Кафедраси «КЎтариш-ташиш, ЙЎЛ Қурилиш машина ва жиҳозлари»


Йул ва аэродромларни курувчи машиналарни ривожланиш



Download 25,31 Mb.
bet3/37
Sana14.06.2022
Hajmi25,31 Mb.
#671336
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
КТЙҚМваЖ, (ЙҚМ) маъруза 28с.

Йул ва аэродромларни курувчи машиналарни ривожланиш
асосий йуналишлари
Илмий текшириш тараккиёти ва индустриал курилиш технологиясининг ютукларини такризи йул машиналари ривожланишини асосий йуналишларини ажратишга имкон беради. Улар машинасозликдаги ривожланишлар, илмий техник революция (ИТР) ва мамлакат халк хужалигини талабларининг умумий йуналишлари билан богликдир. ИТРни хозирги даврдаги холати микропроцессорлар, роботлаштириш ва биотехнологик йуналишларни ривожлантириш билан белгиланади.
Машинасозликда микропроцессор техникасини куланиши сунъий интелектга эга булган ЭХМларни авлодларини пайдо булгани билан богликдир. Кандай ЭХМ информацияларни киритиш ва чикаришни образлар ва товушлар ёрдамида бажаришга имкон беради, хамда операцияларни узи программалаштиради.
Ишлаб чикаришларни роботлаштириш машинасозлик, микропроцессор техника ва ЭХМ ютукларини автомат ва роботлар ёрдамида амалга оширишга асосланган. Бу эса роботларни интелектуаллаштиришга ва уларни курилишда самарадорли ишлатишга ёрдам беради. Йул ва курилиш машинасозлигининг асосий йуналишлари йул ва аэродром курилиш технологиясининг ривожланиш, курилиш ишлаб-чикаришларини интенсивлаштириш масалаларига чамбарчас богликдир.
Биринчи йуналиш сифат, ишончлилик, ракобатбардошлик ва экологик хислатларни ошириш муаммоларини узига олади. Уларнинг курсаткичлари хар бир курилиш ва йул машиналари авлодларида ва ундан юкори даражада амалга ошрилади. Бу йуналишнинг асосий масаласи бузилмаслик, чидамлилик, таъмирлашга лаёкатлилик каби курсаткичларни ва техник хизмат курсатиш тадбирларини амалга оширишни юкори погонага кутаришдир.
Машиналарни эргнономик ва экологик сифатларини ва ракобатбардошлигини оширувчи услуб ва йуллар ишлаб чикилмокда, тез мослашадиган бошкариш системалари, диапазони кенг частота ва амплитудали тебранишларни актив сундирувчи системалар, хоналарни ташки товушдан химояловчи, чанг ва газлардан сакловчи ва хароратни бошкариш курилмалар ишлатилмокда.
Машиналарни ракобатбардошлигини ошириш учун куйидагилар яхшиланмокда: машиналарни эстетик безатиш, сервис техник хизмат курсатиш ва эхтиёт кисмлар билан таъминлаш. Янги чикариладиган машиналар узларининг техник-иктисодий курсаткичлари билан бор булган энг яхши турлардан афзалрок булмоги ва патент тозалиги билан ажралиб турмоги даркор.
Иккинчи йуналиш - ЭХМ ва микропроцессорлар асосидаги йул машиналарини роботлаштириш ва кенг куламдаги автоматлаштиришга боглик, электронлаштириш муаммолари билан характерланади. Ишчи ва транспорт жараёнларини жадалаштиришни таъминловчи автоматлаштирилган техникалар яратилиб, агрегатларни бошкариш буйича оператор ишини енгиллаштириш ва ишчи кисмларни маълум вазиятда тургизиш, масофада бошкариш ва ишни оптимал тартибда олиш масалалари курилиши лозим. Оркалама алокалар микропроцессорли техникалар ишчи жараёнини оптимал кетиш тугрисидаги маълумотни программалар оркали кайта ишланади. Курилиш ишларини роботлаштириш асосий перспектив йуналишни ташкил килади - бу курилиш роботларини яратиб, инсон иштирокисиз автоматик равишда технологияда курсатилган барча ишларни бажариш назарда тутилади.
Учинчи йуналиш илм, фан, техника ва илгор тажриба эришган ютукларни хисобга олган машиналарни ишлаб чикариш, технологик сифатларини ошириш максадида ишчи кисмларни самарадорлигини ошириш муаммоларини ечишга каратилган. Ишчи кисмларини мукаммаллаштириш икки асосий йуналишдан иборат: доимий куллаб келинган мухитга таъсир килиш услуби ва янги ресурсларни сакловчи эффектлардан фойдаланиш. Биринчи йул хозирги куннинг долзар масалаларини ечишни уз ичига олади. Энг аввало катта якка кувватга эга булган йул машиналарини (400-1500 кВт) яратиш талаб килинади. Яна шундай зарур масалалардан бири кичик улчамдаги куввати 5-30 кВт га эга булган, хамда берган сари купайиб бораётган талаб - сикилган, кичик ва таркалган жойлардаги ишларни бажаришга мулжалланган курилиш техникасини яратишдир.
Иккинчи йул - ишчи жараёнини янги физик эффектлар ташкил килган йул машиналарини яратиш келажак йуналишларидан хисобланади.
Туртинчи йуналиш - йул машиналарини узатма системаси ва энергетик курилмаларини мукаммаллаштириш муаммоларига каратилган булиб, энергетик харажатларни кескин камайтиришга мулжалланган. Гидрофикация билан электронизация биргаликда унумдорликни купайтириб метал сигимликни камайтиради. Хажми гидроузатмаларни кулланиши эса келажакда кенг истикболга эриштиради, айникса, газотурбин двигателларга насослар узатмалар олса узатмаларни юк ости узгартира оладиган реверсга утказиш нмконияти хамда газ гидромеханик трансмиссия: юкори эффективли тозалагичлар ва кушимча гидрожихоздир.
Бешинчи йуналиш - хар хил вазифаларни бажарувчи машиналар тизимини келажакдаги ривожи асосида курилишни жадалаштириш муаммоларини хал килиш билан белгиланади, шунинг билан бирга унификация, модулли режалаштириш ва ресурс тежайдиган технология услубларини кенг куламда ишлатиш, механизациялашган инструментлар системасини яратишга каратилган.
Олтинчи йуналиш - йул машиналари эффектив ишлатишни ошириш масалаларини халк хужалигини ривожлантириш ва ишлаб чикаришларни электронлаштириш шароитида кадрлар тайёрлаш ва кайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш билан ушбу ута мухим масалани хал килишга каратилган.
Автоматлаштирилмаган хозирги ишлатилаётган машиналарнинг унумдорлиги асосан бошкарувчини малакасига боглик. Автоматлаштирилган бошкарув системасини (АБС) куланилиши машинани ишлаши мумкин булган самарадорлигини, бошкарувчини малакасидан катъий назар 90% гача ошириш мумкин.

Download 25,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish