Кафедраси фуқаролик ҳуқуқи


Жабрланувчининг айбини ва зарар етказган шахснинг мулкий ҳолатини ҳисобга олиш



Download 1,31 Mb.
bet78/88
Sana23.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#841148
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   88
Bog'liq
3. Фуқаролик хуқуқи. Маърузалар матни

Жабрланувчининг айбини ва зарар етказган шахснинг мулкий ҳолатини ҳисобга олиш. Ҳаётда шундай ҳолатлар ҳам юз берадики, шахсга етказилган зарар нафақат бошқа кишининг балки, жабрланувчининг айби натижаси юз беради. Масалан, йўловчининг йўл ҳаракати Қоидаларини бузиб ўтиш тақиқланган жойдан ўтиши, ишчининг хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслиги ва шу кабилар натижасида етказилган зарарларда жабрланувчи ҳам айбдор ҳисобланади.
Одатда жабрланувчининг айби қўпол эҳтиётсизлик ёки турмуш қоидаларини бузишда намоён бўлади. Шу билан бирга жабрланувчининг айби ҳуқуққа хилоф ҳатти-ҳаракат натижасида вужудга келиши мумкин. Масалан, Масалан, “Химия” комбинати қоровули С. комбинат ҳовлисидаги этил спирти деб ёзилган цистернадан спирт ўғирлаб унга сув аралаштириб ичди ва натижада С.нинг иккала кўзи ҳам кўрмай қолди. Кейинчалик маълум бўлишича, “этил спирти” деб ёзилган цистернада спирт эмас, бошқа заҳарли суюқлик бор экан. Бу ерда жабрланувчининг айби туфайли зарар вужудга келди, бунда “Химия” комбинати жавобгарликдан озод этилади. Чунки, қоровулга комбинатдаги хом ашёни ўғирлаш ҳуқуқи берилмаган аксинча, унинг мажбурияти ана шу хом ашёни қўриқлаш эди107.
Жабрланувчининг айби қуйидаги хусусиятлари билан белгиланади:
биринчидан, зарар етказувчининг айбидан фарқли ўлароқ жабрланувчининг айби бошқа шахснинг субъектив ҳуқуқини бузиш билан боғлиқ бўлмайди;
иккинчидан, агар зарар етказувчининг айбли бўлишлиги фараз қилинса, жабрланган шахснинг айби зарар етказган шахс томонидан исботланган бўлиши керак;
учинчидан, зарар етказган шахс айбининг қайси шаклда бўлиш­лигидан қатъи назар, жавобгарликка тортилса (ФКнинг 1004-мод­дасида кўрсатилган ҳоллар мустасно), жабрланувчининг айби қасд ёки қўпол эҳтиётсизлик шаклда ифодаланган бўлсагина, юридик аҳа­миятга бўлади. Шу билан бирга, қонун зарар етказган шахс ва жабр­ланувчининг бир хилдаги шароитларда бўлмаганликларини эътибор­га олади, чунки зарар етказувчига қараганда жабрланувчида лозим даражада эҳтиёткорлик чораларини кўриши бир қадар қийинроқ ҳисобланади108.
Қонун жабрланувчи айбининг шаклларига қараб дилект мажбуриятлари учун фуқаролик-ҳуққуий жавобгарликни татбиқ этиш, зарарни қоплаш ҳажми ёки тўланадиган товон миқдорини белгилайди.
- агар зарар жабрланувчининг қасддан иш кўриши натижасида юзага келган бўлса, у тўланмайди;
- агар жабрланувчи ўзининг қўпол эҳтиётсизлиги туфайли зарарнинг юзага келишига ёки ортишига кўмаклашган бўлса, унда жабрланувчининг ва зарар етказувчининг айби даражасига қараб товон миқдори камайтирилиши лозим;
- жабрланувчи қўпол эҳтиётсизлик қилганда ва зарар етказувчининг айби бўлмаганда, унинг жавобгарлиги айбидан қатъи назар юзага келган ҳолларда, товон миқдори камайтирилиши лозим ёки, агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, зарарни тўлаш рад этилиши мумкин. Фуқаронинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганда товон тўлашни рад этишга йўл қўйилмайди.
Қўшимча харажатларни тўлашда, боқувчисининг вафоти муносабати билан кўрилган зарарни тўлашда, шунингдек дафн этиш харажатларини тўлашда жабрланувчининг айби ҳисобга олинмайди.
Суд фуқаро томонидан етказилган зарарни қоплаш миқдорини, унинг мулкий ҳолатини ҳисобга олиб, камайтириши мумкин, зарар қасддан қилинган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) туфайли етказилган ҳоллар бундан мустасно (ФКнинг 1004-моддаси).



Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish