Кафедраси фуқаролик ҳуқуқи


Муомалага лаёқатсизлар томонидан етказилган зарар учун жавобгарлик



Download 1,31 Mb.
bet75/88
Sana23.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#841148
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   88
Bog'liq
3. Фуқаролик хуқуқи. Маърузалар матни

Муомалага лаёқатсизлар томонидан етказилган зарар учун жавобгарлик. Муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро томонидан етказилган зарарни унинг васийи ёки унинг устидан назоратни амалга ошириши шарт бўлган ташкилот, агар зарар уларнинг айби билан етказилмаганлигини исботлай олмаса, тўлайди.
Васий ёки ташкилотнинг муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро томонидан етказилган зарарни тўлаш бўйича мажбурияти, унинг муомала лаёқати тикланган тақдирда ҳам тугамайди.
Агар васий вафот этса ёхуд зарарни тўлаш учун етарлича маб­лағга эга бўлмаса, зарар етказувчининг ўзи эса бундай маблағга эга бўлса, суд жабрланувчининг ва зарар етказувчининг мулкий аҳволи­ни, шунингдек бошқа ҳолатларни инобатга олиб, зарарни тўлиғича ёки қисман зарар етказувчининг мол-мулки ҳисобидан тўлаш тўғри­сида қарор қабул қилишга ҳақли (ФКнинг 996-моддаси).
Муомала лаёқати чекланган деб топилган фуқаро томонидан спиртли ичимликлар ёки гиёҳвандлик воситаларини суиистеъмол қилиш оқибатида етказилган зарарни унинг ўзи умумий асосларда тўлайди.
Ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни идора қила олмайдиган ҳолатда зарар етказган муомалага лаёқатли фуқаро, шунингдек ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаган келтирган зарари учун жавобгар бўлмайди.
Агар жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилган бўлса, суд жабрланувчининг ва зарар етказувчининг мулкий аҳволи­ни, шунингдек бошқа ҳолатларни инобатга олиб, зарарни тўлаш мажбуриятини тўлиғича ёки қисман зарар етказувчига юклаши мумкин.
Зарар етказувчи, агар спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари истеъмол қилиш туфайли ёки бошқа усулда ўзини ўзи шу ҳолатга келтирган бўлса, жавобгарликдан озод қилинмайди.
Агар зарар руҳий ҳолати бузилгани (руҳий касаллик ёки ақли заифлик) оқибатида ўз ҳаракатлари аҳамиятини тушуна олмаган ёки уларни идора қила олмаган шахс томонидан етказилган бўлса, зарарни тўлаш мажбурияти суд томонидан бу шахс билан бирга яшовчи, зарар етказувчининг бундай ҳолати ҳақида билган, лекин уни муомалага лаёқатсиз деб топиш ва унинг устидан васийлик ўрнатиш тўғри­сида масала қўймаган эри (хотини), ота-онаси, вояга етган фарзандларига юкланиши мумкин.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish