гилдиракларни юзаси текис, тарам-тарам, киралик ва тишли булади. Майдаланувчи юзаларни хилланиши турлича булиши мумкин, масалан, иккала гилдирак текис ёки бир текис иккинчиси тарам-тарам ва х.к.
Гилдиракли тош майдалагичларни унумдорлигини аниклашда майдалаш жараёнида махсулот гилдираклар орасидан доимо лента сифатида чикади, деб кабул килинади. Гилдираклар бир марта айланганда, чикиш тиркишидан утаётган материал лентасини хажми (м3):
V=pДLа ,
бу ерда Д-гилдирак диаметри, м; L-гилдирак узунлиги, м; а-чикиш тиркиши кенглиги, м.
Тош майдалагичларни унумдорлиги (м3/с), гилдиракларни айланиш тезлиги n (айл/с) булганда
П=mnДaаn
Мустахкам материаллар учун m=0,2-0,3, нам кайишкок учун m=0,4-0,6.
44-расм. Валикли майдалагич.
а-конструкцияси; б-майдалагич схемаси.
1-станина; 2,4 - валиклар; 3,6 – подшипниклар; 5-таянч.
Курилиш материаллари ишлаб чикаришдаги бошлангич материал йириклиги буйича бир хил булмаган ва таркибида хир-хил кушимча ва бирикмалар булган махсулотлардан иборат. Кайта ишлаш вактида материални катталиги буйича саралаш ва таркибидаги кушимча ва керакли булмаган бирик малардан ажратилиши лозим. Бу ишни бажарувчи асосий жихозларни иш тартиби механик, гидравлик ва аэрацион булади. Сикилувчи материалларни саралашда энг куп ишлатилинадигани - механик усули хисобланади.
Саралашни, маълум улчамга эга тешиклари булган, текис ёки эгри чизикли юзаларда бажарилади. Бундай жараённи шовкинли саралаш, машина ва курилмаларни эса - саралагичлар дейилади. саралагичга тушаётган сочма аралашма бошлангич материал дейилади. Улчами саралаш улчамидан катта булган материал зарралари панжара устида колиб кетади ва панжараусти ёки пастки кисм дейилади. саралашни хар бир юзаси бошлангич материални икки синфга ажратади. Агар сараловчи матераил кетма-кет n та юзадан утса, натижада n+1 та синфга ажралади. Саралаш жараёни икки хил курсаткич билан базоланади: вакт бирлигида саралагичга келаётган махсулот микдори, унумдорлик ва самарадорлик-элак тешикларидан утган массасини, бошлангич материал таркибидаги худди шу улчамни бор кисмига нисбатан.
Майдаловчи-сараловчи курилма ва заводлар
Тош махсулотларини кайта ишлашни махсус курилма ва заводларда амалга оширилади ва улар харакатланиш даражасига караб доимий (стационар) яримстационар (инвентар, йигирувчи-йигилувчи), харакатланувчи ва сузувчиларга булинади. Майдаловчи-сараловчи заводлар куйидагиларга булинади: чикарилаётган махсулот хажми (куввати) буйича кичик унумдорлилик заводлар (50-100 минг м3 йилига) ва катта унумдорлилик заводлари (250 минг м3 йилига); технологик жараён тузилиш буйича очик ёки ёпик даврда ишлайдиган заводлар; атроф рельефи жойлашишига нисбатан - горизонтал ва вертикал урнатилган тузилишлик заводлар. Майдаловчи-сараловчи заводларда материални улчами ва хусусиятларига караб, хар-хил майдалагичлар куллаб бир нечта боскичда майдаланади, майдаланиш боскичларини сони, талаб килинадиган майдалаш даражасига караб белгиланади. Масалан, умумий майдалаш даражаси iқ20 булса, купгина майдалаш машиналарини майдалаш даражасини уртачасини 3-7 эканлигини инобатга олган холда, икки боскичли майдаланишни кабул килиш мумкин, биринчиси i1қ3 ва иккинчиси i2=7, яъни iå=i1 * i2=3 * 7=21 ёки iå=i1 * i2=4 * 5=20
Майдаловчи-сараловчи заводларни автоматлаштириш
Майдаловчи-сараловчи корхоналарни ягона транспорт окими тузими деб назарда тутилади. Ишлаб чикариш жараёнларини автоматик тарзда ишлатилганда хизмат килувчиларни кул кучи иштирокисиз бажарилади. Майдалаш-саралаш заводларини тулик автоматлаштиришни огир томони, факатгина иш жараёнида катнашаётган жихозларни юргазиш ва тухтиш ва маълум масофадан туриб бошкаришгина эмас, балки материалларни хир-хил боскичда кайта ишлашни бошкаришни келаётган махсулотни тури, хажми ва курсаткичларига асосан бажариш лозим; хамда жихозларни иш тартиби кескин узгарилганда химоя воситасини ишлаб чикариш зарур. Автоматлаштирилган майдаловчи-сараловчи заводларни бошкариш марказий бошкариш тултидан амалга оширилади. Бундай бошкарувчи марказий автоматлаштирилган дейилади (МАБ). МАБни чизмаларига куйиладиган талаблар технологик лойихалаш микдорида курсатилган. Тог жинсларини кайта ишлаш жараёнини автоматлаштириш ва барча хизмат курсатувчиларни юкори товуш, тебраниш ва чангиш жойидан ташкарига олиб чикиш, хамда кул мехнатини камайтириш, мехнат унумдорлигини ошириш буйича килинадиган тадбирлар нафакат замонавий техника усиши курсаткичларига жавоб бериб колмай, балки атороф-мухит ва экология талабларига хам жавоб беради.
Расм 45. Майдалаш-саралаш заводининг принципиал схемаси.
1- автотранспорт, 2- йўналтирувчи нов, 3- конвейер, 4,5,7,9 – элак, 6,8 - тош майдалагичлар, 10 – тош фракциялари бўйича ажратувчи элак.
Do'stlaringiz bilan baham: |