8.3. Нометалл материаллар (пластмасса, шиша, керамика ва хаказо).
8.4. Материалларни танлаш ва иктисодий асослаш.
Муаммоли савол
Конструкцион материалларни танлашда уларнинг ыандай хусусиятлари эoтиборга олинади
Таянч иборалар :
қора металл, конструкцион, легирланган, углеродли пўлат, махсус пўлат, асбобсозлик пўлатлари, оқ ва кулранг чўян, қуюлувчан чўян, графитли чўян, юқори технологик ва механик хосса;
машинасозлик, енгил қотишма, алюминий-марганец, оғир қотишма, магний титан, чўзилувчан, иссиқлик ва электр ўтказувчанлик, мис-қалай-алюминий қотишмаси, юқори механик ва қуйма манзарали хосса;
материаллар пухталиги, термик-кимёвий,технологик ва ишлатиш, тебранишларни қайтариш, намлик, ишқор, қаттиқ ва аморф, пластик масса, термореактив полимерлар, қолиплаш усули;
ишлаб чиқариш талаблари, бошланғич маълумотлар, материал механик хоссалари, коррозияга барқарорлик, ишчи муҳит, материал физик-кимёвий хоссалари, қурилманинг таннархи, пўлатларга ишлов бериш, чўян ва рангли металлар.
8.1. Пулатлар ва чуянлар, улар турлари.
Замонавий, ракобатбардош машиналар яратишда конструкцион материаллар кенг кулланилади.
Металлар иккита асосий гурухга: кора ва рангли металларга бўлинади.
Кора металлар темирнинг углерод билан котишмасидан иборатдир. Бундан ташкари уларнинг таркибида оз ёки куп микдорда бошқа химиявий элементлар (кремний, марганец, олтингугурт, фосфор) хам бўлиши мумкин. Кора металларга хос бўлган хусусиятлар бериш учун уларнинг таркибига яхшиловчи ёки легирловчи кушимчалар (никелғ, хром, мисва бошқалар) киритилади. Таркибидаги углерод микдорига караб кора металлар чуянлар ва пулатларга бўлинади.
Пулат турлари, хоссалари ва уларни маркалари. Пулат - таркибидаги углерод микдори 2% гача бўлган темир билан углероднинг богланувчан котишмасидир.
Ишлаб чиқариш усулига караб, пулатлар, мартен, конвертор ва электр пулатларига бўлинади. Котишма таркибига кирадиган химиявий элементларга караб пулатлар химиявий таркиби буйича углеродли ва легирланган бўлади.
Углеродли пулатлар темир билан углерод ва марганец, кремний, олтингугурт ва фосфор аралашмалари котишмаларидан иборат. Улардан хар бири пулатнинг механик хоссаларига маҳлум даражада таҳсир килади. Қурилишда ишлатиладиган оддий сифатли пулатлар таркибида углерод микдори 0,060,62% бўлади. Таркибида углерод микдори кам бўлган пулатлар юқори пластиклиги ва зарб ковушоклиги билан ажралиб туради. Углерод микдори ортик бўлса, пулат муртлашади ва каттик бўлади.
Маркаларда углерод фоизининг юздан бир улушларида (0,8;25 ва хаказо) курсатилади. Ст0, Ст1, Ст2, Ст3cn, Ст4, Ст5пc, Ст6кп. Углеродли сифали конструкцион пулатлар: Ст08, Ст10, Ст35, Ст45.
Легирланган пулатлар деб, таркибида легирловчи кушимчалар (никелғ-Н, хром-Х, волғфрам-В, молибден-М, мис-Д, алғюминий-Ю ва бошқалар) мавжуд бўлган пулатларга айтилади. Кам легирланган пулатлар қурилишда куп кулланилади. Бу пулатлар таркибида углерод микдори 0,2% дан ортик бўлмаслиги керак, чунки ортик бўлса пулатнинг пластиклиги ва зангларга бардошлиги, шунингдек пайвандланиши ёмонлашади. Таркибига киритилган легирловчи кушилмаларига караб пулат хром-марганецли, марганец-никелғ-мисли пулат ва хаказолар деб аталади.
Бундан ташкари, таркибидаги жами кушилмаларга кура пулатлар кам легирланган, (таркибидаги легирловчи кушилмалар микдори 25% гача бўлган) уртача легирланган (легирловчи кушилмалар микдори 2,5 дан 10% гача бўлагн) ва куп легирланган (легирловчи кушилмалар 10% дан ортик) пулатларга бўлинади. 12ХНЗА, 110Г13Л, СМ15Х, СМ20Х, 18ХГТ, 30ХГТ, СМ20ХГСА, СМ20ХГН.
Вазифасига кура пулатлар қуйидаги группаларга бўлинади: конструкцион пулатлар, махсус пулатлар, асбобсозлик пулатлари.
Сифатига кура пулатлар, оддий (рядовий) сифатли, юқори сифатли ва алохида юқори сифатли пулатларга бўлинади. Пулатларнинг хоссалари: хакикий зичлиги, суюкланиш температураси, иссиклик сигими, иссиклик утказувчанлиги, температурадан кенгайиши.
Углеродли пулатларни маркалашдан фаркли уларок кам легирланган пулатлар маркасидаги харфлар пулат таркибида легирловчи аралашмаларнинг борлигини, ракамлар эса уларнинг уртача микдорини олдинга хисобида курсатади; харфлардан олдинги ракамлар пулат таркибидаги углерод микдорини фоизнинг юздан бир улушида курсатади. Пулатни маркалашда хар бир легирловчи элементга маҳлум харф берилади: Кремний - С, марганец - Г, хром - Х, никелғ - Н, молибден - М, волғфрам - В, алғюминий - Ю, мис - Д, кобалт - К ва хоказо. Маркадаги биринчи ракам углероднинг уртача микдорини (асбобсозлик ва зангламас пулатлар учун фоизнинг юздан бир улушларида) билдиради; сунгра хар билан легирловчи элементнинг уртача микдори курсатилади, масалан, пулат 3х13 нинг таркибида 0,3% С ва 13%Сч, 2х17Н2 маркада - 0,2%С, 17%Сч ва 2% Ni бор. Пулат таркибида легирловчи элемент микдори 1,5% дан кам бўлса, тегишли харфдан кейин ракамлар ёзилмайди: 1Г2С, 12ХНЗА. Марка белгисининг охиридаги А харфи пулат юқори сифатли эканлигини, Ш харфи айникса юқори сифатли эканлигини курсатади. Масалан, 112С маркали кам легирланган конструкцион пулат таркибида 0,1% углерод, 2% марганец ва 1% кремний борлигини ифодалайди.
Углеродли пулат (ГОСТ 380-71) учта гурухга бўлинади:
А - механик хоссалари буйича етказиб бериладиган пулатлар;
Б - кимёвий таркиби буйича етказиб бериладиган пулатлар;
В - механик хоссалари ва кимёвий таркиби буйича етказиб бериладиган пулатлар.
Қуйидаги навли пулатлар тайёрланади:
А - гурухи - Ст0, Ст1, Ст2, Ст3, Ст4, Ст5, Ст6;
Б - гурухи - БСт0, БСт1, БСт2, БСт3, БСт4, БСт5, Бст6;
В - гурухи - ВСт2, ВСт3, ВСт4, Вст5,
Хозирда кимё саноатида кам легирланган, кремний-марганецли пулат навлари: 16 ГС(ЗН) ва 09Г2С (М) куп ишлатилмокда, чунки бу материаллар юқори чидамлилик ва мустахкамликка эга. Ишлатиш максадига кура кам легирланган пулат икки гурухга бўлинади: А - металл конструкциялари учун; Б - темир-бетон конструкциялари учун. Коррозияга учрайдиган мухит ва юқори температурада ишлайдиган курилмалар тайёрлаш учун куп легирланган пулат ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |