Кафедраси фуқаролик ҳуқуқи


Иккинчидан, ашёвий ҳуқуқ субъектининг объектга бевосита таъсири бўйича ҳуқуқдорлигининг мазмуни; Учинчидан



Download 1,31 Mb.
bet38/88
Sana23.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#841148
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   88
Bog'liq
3. Фуқаролик хуқуқи. Маърузалар матни

Иккинчидан, ашёвий ҳуқуқ субъектининг объектга бевосита таъсири бўйича ҳуқуқдорлигининг мазмуни;
Учинчидан, ашёвий ҳуқуқ объектларининг ҳуқуқий тартиби;
Тўртинчидан, мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг вужудга келиш ва бекор бўлиш асослари ҳамда усуллари;
Бешинчидан, ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш фуқаролик-ҳуқуқий усуллари ва уларнинг кафолатлари.
Ушбу элементларга тааллуқли ФК нормалари боблар бўйича қуйидаги тузилишни ҳосил қилади: умумий қоидалар, хўжалик юритиш ва оператив бошқариш ҳуқуқи, мулк ҳуқуқини вужудга келиш ва бекор бўлиши, хусусий мулк, оммавий мулк, умумий мулк, мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш.
Ашёвий ҳуқуқ институтининг умумий қурилиши ва ашёвий ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи нормаларнинг таҳлили мамлакатимизда ашёвий ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун нормаларига нисбатан бир қатор салбий хулосаларни чиқаришга имкон беради.
Биринчидан, ФКнинг 2-бўлими маъмурий қоидалар таъсирини камайтира олмаган. Бунинг натижасида ашёвий ҳуқуқлар оммавий ҳуқуқ таъсирдан етарли даражада ҳимояланмаган.
Иккинчидан, мазкур бобнинг 12 моддасидан фақатгина 1 таси, 165-модда ҳақиқатан ҳам умумий меъёрларни ифодалайди. Бу ўринда ашёвий ҳуқуқлар тўғрисидаги умумий қоидаларга яққол мисол Япония Гражданлик кодекси бўлиб, ундаги ашёвий ҳуқуқлар ҳақидаги умумий қоидалар боби ҳақиқатан ҳам барча ашёвий ҳуқуқлар учун хос бўлган умумий қоидаларни мустаҳкамлайди
Учинчидан, ФКнинг 165-моддасидаги ашёвий ҳуқуқ турлари бошқа қонунларга ҳавола этилган намунавий турлари бўлиб ҳали ашёвий ҳуқуқларнинг қатъий белгилари ўрнатилмаган.
Ашёвий ҳуқуқларнинг мавжуд рўйхати ашёвий ҳуқуқларнинг контенентал ҳуқуқ оиласига мансублигини ҳарактерлайди, гарчи турли миллий ҳуқуқ тизимларида бир хил бўлмаса-да.
Тўртинчидан, ашёвий ҳуқуқ нормалари жуда ноқулай жойлашган. Яъни, ашёвий ҳуқуқлар тизимида сервитутлар умумий қоидаларда ифодаланган бўлса, хўжалик юритиш ва оператив бошқариш ҳуқуқи мулк ҳуқуқига оид бўлган бобда, гаров мажбурият ҳуқуқи бобида уй-жой ва табиий ресурсларга нисбатан ашёвий ҳуқуқлар эса, ФКдан ташқарида (ўзга қонунларга ҳавола қилиш орқали) ифодаланганки, бу ҳолат ашёвий ҳуқуқлар қурилишини бузади.
Бешинчидан, ФКда ашёвий ҳуқуқлар субъект (фуқаролар, унитар корхоналар)ни ёки объект (ер участкаси, уй-жой) ни кўрсатиш орқали ифодаланадики, бу халқаро юридик эсперанто (тилшунослик) ни ташкил этувчи цивилистиканинг анъанавий атама (узус, узуфрукт, эмфитевзис, хабитацио, суперфиций)ларга хос бўлмаган жумлалар орқали баён этилишига сабаб бўлади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ашёвий ҳуқуқлар деганда ашёвий ҳуқуқлар тизимини, улар субъектларининг ваколатлари мазмунини ва объектларнинг ҳуқуқий тартиби (режими)ни уларнинг вужудга келиш ва бекор бўлиш асосларини, шунингдек, ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш усуллари ва кафолатларини мустаҳкамловчи нормалар йиғиндиси тушунилади.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish