Лойихалаш. Лойихалаш , бу техник хужжатларнинг умумлашгани бўлиб, биронта механизмни тайерлаш учун хамма чизмалар уларнинг хисоби ва бошқа маълумотларнинг йигиндисидан иборат. Бўлажак мухандисларда лойихалаш учун хос бўлган хусусиятлар: билим, махорат, техник фикрлаш, фазовий тасаввур кила олиш, ижодий кобилият, ихтирочилик, янгиликни тушуниш ва кабўл кила олиш, фикрлашдаги жасурлик, фикрлаш жараёнини тезкорлиги бўлиши керак, асосий муаммоларини ечишга эҳтиборини карата олиш, кўзатиш кобилияти, кучли хотира , мухандислик тахлили утказа олиш кобилияти, фикрлашнинг етуклиги, шахсий фикрга эга бўлиш кобилияти, уз фикрини аник ва тугри ифода этиш, ташаббускорлик, узлуксиз каттик ишлай олиш кобилияти, кенг фалсафий дунёкараш, интизом бўлиши керак. Ушбу юқорида айтилган талабларни узида мужассамлаштирган мухандислар хакикий лойихачи конструкторлар бўлиб етишадилар. Ушбу фан юқорида айтилган хусусиятларни урганади.
Махсулотни лойихалашга машиналар, дастгохлар кимачилик саноатида эса янги хил газмолларни лойихалаш ва шунга ухшашлар кираконструкциясини чизиш, химия ва бошқа саноат тармокларида махсулот рецептурасини тузиш, туди. Янги машиналарни лойихалаш илмий тадкикот ва лойиха институтлари, саноат корхоналарининг махсус конструкторлик бюролари (МКБ), конструкторлик бўлимлари ва лабораториялари томонидан амалга оширилади.
П1 прогнозлаш варианти
Пi прогнозлаш варианти
…
2-расм. Прогнозлаш жараёнининг схемаси.
Лойихалаш жараенида махсулотнинг, машинанинг характери, унинг конструктив, физик ва химиявий хоссалари, ташки куринишини, техник иктисодий ва бошқа сифат курсаткичлари аникланади.
Лойихалашнинг асосий талабларидан бири махсулотнинг тежамлигидир. Енгил саноат махсулотининг тежамлилиги ва самадорлиги, истемолчиларнинг талабини янада туларок кондириш учун таннархи пасайишини курсатади.Янги махсулотнинг иктисодий самарадорлигини конструктор ва технологлар лойихалаштириш мобайнида қуйидаги уч боскичда хисоблаб чикадилар: а) лойиха топширигини тузишда; б) техникавий ва ишончли лойихасини тузишда ; в) янги махсулотни узлаштириш ва уни ишлаб чиқаришга жорий қилишда. Бу хисоблаш ишларини асослаш даражаси ва бўлакларга ажратишнинг ўзгариши лойихалаш боскичларига ва лойихаларда бўлак нормативларга богликдир.
Лойихалаш боскичлари ёки конструкторлик хужжатларини ишлаб чикиш боскичлари Давлат стандарти буйича (ГОСТ 2.103-68) белгиланган бўлиб, конструкторлик хужжатларининг ягона тизимига киради.
Ушбу Давлат стандарти халк хужалигининг барча тармокларида ишлаб чикариладиган махсулотларнинг конструкторлик хужжатларини ишлаб чикишни беш боскичга бўлади:
Техник топширик.
2. Техник таклиф ва мулохазалар.
3. Эскиз лойиха.
4. Техник лойиха.
5. Ишчи лойиха (ишчи хужжатни ишлаб чикиш).
3-расмда техник хужжатларни ишлаб чикиш боскичлари, унинг кетма-кетлиги ва ишлаб чикиш схемаси курсатилган.
1. Техник топширик. Лойихалаш учун техник топширик буюртмачи томонидан ёки ташкилот ижрочи томонидан берилади. Лойиха топширигини буюртмани бажарувчилар хисобланади. лойихалаш ташкилоти ёки ижрочилар томонидан тузилади, яҳни конструкторлар, мухандислар
Техник топширикда машинанинг номи, характеристикаси, нима максадда, каерда кулланилиши, ишлаб чиқаришнинг мулжалдаги микдори, таклиф этилаётган серияси, ишлаб чиқариш ва фойдаланиш жараёнидаги техник ва иктисодий курсаткичлари ва асослари, технологик параметрлар, юритма тавсифи, лойихалашни ва тажриба нусхасини тайёрлаш боскичма-боскич муддати акс эттирилган бўлади. Лойиха топширигини тузишда, яҳни техниканинг таннархи ва мехнат салмоги йириклаштирилган нормативларда-илгари узлаштирилган ва асос килиб олинган махсулот бирлигининг огирлиги, мехнат салмоги ва таннархи буйича аникланади.
2. Техник таклиф ва мулохазалар.Техник таклиф ва мулохазалар корхона конструкторлик бўлимларида бажарувчилар томонидан киритилади.Бу боскичда график қисми, схема, жадвал, хисоблар, патент формуласи, техник даражаси ва сифати ишлаб чикилади. Хар бир кичик хато, карорнинг уйлаб курилмаганлиги ёки ихтиерий кабўл килинганлиги ахволни анча емонлаштиради ва пировард натижада катта моддий зарар келтиради. Ишлаб чиқаришнинг уз конунлари, уз илмий мезонлари ва албатта, уз мантиги бор - бу мантик муайян моддий асосларга таянади. Худди шунинг учун хам машина ва жихозларни лойихалашда мухандис-конструкторлар, рассом-конструкторлар, иктисодчилар, технологлар, врачлар, эргономика буйича мутахассислар, социологлар ва техник хамда илмий билимларнинг купгина бошқа тармоклари вакиллари катнашадилар. Уларнинг хаммаси, турлича тафаккур намоендаларидир. Мухандислар ва технологлар концептуал акл деб аталувчи аклга эга бўладилар, бу акл мантикий ва математик масалаларни яхши ечишга ердам беради; мухандислар ва технологларга ишлаб чиқариш типидаги тафаккур хосдир. Эстетик акл факат мантикий категориялардан эмас, балки шакл ва ранг улчовидан хам фойдаланилади. Бу маҳлум даражада рассом-дизайнерга хам таалуклидир. Кулай ва гузал курилмалар яратиш дизайннинг вазифаси.
Айтайлик шахардаги турар жойнинг ювиниш хонасини лойихалаштириш керак дейлик. Архитектор уй-жой секцияси лойихасини тайерлайди. Бу секция бизнинг лойихалаштирилаетган асбоб-ускунамизга ва чикадиган даврга мос келиши керак.
Социологлар мулжалдаги нормалардан келиб чикиб, уйнинг шундай типи учун оиланинг тахминий таркибини аниклаб чикиши керак .
Врачлар хам уз талабларини куядилар - уларнинг хам бир қатор мезонлари бор. Лойихани муайян материалда гавдалантириш технологларнинг маслахатлари билан боглик. Агар буюм платмасса буюмлар (полкалар, кўзгуни хошиялаш, сочик осадиган илгаклар ва бошқалар хакида гап борса) билан безатиладиган бўлса, у холда рассом уйлаб куйган барча формалар мулжалдаги материал хоссаларига ва унга технологик ишлов бериш кулайлигига зид келмаслиги керак. Иктисодчилар сарф харажатлар ва фойда тугрисида маслахатлар беради. Бирок ваннахонани лойихалаш топшириги бир-бирига боглик мутахассисларнинг камрок иштирокини талаб этади. Жамоат интерғери(театр, мехмонхона, жамоат муасасалари интерғери)ни лойихалашда архитектор асосий фигура хисобланади, у барча ишларга жавоб беради. Саноат обҳектини лойихалашда мухандислар асосий рол уйнайдилар. Бу ишлаб чиқаришнинг узига хос томони цех планировкаси ва машиналарнинг қурилишини белгилаб беради, рассом эса лойихалашда катнашади ва куп жихатдан бу уринда у соф ишлаб чиқариш шароити билан боглик бўлади. Бу боскич техник топширик асосида яратилаетган машина- нинг техник ва иктисодий жихатдан мувофиклигини яратиш мумкин бўлган вариантларини, яратилаетган машинани узига ухшаш аналоглари билан солиштириб акс эттиради.
3. Эскиз лойиха.Техник топширик асосида эскиз лойиха тузилади. Улар буюмларнинг умумий куриниши чизмаларини, мухим узелларининг конструктив схемаси ва тахминий иктисодий самарадорлигини курсатувчи хамда асосий параметрлари хисоб килинган тушунтириш хатини уз ичига олади. Эскиз лойихалар баҳзи холларда бир неча вариантларда тузилади. У машина тузилиши ва ишлаш асосидаги умумий принципиал конструктив ечимларини ва унинг вазифасини асосий улчамлари, хамда умумий куринишини акс эттиради. Машинанинг келгуси курилмаси образи хали тайергарлик боскичидаек хира-шира вужудга келади. Бирок лойихалашнинг бошланиши факат эскизлаш вактида яккол намоен бўлади. Дастлабки хомаки нусхалар хам анча тахминий хисобланади. Автор узининг хали батамом шаклланиб бўлмаган гояларини график тарзида ифодалайди. График тарзида дейилишига сабаб шуки, учун калам акварелғ билан расм чизади. Пластик дейилишига сабаб шуки, у макетнинг хажмли тасвирини бажаради. Лойихалаш жараенида хам расм чизиш хам макетлаш керак бўлади. Чунки расм чизганда жуда тез вакт ичида вариантларни кайта синаб куриш мумкин; расм фикр ортидан боради. Бирок расм учун улчовли шаклни факат шартли равишда тасвирлайди. Факат макетгина буюмнинг тузилишини аник акс эттириш мумкин. Лойихалаш икки йул билан - "ичидан ва ташкаридан" боради.
Биз ички тузилишни компановка килиб рационал кулай нарса ясашга эришар эканмиз, уз ечимимиз кандай ташки формаларга кушилишини , буюм кандай киефага киришини текшриб куришимиз керак ва аксинча, ташки хажмни чизганда еки унинг моделини ясаганда ,ички компоновка кандай бўлаетганлигини вакти - вакти билан текшириш зарур. Эскиз лойиха бадиий техник кенгаш томонидан кабўл килиниб макулланади. Эскизда факат тахминий ечим топилган бўлиб, уни хали аниклаштириш керак бўлади. Чунки унда факат буюмнинг хажмий фазовий структураси белгиланган, асосий қисмларининг масштаблилиги ва мувофиклигига асос солинган бўлади.
4. Техник лойиха. Техник топширик ва эскиз лойиха асосида техникавий лойиха тузилади. У лойиханинг график қисмини, схемалар (гидравлик, кинематик, пневматик, технологик, электрик ва бошқа) материал, ярим фабрикатларни танлашни, махсулотни тайёрлашнинг асосий жараенларини аниклашни, технологиклиги тахлили, эргономика, экология, фойдаланиш курсаткичлари, лойихалашни иктисодий асослаш ишларини, патент тозалигини, стандартлаш ва унификациялашни, сотиб олинувчи буюмларни аниклашни, техник даражаси ва хавфсизлигини уз ичига олади. График қисмида буюмнинг ва унинг узеллари умумий куринишининг чизмалари, бошқариш схемалари, пишиклигининг, мустахкамлигининг хисоблари берилади. Техник лойиха тузишда кооперация тартибида ярим фабрикат ва буюмларни етказиб берувчиалр аникланади. Деталлар ва узелларни унификация ва нормализация қилиш вазифалари хал этилади. Лойихада тушунтириш хати ва лойихаланаетган буюмнинг техник иктисодий курсаткичлари, таннархи белгиланади.
Техник лойиха - машина тузилиши хакида тугал техник ечимларни уз ичига олади ва ишчи хужжатларни тайерлаш учун асос бўлиб хизмат килади. Ишни давом эттириш учун аввало эскизга нисбатан модел еки макет катталаштирилади. Шунда хали куп нарсалар аник эмаслиги ва уларга хали тузатиш киритиш кераклиги дархол маҳлум бўлади. Масалан, пропорцияларни аниклаш , буюмга хос масштаб тузилишини топиш, деталлар характерини аниклаш, материални билб олиш керак. Ана шу боскичда буюмнинг пластик икефаси равшан бўлиб колади. Эскизда мулжалланган умумлаштирилган хажм турлича талкин этилиши мумкин. Агар телевизор эскизида параллелопипед шаклида идрок килинадиган бўлса, энди учун мутлако турлича пластик тавсифга эга бўлиши, унинг деворлари бироз буртикрок, бурчаклари думалокрок киилниши мумкин ва хоказо.
Гоя хакида бадиий - конструкторлик таклифи сифатида эмас балки, буюмнинг модели сифатида имконига эга бўлиш, бахо бериш учун графика ва макетга эскиз боскичидагига нисбатан бошқачарок талаблар куйилади. Чизмалар ва макетлар анча катта масштабда, энг маҳсулиятли деталлар эса хатто натурал катталикда бажарилади. Моделнинг барча деталлари - шестерня, гилдирак, кнопка ва бошқа ричаглари жуда аник бўлиши керак. Техник лойиха касаба уюшма техник инспекцияси ва давлат санитария инспекциясининг ташкилотлари билан энергонадзор, давлат стандартлар ва улчов асбоблари кумитаси билан, кенг истеҳмол моллари учун эса савдо ташкилотлари билан келишиб тузилади.
Сунг техникавий лойиха ижрочи заводларнинг техник кенгашларида ва етакчи илмий тадкикот институтларининг кенгашларида куриб чикилади. Институт томонидан кабўл килинган лойихалар тасдиклаш учун вазирликларга юборилади.
5. Ишчи лойиха.Техник лойиха асосида тузилиб, унда техникавий лойиханинг материаллари ажратилиб курсатилади. Бу ишлаб чиқаришга тайер бўлган лойиха. Куп холларда янги махсулотни лойихалашда техникавий ва ишчи лойихаларни тузиш биргаликда кушиб олиб борилади. Яратилаетган машинанинг иктисодий самарадорлигини конструктор ва технологлар лойихалаштириш мобайнида қуйидаги уч боскичда хисоблаб чикадилар;
Лойиха топширигини тузишда;
Техникавий ва ишончли лойихасини тузишда;
Янги машинани узлаштириш мобайнида ва уни ишлаб чиқаришга жорий қилишда.
Do'stlaringiz bilan baham: |