- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
- ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
-
- ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
- “БАНК ИШИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР” КАФЕДРАСИ
- “ИНВЕСТИЦИЯ ВА ИННОВАЦИЯ” фанидан
- МАВЗУ: ИНВЕСТИЦИЯ РИСКЛАРИ ВА УЛАРНИ КАМАЙТИРИШ УСУЛЛАРИ
- РЕЖА:
- Инвестиция фаолиятида рисклар ва уларнинг таснифланиши.
- Инвестиция фаолиятида рискларни бошқаришнинг мазмуни, моҳияти ва босқичлари.
- Портфел рисклари, уларга таъсир этувчи омиллар.
- Риск ва ноаниқлик шароитида инвестиция лойиҳаларини таҳлил қилиш ва баҳолаш усуллари.
- Инвестиция рискларини пасайтириш усуллари
- Коронавирус пандемияси халқаро капитал оқимига сезиларли таъсир кўрсатаётган шароитда миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш учун мамлакатимиз инвестиция салоҳиятини ҳар томонлама намоён этиш зарурияти юзага чиқмоқда. Инвесторлар учун коронавирус инқирози шароитида сармоя киритишдан олдин инвестиция лойиҳаларига таъсир қилиши мумкин бўлган рискларни таҳлил қилиш, рискларни баҳолаш ва самарали бошқариш, лойиҳага салбий таъсир этувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва уларнинг салбий таъсирини пасайтириш юзасидан керакли чоратадбирларни ишлаб чиқиш масаласи янада муҳим вазифалар қаторидан жой олди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, замонавий ва илғор тажрибалар асосида инвестиция лойиҳалари рискларини таҳлил қилиш ва баҳолаш услубиётини такомиллаштириш ҳозирги долзарб вазифалардан бирига айланди, деб таъкидлаш мумкин.
- Ҳозирги кунда лойиҳа рисклари деганда лойиҳани амалга ошириш натижасида кўзланган даромадларнинг пасайишига сабаб бўладиган вазиятлар мажмуаси тушунилади. Шу билан бирга, лойиҳа риски инвестицион лойиҳани амалга оширишга ҳалақит берадиган ёки лойиҳа самарадорлигини пасайтирадиган рискларнинг йиғиндисини ҳам англатади. Инвестиция рискини маълум бир инвестицион қарорни қабул қилиш натижасида заҳираларни йўқотиш имконияти, даромадларни ололмаслик ёки қўшимча ҳаражатлар зарурати сифатида белгилаш мумкин.
- Риск тушунчаси адабиётларда турлича талқин этилади. Илмий иқтисодий адабиётларда риск бошқача талқин қилинса, қонунчилик ҳужжатларида бошқа жиҳатдан қаралади. Рус тили изоҳли луғатида таваккалчилик сўзи “риск” деб аталиб, грек сўзидан олинган. У кемаларни ҳалокатга етакловчи ва одамларнинг ўлимига, молмулкларининг чўкиб кетишига сабабчи қояни билдириб, “қоялар орасидан тўсиқларга қарши сузиб ўтмоқ” маъносини англатади.
- Масалан, сиз қурган кўп қаватли уйингиз 50 та хонадондан иборат бўлиб, унга шунча мижоз келишини таҳмин қилаяпсиз. Сиз яна бу мижозларни ҳақиқатда 40 та ёки 60 та бўлишини ҳам биласиз. Агар сизга нечта мижоз келиши (40, 50 ёки 60 та) сизни ҳавотирга солмаса, унда бундай вазиятни биз фақат ноаниқлик деб айтишимиз мумкин. Аммо, сизнинг ихтиёрингизда ушбу хонадонларни сотишдан тушадиган пулнинг ҳаммаси кредитингизга йўналтирилиши кутилган бўлса ва сиз учун нечта мижоз ташриф буюриши ҳақидаги аниқ маълумот жуда муҳим бўлса, унда бу каби ноаниқлик сиз учун рискни ифодалайди. Одатда, биз кутаётган натижа салбий бўлиш эҳтимоли юқори бўлган вазиятларни рискли деб ўйлаймиз.
- Масалан, агарда сиз маблағларингизни ташкилотнинг акцияларига инвестиция қиладиган бўлсангиз, акцияларнинг баҳоси тўсатдан тушиб кетиш ҳолатида сиз учун ўз маблағларингизни йўқотиш риски юзага келади. Агар акцияларнинг баҳоси ошадиган бўлса, аксинча, сиз даромад кўрасиз ва хурсанд бўласиз. Кундалик турмушда кўпчилик одамлар рискдан қочишади, бир нечта тенг шароитларда баланд рискдан кўра минимал рискни афзал кўришади. Шундай бўлсада, бу каби ҳаракатлари учун мос қўшимча ҳақ олишини кутаётган бўлишса, одамлар ўзларига шу рискни қабул қилишга тайёр бўлишади. Риск даражаси ва қўшимча ҳақ тўлови ҳажми ҳар бир шахснинг индивидуал хоҳишларига боғлиқ бўлади.
- Ҳозирги кунда лойиҳа рисклари деганда лойиҳани амалга ошириш натижасида кўзланган даромадларнинг пасайишига сабаб бўладиган вазиятлар мажмуаси тушунилади. Шу билан бирга, лойиҳа риски инвестицион лойиҳани амалга оширишга ҳалақит берадиган ёки лойиҳа самарадорлигини пасайтирадиган рискларнинг йиғиндисини ҳам англатади. Инвестиция рискини маълум бир инвестицион қарорни қабул қилиш натижасида заҳираларни йўқотиш имконияти, даромадларни ололмаслик ёки қўшимча ҳаражатлар зарурати сифатида белгилаш мумкин.
- Бугунги кунда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда фақатгина лойиҳага таъсир этувчи риск турлари аниқланиб қолмасдан, балки уларни таҳлил қилиб, баҳолаб, сўнгра бундай рискларни самарали бошқариш ва пасайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Инвестиция лойиҳасини ишлаб чиқишда ва амалга ошириш даврида юзага келиши мумкин бўлган рискларнинг ҳар бир турини алоҳида ҳисобга олиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш, баҳолаш ҳамда уларни пасайтириш чораларини ишлаб чиқиш зарур бўладики, бу рискларга қарши курашишнинг энг самарали усули ҳисобланади.
- Рискларни бошқариш деганда, риск ва фойда миқдорини оқилона қўшилмасини аниқлашга қаратилган ҳаракатлар мажмуаси, деб тушуниш мумкин. Бизнингча, рискларни бошқариш деганда, инвестиция лойиҳасининг фойда олиш мақсадларига таъсир этувчи рискларни ва уларнинг оқибатларини аниқлаш, баҳолаш, ҳисоблаш, назорат қилиш (мониторинг) ва камайтириш мақсадида компанияда доимий олиб бориладиган тузилмавий жараён тушунилади. Рискларни бошқариш ва баҳолашдан мақсад, инвесторга инвестиция лойиҳасини амалга оширишда қатнашишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш ва мумкин бўлган молиявий йўқотишлардан ҳимоялаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш учун керакли маълумотларни тақдим қилишдан иборат.
- Шуни эътиборга олиш лозимки, инвестиция лойиҳалари рискларини бошқаришда уларни таҳлил қилиш ва баҳолаш натижаларига асосланиб, бошқариш усуллари танланади. Демак, лойиҳа рискларини баҳолаш қанчалик мукаммал амалга оширилса, бунинг натижасида лойиҳа бўйича аниқ ва ишончли маълумотларга эга бўлинади ва лойиҳа шунчалик самарали бошқарилади.
- Биз юқорида таъкидлаганимиздек, рискнинг бошқа комплекс активлар йиғиндиси ва вазиятлар билан алоқадорлигидаги таъсирини ўрганиш керак бўлади. Рискни баҳолаш бу унинг миқдорий ўлчови ҳисобланмай, у билан боғлиқ барча харажатларни аниқлаш ҳам тушунилади. Рискни бошқаришда, рискни баҳолаш энг қийин масалалардан бири ҳисобланади. Уни аниқлашда энг биринчи бўлиб бизларга ахборот керак бўлади. Бу каби ахборот тарихий маълумотларга таянишини кўришимиз мумкин. Масалан, инвестор маблағларини компаниянинг акцияларига тикмоқчи. Бунда у акцияларнинг баҳосини тушиб кетишидан хавотирда бўлади. Биз юз фоиз аниқлик билан келажакда қандай ҳолатлар ва вазиятлар юз беришини билмаймиз, лекин статистик таҳлил усулидан фойдаланган ҳолда, унинг акциясининг тарихий ўзгаришларига баҳо берган ҳолда акцияларнинг келажакдаги баҳосини башорат қилишимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |