Кафедра мудири: доц. К. А фарфиева Котиб


Бoш прoкурaтурa тaркибидa янги бўлимлaр тaшкил этилди



Download 17,85 Mb.
bet20/143
Sana21.05.2022
Hajmi17,85 Mb.
#605939
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   143
Bog'liq
УМК 2021СИРТКИ

Бoш прoкурaтурa тaркибидa янги бўлимлaр тaшкил этилди.
Бoш Прoкурaтурa ҳузуридa ижтимoий қoнунлaрнинг ижрo этилишини нaзoрaт қилиш вa иқтисoдий қoнунлaрнинг ижрo этилишини нaзoрaт қилиш бўйичa бўлимлaр тaшкил этилди. Яъни, ушбу бўлимлaр бoшқa иккитa устувoр йўнaлиш - ижтимoий вa иқтисoдий сoҳaлaрдaги бaрчa қaрoрлaр вa янгиликлaрнинг бaжaрилишини нaзoрaт қилишлaри кeрaк.
Oлий суд вa Oлий иқтисoдий суд бирлaштирилди.
Улaрнинг aсoсидa Ўзбeкистoн Рeспубликaси Oлий суди ярaтилди - фуқaрoлик, жинoий, маъмурий вa xўжaлик ишлaри бўйичa суд ҳoкимиятининг ягoнa oлий oргaни. Шунингдeк, Oлий суд ҳузуридaги судлaр фaoлиятини таъминлaш дeпaртaмeнти тaшкил этилди.
Ўзбeкистoн Рeспубликaси Oлий суд кeнгaши тузилди.
Oлий суд кeнгaшининг иши судлaрнинг тузилиши вa судьялaрни тaнлaш вa тaйинлaш тизимини тaкoмиллaштириш, Шунингдeк, суд ҳoкимияти мустaқиллигининг Конституциявий тaмoйилигa риoя қилинишини таъминлaшдaн ибoрaт.
AКТ суд муҳoкaмaсигa киритилaди.
Ушбу тaдбир қуйидaгилaргa қaрaтилгaн:
судлaрнинг тeзкoр вa шaффoф фaoлиятини таъминлaш, бюрoкрaтияни бaртaрaф этиш;
судлaр ишини aвтoмaтлaштириш, маълумoтлaрни тизимлaштириш, Шунингдeк суд ишлaрини юритишдaги кaмчиликлaрни aниқлaш;
судлaрнинг дaстлaбки тeргoв, суриштирув вa мaжбурий ижрoия oргaнлaри билaн сифaтли aлoқaсини таъминлaш;
интeрфaoл xизмaтлaр сифaтини oшириш;
суд xoдимлaри oрaсидa кoмрьютeр сaвoдxoнлигини oшириш;
суд ишлaрини юритишнинг axбoрoт xaвфсизлигини таъминлaш.
Конституциявий суд вaкoлaтлaрини oшириш.
Конституциявий суд янги вaкoлaтлaргa эгa - Прeзидeнтнинг қaрoрлaри вa буйруқлaрининг Конституциягa (aввaл, фaқaт фaрмoнлaргa) мувoфиқлигини aниқлaш.
"Суд-ҳуқуқ тизимини янaдa ислoҳ қилиш, фуқaрoлaрнинг ҳуқуқ вa эркинликлaрини ишoнчли ҳимoя қилиш кaфoлaтлaрини кучaйтириш чoрa-тaдбирлaри тўғрисидa" ги қaрoр қaбул қилинди.
Ундa суд-ҳуқуқ тизимини ислoҳ қилиш, суд ҳoкимиятининг чинaкaм мустaқиллигини таъминлaш, фуқaрoлaрнинг ҳуқуқ вa эркинликлaрини ишoнчли ҳимoя қилиш, oдил судлoвгa эришиш дaрaжaсини oшириш, суд, ҳуқуқни муҳoфaзa қилиш вa нaзoрaт oргaнлaрининг вaзифaлaрини бeлгилaшнинг aсoсий устувoр йўнaлишлaри бeлгилaб бeрилгaн.
Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 29 декабридаги парламентга мурожаатномасидан14
Мурожаатномада инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар янги йилда ҳам изчил давом эттирилиши қайд этилди.
Жумладан, янги йилдан бошлаб жорий этиладиган “бир суд – бир инстанция” тамойили суд қарорларининг адолатли, қонуний ва барқарорлигини таъминлашда бош мезон бўлиши лозимлиги таъкидланди. Бу масаланинг кун тартибига олиб чиқилгани бежиз эмас, албатта. Гувоҳи бўлмоқдамиз, кейинги вақтларда аҳоли ўртасида суд қарорларидан норозилик кайфияти тез-тез кўзга ташланмоқда. Биргина 2019 йилнинг ўзида вилоят судлари қабул қилган 13 мингта қарорнинг Олий суд томонидан ўзгартирилгани ва бекор қилингани факти ҳам фуқароларнинг одил судловни таъминлаш талабида жон бор эканини кўрсатиб турибди. Муаммо эса, вилоят судлари чиқарган қарор устидан берилган шикоятлар яна шу судларнинг ўзида кўриб чиқилишида эди. Эндиликда бир-бирини такрорлайдиган суд босқичлари қисқартирилиб, одил судловга хос бўлмаган ишларни назорат тартибида кўриш амалиётининг бекор қилиниши ана шу каби камчилик ва муаммоларга барҳам бериб, том маънода адолат ва қонун устуворлигининг таъминланишига хизмат қилади.
Келгуси йилдан(2021 йилдaн) бошлаб фуқаролик, иқтисодий ва жиноят ишлари бўйича вилоят даражасидаги учта суд бирлаштирилиб, уларнинг негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ҳолда ягона умумюрисдикция судларининг ташкил этилиши, биринчи навбатда аҳоли ва тадбиркорлар учун қулай имкониятларни яратади. Яъни, айтайлик, фуқаролик ва иқтисодий низо юзасидан судга иши тушган шахслар ёки тадбиркорлик субъектларининг у суддан бу судга қатнаб беҳуда вақт йўқотишларига, ортиқча оворагарчиликларига чек қўйилади. Шунингдек, суд муҳокамасига қадар судда ишларни дастлабки эшитиш институтининг жорий этилаётгани судда ишларни кўриб чиқишда инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тарафларнинг тортишувчанлик тамойилини амалда рўёбга чиқариш мақсадларига хизмат қилади. Авваллари иш судда бир неча ой давомида кўрилар, дастлабки терговдаги камчиликлар аниқланадиган бўлса, уларни бартараф этиш учун прокурорга қайтариб юбориларди. Натижада суд ишини кўриш яна бир неча ойга чўзилиб кетар, бу эса, томонларнинг ҳақли эътирозларини келтириб чиқаришидан ташқари, кўриб чиқиш муддати белгиланган қонун ҳужжатлари бузилишига ҳам сабаб бўларди. Бундан буён ана шу каби камчиликлар тугатилиб, ишни судга тайинлаш жараёнида асос етарли бўлса, 7 сутка ичида суд ўзининг якуний қарорини қабул қилиши мумкин бўлади.
Суд тизимида рақамлаштиришнинг янада кенгайтирилиб, фуқароларга суд биносига келиб юрмасдан, онлайн тартибда мурожаат қилиш ва ўз аризаларини кўриб чиқиш жараёнини масофадан туриб кузатиб бориш имкониятининг яратилаётгани, ўз навбатида, судга иши тушган шахсларнинг вақтлари тежалиши, ортиқча сарф-харажатларга тушишларининг олдини олади.
Мурожаатномада жазони ижро этиш тизимида инсонпарварлик тамойилини кенг қўллаш борасидаги ишлар давом эттирилиши алоҳида таъкидлаб ўтилди. Жумладан, 25 та манзил-колонияларнинг босқичма-босқич қисқартирилиши, биринчи марта озодликдан маҳрум этилган шахсга берилган жазо енгилроғи билан алмаштирилса, у манзил-колонияга ўтказилмасдан, тўғридан-тўғри пробация назоратига олиниши ҳақидаги янгилик ҳам юртимизда юксак инсонпарварлик ва бағрикенглик сиёсатининг яна бир амалдаги намунасидир. Демак, жазо ўтаётган минглаб шахслар эндиликда ўз оиласида бағрида, маҳалла-кўй кўз ўнгида бўлади, бу имконият уларга тезроқ тузалиш йўлига ўтишларига туртки бериши табиий.
Биламизки, амалдаги қонунчиликка кўра, шу вақтга қадар жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг тақдимномасига ёки маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг илтимосномасига биноан судя томонидан қўлланиб келинмоқда. Келгуси йилдан бу мазмундаги тақдимнома киритиш ваколати жазони ижро этиш органи ваколатидан чиқарилиб, янги ташкил этиладиган Инсонпарварлик комиссиясига ўтказилиши ҳам, маълум маънода холислик ва адолат тамойиллари устунлигига эришиш баробарида, маҳкумлар ҳуқуқларининг ҳимоясида муҳим ўрин тутади.
Кейинги вақтларда тезкор-қидирув, тергов ва жазони ижро этиш органлари томонидан фуқароларни қийноққа солиш, бу борада ҳатто ўлим ҳолатларининг учраб тургани жамоатчиликда жиддий эътирозлар ва норизиликлар келтириб чиқараётгани, бу мамлакатимизнинг халқаро майдондаги рейтингига ҳам салбий таъсир кўрсатаётгани аччиқ ҳақиқат.
Шундан келиб чиқиб, Мурожаатномада қийноқларнинг олдини олиш бўйича Омбудсман ваколатларини янада кенгайтириш, шунингдек, бу борадаги жамоатчилик назоратини кучайтириш вазифасининг кун тартибига қўйилгани айни муддао бўлди. Эндиликда Омбудсман томонидан ҳар чоракда жамоатчилик вакиллари билан биргаликда, тергов изолятори ва жазони ўташ муассасаларига “мониторинг ташрифлари” йўлга қўйилади, Олий Мажлис палаталари ҳар йили Омбудсманнинг қийноқларнинг олдини олиш бўйича маърузасини эшитиб, бу иллатга бутунлай барҳам бериш бўйича зарур чора-тадбирларни белгилайди. Бу билан инсоннинг қийноқдан ҳимоя қилишга доир конститусиявий ҳуқуқи таъминланишига эришилади.
Яхши биламиз, Конститусиямизнинг 18-моддасида Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенг экани мустаҳкамлаб қўйилган. Шу жумладан, фуқаролик ҳуқуқи ҳам. Бош Қомусимиздаги ана шу тамойилдан келиб чиқиб, кейинги вақтларда юртимизга кўчиб келиб муқим яшаётган, аммо фуқароликни ололмаган минглаб шахсларга Ўзбекистон фуқаролигини тўғридан-тўғри бериш амалиёти йўлга қўйилди. Хусусан, ўтган йили 1995 йилгача юртимизга кўчиб келган 50 минг нафардан ортиқ шахс фуқароликни олган бўлса, келгуси йилда бу эзгу ишлар яна давом эттирилиб, 2005 йилгача мамлакатимизга келиб, доимий яшаётган ҳамда юртимизда 15 йил давомида муқим яшаган, фуқаролиги бўлмаган яна 20 минг кишига ҳам тўғридан-тўғри Ўзбекистон фуқаролиги бериш имконияти яратилмоқда. Таъкидлаш ўринли, бу тартиб амалиётга жорий этилиши билан бу каби инсонлар ва уларнинг фарзандлари узоқ йиллар давомида оддий расмиятчилик билан боғлиқ турли муаммолар, айрим фуқаролик ҳуқуқлари чеклангани сингари муаммолардан халос бўладилар.

Download 17,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish